[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сонли
Фармонига
мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага
мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 декабрь,
ПФ–4495-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ–4495-сонли
Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 23 июндаги ПҚ–107-сонли қарори иловасининг
7-банди
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги ПҚ–272-сонли қарори 3-бандининг
биринчи хатбошидаги
«Фермер хўжаликлари уюшмаси» сўзлари «Ўзбекистон Фермерлари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли
Фармонига
асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли
Фармонига
асосан ўз кучинин йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора- тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ–832-сонли қарори 5-иловасининг
8-банди
қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. С.Турдиев — Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг раиси»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 3-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)