Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармонига ҳамда валюта бозорини эркинлаштириш юзасидан Ҳукумат қабул қилган тадбирларга мувофиқ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
«Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сон Фармонининг 3-банди;
«Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон Фармонининг 4-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида:
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 август,
ПФ-2677-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 241-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)