Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017 24.07.2012 йилдаги ПФ-4456-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлансинки, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизимининг барча турларини, жумладан, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантиришнинг умуммиллий давлат дастурини муваффақиятли амалга ошириш натижасида таълим жараёнининг барча босқичларини қамраб олувчи, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасаларидан иборат, юқори талабларга жавоб берувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизими яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган олий таълимнинг икки босқичли тизими — бакалавриат ва магистратура яратилди. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар институтлари жорий қилинди, уларни моддий рағбатлантириш шароитлари сезиларли даражада яхшиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг билан бирга, амалдаги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида тубдан ислоҳ қилиш объектив зарурияти бугунги кунда яққол намоён бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки босқичли тизими (фан номзоди ва фан доктори) иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда қабул қилинган олий малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг замонавий, халқаро тан олинган талабларига мос келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан номзоди илмий даражасини тасдиқловчи дипломни олиш кўп ҳолларда фан ва илмий-техникавий ривожланиш манфаатларидан йироқ бирдан-бир мақсад бўлиб қолган ҳамда диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилишнинг турли босқичларида суиистеъмолчилик ҳолатларига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда амал қилаётган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими таълим жараёни бакалавриат ва магистратура стандартларига ўтказилгандан сўнг номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш моҳиятан ортиқча эканлигини кўрсатмоқда ҳамда фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри диссертацияни ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг устувор вазифаларини ва мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ва демократик ислоҳотларни, илғор жаҳон тажрибаси ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, шунингдек диссертация тадқиқотларининг сифатини, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишига шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — ОАК), Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекор қилиш, унда таълим олаётган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг янги талабларига мувофиқ, уларни аттестациядан ўтказиш ва диссертация тадқиқотлари мавзуларини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан доктори илмий даражаси «магистр» даражаси билан олий маълумотга эга бўлган, катта илмий ходим-изланувчилар институтида илмий изланишлар натижаларига кўра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга тегишли фан йўналиши бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта илмий ходим-изланувчилар институтига «магистр» даражаси бўлган, илмий ва илмий-педагогик фаолият стажига (2-йилдан кам бўлмаган), шунингдек фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асос бўлиши мумкин бўлган, маълум бир илмий натижаларни қўлга киритган (илмий мақолалар нашр этиш, илмий анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш ва бошқалар) шахслар қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, «бакалавр» ёки «магистр» даражаси билан олий маълумотга, 5 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига эга бўлган, илмий изланишларга лаёқати мавжуд, белгиланган талабларга мос келадиган маълум бир илмий ютуқларга (ихтиро учун патентлар, илмий мақолалар, илмий-технологик ишланмаларда қатнашиш ва бошқалар) эга бўлган шахсларга ҳам докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 июлдаги ПФ-4458-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 30-сон, 347-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Амалда мавжуд бўлган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ илмий даражалар бериш бўйича мавжуд ихтисослашган кенгашларга 2012 йилнинг охирига қадар 2012 йил 1 июлгача ОАК веб-сайтида диссертация ишлари ҳимоялари ҳақида эълон қилинган тадқиқотчиларга фан номзоди ва фан доктори илмий даражаларини бериш бўйича ишларни кўриб чиқишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан номзоди илмий даражасига эга бўлган барча шахслар учун тегишли имтиёзлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган молиявий тўловлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, аттестация ишлари кўриб чиқиш учун 2012 йилнинг 1 июлигача ОАКга тақдим этилган шахсларга илмий унвонлар амалда мавжуд бўлган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ берилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фан йўналишлари ва ихтисосликлар шифрларининг янги рўйхатини ўрнатилган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилнинг 1 ноябригача илмий даражалар бериш бўйича амалдаги ихтисослашган кенгашларни чуқур таҳлил қилиб, фан йўналишлари ва ихтисосликларнинг янги рўйхатини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида тегишли фан йўналишлари бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тузишга оид тегишли қарор қабул қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилнинг 1 ноябригача фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш тўғрисидаги Низом ва фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низом ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддат ичида мазкур Фармоннинг ижроси бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли Ҳукумат қарорини қабул қилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умум қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ «магистр» даражасини бериш бўйича диссертация иши мазмуни ва сифатига қўйиладиган янги мезонлар ва талаблар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш, докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини олиш учун қўйиладиган янги талаблар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ҳимоя қилинаётган диссертациялар, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш амалиётини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаб, ортиқча бюрократик жараёнларни йўқотиш, янги талабларни ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмасини оптималлаштириш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси икки ой муддат ичида талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказишни назарда тутган ҳолда, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотлари илмий мавзуларини рўйхатдан ўтказиш талабларини кучайтириш мақсадида амалдаги барча меъёрларни қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ҳ.А. Мухитдинов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ–4456-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда, 30-сон, 347-модда)