Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2020 28.06.1999 йилдаги ПФ-2331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2020
Ҳужжат 28.06.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини йўлга қўйиш ва соддалаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари икки ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус (республика, вилоят, шаҳар ва туман) комиссияларини тузсинлар, уларнинг таркибига ҳокимиятларнинг, молия, солиқ ва юридик органларнинг, банк муассасаларининг, статистика, ички ишлар органларининг, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг вакиллари киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, шаҳар, туман ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари махсус комиссиянинг раиси этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тузилаётган ҳудудий махсус комиссиялар зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарнинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатларида вакил қилинган органлар уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек мазкур шахслар ва органларнинг турган жойини аниқлаш ҳамда уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда хўжалик судларининг қарорлари бўйича ана шундай корхоналарни тугатиш жараёнини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, савдо ҳамда савдо-воситачи корхоналар уч ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда, тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларини ёпадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан бошлаб уч кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига мазкур субъект фаолиятини бундан буён давом эттириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун ахборот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ёпиладиган ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи тижорат банклари томонидан шу маблағлардан фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварақларга қўшилади, хўжалик юритувчи субъектнинг тўлаш учун банкка тақдим қилинган кредиторлик қарзи эса кутилмаган ҳолатларнинг алоҳида ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар номига келиб тушадиган маблағлар уларнинг банк ҳисобварақлари ёпилгандан кейин фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварақларга қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварақларга жамланган маблағлар тижорат банклари томонидан биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини тўлашга, қолган суммаларни эса тўловларнинг календарь навбатига қараб уларнинг кредиторлик қарзларини тўлашга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари солиқ органларининг тақдимномаси ҳамда ҳудудий махсус комиссиянинг тегишли хулосаси бўйича улар рўйхатга олган корхоналарни тугатиш жараёнларини, шу жумладан зарур ҳолларда суд тартибида амалга ошира бошласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, муассислар (қатнашчилар) ёки улар томонидан вакил қилинган органлар турган жойни аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда корхона молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлар тоифасига киритилган ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида тегишли эълонлар босиб чиқарилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин тугатиш жараёни суд тартибида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар суд чиқимлари ҳамда давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Xорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги 1652-сон Фармонининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилаб қўйилсинки, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг устав жамғармаларини таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорларда шакллантиришнинг охирги муддати ҳукуматнинг айрим қарорларида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 29 мартдаги 2276-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2331-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 6-сон, 155-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 22-сон, 411-модда, 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон)