12.03.2004 йилдаги 115-сон
Ҳужжат 05.12.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг самарасини бераётганлиги қишлоқ хўжалик ривожида ҳам намоён бўлмоқда. Аграр тармоқда хўжалик юритишнинг ташкилий ҳуқуқий шакллари такомиллаштирилмоқда. Қишлоқда чинакам мулкдорлар синфи шакллантирилиб, ерга, мулкка ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан эгалик туйғуси қарор топтирилмоқда. Аммо, қишлоқда тадбиркорлик ғоясини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва фермерлик сиёсатини обрўсизлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга, хусусан ердан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда дуч келинаётган мансабдор шахсларнинг суиистеъмолчилиги, лоқайдлиги, бюрократик тўсиқлар ва тамагирлик иллатларига тўлиқ барҳам берилмаяпти. Ер участкаларини талон-торож қилиш, улардан ноқонуний фойдаланиш, сохта фермерлик орқали бойлик орттириш, ер участкаларидан ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари юз бермоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судлари қишлоқ хўжалик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиққан низоларни кўриш жараёнида ташкилотлар, давлат органлари ва бошқа органлар мансабдор шахслари, шу жумладан фермер хўжаликлари бошлиқлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, сохта фермерлик орқали бойлик орттириш, ерлардан шартномада кўрсатилган мақсадда фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиш, маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш, келтирилган зарарни айбдор шахслар ҳисобидан қоплаш, раҳбар ва бошқа ходимларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган интизомий чоралар кўриш ҳақида хусусий ажрим ва тақдимномалар киритиш ваколатларидан фойдаланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хўжалик судларининг эътибори қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар иштирокидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги ва 2003 йил 27 октябрдаги «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4478-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон, 2003 йил 4 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 383-сон, 2003 йил 5 ноябрдаги «Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 486-сон қарорлари, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 22-сонли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши лозимлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжалигининг ер участкасини ажратиш ҳақидаги аризаси маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибларда ва муддатларда кўриб чиқилмаганда, ҳокимликнинг бу ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжалиги берган шикоятини хўжалик суди иш юритувига қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли Фармонига асосан Фермерлар кенгашлари фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга даъво аризаларини тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) устидан шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Хўжалик судлари фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга ер участкалари ажратиб бериш бўйича «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган қоидалар, жумладан танлов ўтказиш, ер участкалари бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби бузилишига йўл қўйилган ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораларини қўлласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши хўжалик судларига тушунтирилсин.
Шунинг билан бирга фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги, ернинг экологик ва мелиоратив ҳолати ёмонлаштирилганлиги, ер участкасидан одилона фойдаланилмасдан, ҳосилдорлик нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги сабабли ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган даъво аризаларини кўришда хўжалик судлари бу талаблар қандай сабабларга кўра фермер хўжалиги томонидан бажарилмаганлиги ҳолатларини чуқур ўрганиб чиқишлари, контрактация шартномаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликка тортишда тегишли мутахассисларни жалб этиб, давлат буюртмаси ернинг ҳосилдорлигига мос равишда белгиланганлигига, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, табиий шароитлар ёки бошқа форс-мажор ҳолатларга эътиборларини қаратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкаси ижарага берилган муддатнинг тугаганлик ҳолати ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлишига асос бўлишини эътиборга олсинлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддасида назарда тутилган, мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайта тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Аммо ижарага олувчи ер участкалари ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқаларга нисбатан тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига кўра, фермер хўжалиги ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан фермер хўжалиги ташкил этилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни қишлоқ хўжалик корхоналарига, шу жумладан фермер хўжаликларига нисбатан ҳам татбиқ этилишини, ушбу Қонуннинг 162-моддаси 4-қисми талабларига кўра, фермер хўжаликлари ва юридик шахсни ташкил этган ҳолдаги Деҳқон хўжаликларига нисбатан ташқи бошқарув таомили жорий этилмаслигини назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Хўжалик судлари эътиборларини шу ҳолатга қаратсинларки, фермер хўжалигини банкрот деб эътироф этиш уни тугатишга олиб келади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг еттинчи қисмига кўра, фермер хўжалиги тугатилган тақдирда уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Хўжалик судлари шуни эътиборга олсинларки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 2-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига нисбатан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги юзасидан бериладиган даъво аризалари бўйича, 16-бандига мувофиқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар манфаатларини кўзлаб киритиладиган даъво аризалари бўйича 29-бандига мувофиқ Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилганлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.