Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 28 августдаги 251-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 14 январдаги 9-сон қарорига мувофиқ, шунингдек «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси устав фондининг кўпайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 28 августдаги 251-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилансинки, «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг устав капитали миқдори 8576,0 минг АҚШ долларини ташкил этади, ундан:
«CGNPC URC» компаниясининг 50 фоиз миқдоридаги улуши пул маблағлари ва асбоб-ускуналар ҳисобига шакллантирилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 50 фоиз миқдоридаги улуши Навоий вилоятидаги истиқболли Бозтов ва Мешетин майдонларида илгари олиб борилган уран бўйича геология-қидирув ишлари давомида олинган геологик, геофизик ва бошқа маълумотлар ҳисобига шакллантирилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси муассисларнинг қўшма корхона устав фондига қўшимча улуши муносабати билан «Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси таъсис ҳужжатларига 2013 йил 1 августгача бўлган муддатда, белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 март,
70-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 11-сон, 142-модда)