Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон ва «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди;
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат банклари томонидан судьяларга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредити (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда тижорат банкларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ипотека кредитлари якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида тижорат банклари томонидан берилади.
халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг ипотека кредити учун берилган кредит линиялари, шу жумладан имтиёзли кредит линиялари, грантлари ва инвестициялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ипотека кредити ипотека кредити ҳисобига сотиб олинадиган ва белгиланган тартибда судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг мулкига ўтадиган якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани ипотекага олиш учун берилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Муомаладан олиб қўйилган ва бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека предмети бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори ипотека кредити олиш учун буюртманома берилган кунда республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ипотека кредити судьяларга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига камида 10 йил муддатга берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Ипотека кредитлари судьяларга, суд органлари, прокуратура органлари ходимларига уч йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида белгиланади. 2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан судьялар, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига ипотека кредити беришнинг янги тартиби ўрнатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
9. Тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 75 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходими тижорат банкидан ипотека кредити олиш учун сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.
Кўрсатиб ўтилган маблағлар тижорат банкида судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимининг» сўзлари билан, «кейинги ўринларда судьянинг, суд органлари прокуратура ва давлат солиқ хизмати органлари ходимининг» сўзлари «кейинги ўринларда судьянинг, суд органлари прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимининг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда судьянинг, суд органлари прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақами деб аталади) бўлиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал (кейинги ўринларда дастлабки бадал деб аталади) судьянинг суд органлари, ходимининг ҳисоб рақамига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ўтказилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун судья, суд органлари ходими иш жойида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори (кейинги ўринларда суд органи раҳбари деб аталади) номига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Судья, суд органлари ходими Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
судьянинг, суд органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг, суд органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
судьянинг, суд органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин суд органи раҳбари уларни ўрганиш (текшириш) натижаларига кўра Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда Жамғармага (аризани ва барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) илтимоснома билан мурожаат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Суд органи раҳбарининг илтимосномаси ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига дастлабки бадал учун қарз бериш мумкинлиги тўғрисида хулоса киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши суд органи раҳбарининг илтимосномасини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва Департаментнинг хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Департамент томонидан хулоса бериш ва Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан қарор қабул қилиш муддати суд органи раҳбари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинган илтимоснома тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Департамент бу тўғрида зудлик билан суд органи раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади ва судья ёки суд органи ходими билан қарз шартномаси тузилади;
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ипотека кредитини қайтариш муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жамғарма қарз шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда маблағларни судьянинг ёки суд органи ходимининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Кредит шартномасига мувофиқ тўланган дастлабки бадал якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлган тақдирда судья ёки суд органи ходими ортиқча суммани кредит шартномаси имзоланган кундан бошлаб икки кун мобайнида Жамғармага қайтаради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Департамент бу тўғрида зудлик билан суд органи раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади. Хабарномада маблағ беришни рад этиш сабаблари кўрсатилиши керак.
судья ёки суд органи ходими томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;
Суд органи раҳбари Департаментдан хабарнома олинган кундан бошлаб бир кун муддатда судьяга ёки суд органи ходимига Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши қарорини етказади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Судья ёки суд органи ходими томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
судьянинг ёки суд органи ходимининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялар ва суд органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
191. Дастлабки бадал давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан киритилиши мумкин.
192. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига дастлабки бадални тўлаш учун Махсус жамғарма маблағларидан ажратиш мақсадида иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларида тегишли комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси комиссияси (кейинги ўринларда ДСҚ комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
193. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органлари ходими иш жойи бўйича ҳудудий комиссияларга, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари эса ДСҚ комиссиясига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Давлат солиқ хизмати органлари ходими қарз бериш тўғрисидаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
давлат солиқ хизмати органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
194. Ариза ва ушбу Низомнинг 193-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин ҳудудий комиссия ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ушбу қарорни (зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) ДСҚ комиссиясига юборади.
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат солиқ хизмати органлари ходимини рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
195. ДСҚ комиссияси бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссия қарори ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари юзасидан икки нусхада баённома тузади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси ДСҚ комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ДСҚ комиссияси икки кун муддатда баённоманинг бир нусхасини Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъати (кейинги ўринларда ДСҚ Ҳайъати деб аталади) қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Давлат солиқ қўмитаси раисига киритади.
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда бир кун муддатда ҳудудий комиссия рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
196. ДСҚ Ҳайъати қарори тасдиқлангандан кейин икки кун муддатда ДСҚ комиссияси бу ҳақда ҳудудий комиссияни ёзма равишда хабардор қилади ва давлат солиқ хизмати органлари ходими билан қарз шартномасини тузади.
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ипотека кредитини қайтариш муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
197. Дастлабки бадални тўлаш давлат солиқ хизмати органлари ходими хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномасини тузгандан кейин ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
Дастлабки бадал учун ажратиладиган сумма якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридан ошмаслиги керак.
198. Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
давлат солиқ хизмати органлари ходимининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
(II1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/847/0142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
199. Дастлабки бадал давлат божхона хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1910. Давлат божхона хизмати органлари ходимларига дастлабки бадални тўлаш учун Махсус жамғармадан маблағ ажратиш мақсадида иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларида, «Тошкент-АЭРО» ихтисослантирилган божхона комплекси, Божхона институти, Миллий кинология марказида тегишли комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси комиссияси (кейинги ўринларда ДБҚ комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
(1910-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 296-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 09/19/296/2922-сон)
1911. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобига дастлабки бадални ўтказиш учун давлат божхона хизмати органлари ходими иш жойи бўйича ҳудудий комиссияларга, Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходими эса ДБҚ комиссиясига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Давлат божхона хизмати органлари ходими қарз бериш тўғрисидаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
давлат божхона хизмати органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки давлат божхона хизмати органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
давлат божхона хизмати органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
1912. Ариза ва ушбу Низомнинг 1911-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин ҳудудий комиссия ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ушбу қарорни (зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) ДБҚ комиссиясига юборади.
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат божхона хизмати органлари ходимини рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
1913. ДБҚ комиссияси бир ҳафта муддатда ДБҚ марказий аппарати ходимининг аризасини ва ҳудудий комиссия қарорини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари юзасидан икки нусхада баённома тузади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси ДБҚ комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ДБҚ комиссияси икки кун муддатда баённоманинг бир нусхасини Давлат божхона қўмитаси Ҳайъати (кейинги ўринларда ДБҚ Ҳайъати деб аталади) қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Давлат божхона қўмитаси раисига киритади.
Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ДБҚ комиссияси уч кун муддатда ДБҚ марказий аппарати ходими ва ҳудудий комиссияни рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат божхона хизмати органи ходимини рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
1914. ДБҚ Ҳайъати қарори тасдиқлангандан кейин икки кун муддатда ДБҚ комиссияси бу ҳақда ҳудудий комиссияни ёзма равишда хабардор қилади ва давлат божхона хизмати органлари ходими билан қарз шартномасини тузади.
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ўн йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
1915. Дастлабки бадални тўлаш давлат божхона хизмати органлари ходими хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномаси тузгандан кейин ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилади..
Дастлабки бадал учун ажратиладиган сумма якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шу жумладан, қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромадлар ҳисобига нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
давлат божхона хизмати органлари ходимларининг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
Давлат божхона хизмати органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.
(II2 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари тижорат банкига ипотека кредити олиш учун сўралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ва улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ва уларнинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
банкнинг пул маблағлари судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ҳисоб рақамига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
судьяни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги тегишли қарорнинг, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхалари.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ҳамда давлат божхона хизмати органлари ходимлари ипотека кредити олиш учун тижорат банкига мурожаат қилгандан кейин тижорат банки уларни ипотека кредити олиш жараёнидаги тахминий харажатлар турлари билан таништиради. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари ипотека кредити олишда қуйидаги харажатларни амалга оширишлари керак;
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
22. Ипотека кредити олиш учун ариза ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин тижорат банки ходими томонидан улар бир ҳафта муддатда ўрганилади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Гаровга қўйилган мулкни баҳолаш судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари (ипотекага қўювчи) ва тижорат банки (ипотекага олувчи) ўртасидаги битимга кўра бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ушбу Низомнинг 22-бандига мувофиқ ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра тижорат банкининг ипотека кредити олиш юзасидан аризанинг кўриб чиқилиши учун масъул бўлган ходими томонидан тижорат банкининг кредит комиссиясига (кредит қўмитасига) кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган хулоса киритилади.
25. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) ипотека кредити олиш юзасидан аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва ушбу ариза бўйича банкнинг масъул ходими хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки ипотека кредити олиш юзасидан аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ипотека кредити олиш юзасидан аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
26. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки кредит шартномаси тузиш учун бу ҳақда судьяни, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари уч кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади. Шунингдек сотувчининг номига йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиш учун улар томонидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотувчининг (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) банкка келишини таъминлашнинг зарурлиги ҳам ёзма шаклда кўрсатилади;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ипотекага қўювчи банк фойдасига ўз ҳисобидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилиши, агар мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган олинган кредит суммаси ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар миқдоридан ортиқ бўлса, у ҳолда банк олдидаги ушбу мажбурияти суммасидан паст бўлмаган суммага суғурта қилиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банки судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари билан «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган ипотека тўғрисида шартнома, шунингдек кредит шартномаси тузади.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банки қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда судьяга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига хулосани ёзма равишда, ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда жўнатади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тижорат банки томонидан судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда ушбу ҳисоб рақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотди шартномаси нусхаси илова қилинган ҳолда судьянинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ёзма топшириқномаси асосида, сотувчининг (мулкдорнинг) омонат ҳисоб рақамига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда мемориал ордер воситасида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ипотека кредитини қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин, кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати бошлангунгача, кредитни муддатидан олдин қайтарганлиги учун воситачилик тўлови тўламасдан қайтариш ҳуқуқига эга.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Тижорат банклари судьялар, суд органлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторингни амалга оширадилар.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мониторинг жойига борган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Тижорат банки томонидан мониторингни амалга ошириш тартиби кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Асосий қарз ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда тижорат банки ходими судья, суд органлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари билан шахсан учрашиб мажбуриятларнинг бажарилмаётгани сабабларини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган ипотека кредитининг қайтарилишини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари органлари ходимлари томонидан ипотека кредити ва ҳисобланган фоизлар бўйича тўловлар тўланмаганда ёки ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тижорат банки ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гаровга қўйилган мулкка қаратади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ судьяларга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларига «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон ва (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди;
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) уй-жойлар билан таъминланмаган судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходимларига ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), лекин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари ва туманлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходимининг ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьянинг, прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайинлаш (сайлаш) жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Судьяга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимига пул компенсацияси тўлаш судья, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходими тайинланган жойга келгандан (сайлангандан) кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида амалга оширилади. Судьяга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судьяга ва суд органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки улар уй-жой сотиб олганда улар бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий бўлими (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига хизмат турар жойи берилган ёки у Тошкент шаҳрида турар жой сотиб олган тақдирда у бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Администрацияси молия-хўжалик департаментига (кейинги ўринларда тегишли орган деб аталади) пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза беради.
Прокуратура органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган (сайланган) жойида уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган жойда уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божхона хизмати органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган жойда уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 296-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 09/19/296/2922-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тайинланган (сайланган) жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходимларига ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, ходимлари ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда тегишли орган раҳбарига ариза беради.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
судьяни, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, суд органлари ходимини, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 ноябрдаги 908-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/908/2159-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли орган тақдим этилган ҳужжатлар асосида уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда пул компенсацияси тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Тегишли органлар шахслар ижарага олинган уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари ўзгаришини доимий назорат қиладилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
7. Судьяга бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ судья ушбу уй-жойда яшаши шарти билан, судья этиб тайинланган (сайланган) муддатдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд органлари ходимига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ суд органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходими, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Пул компенсацияси суд, суд органи ва прокуратура органи жойлашган жой бўйича тегишли органнинг бухгалтерияси томонидан, ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ чиқарилган буйруқ асосида, иш ҳақи тўлаш билан биргаликда ўтган ой учун тўлов ведомости бўйича тўланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига пул компенсацияси тегишли орган томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда тўланади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1005/045-сон)
Пул компенсациясини олиш учун ҳужжатлар тегишли органларда қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тамом бўлгунгача сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, судьянинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходимининг ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда ушбу ўзгаришлар бошланган кундан бошлаб тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходими ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлиқ миқдорда ундан ундириб олинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходимларига ва прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1005/045-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пул компенсацияси тўлашга пул маблағлари сарфи тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 октябрдаги 873-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2017 й., 09/17/873/0180-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Пул компенсацияси тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш тегишли органлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)