Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2013 07.06.2012 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2013
Ҳужжат 07.06.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ОИЛАЛАРНИНГ ЖАМИ ДАРОМАДЛАРИ ЯНАДА ТЎЛИҚ ҲИСОБГА ОЛИНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали ижтимоий нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг манзиллилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тақдимномаларига кўра нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика «Маҳалла» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда аҳоли ўртасида эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 июндаги 165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н И З О М

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ва ҳар ойда тўланадиган вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақаларни (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақалар деб аталади), бола 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш учун нафақаларни (кейинги ўринларда оналарга нафақалар деб аталади), шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) олиш ҳуқуқини берадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўртача ойлик жами даромад миқдори болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ёки моддий ёрдам учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ойда қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад оиланинг ҳар бир аъзосининг болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган ўртача ойлик даромади суммасини оиланинг жами даромадини ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинган оиланинг аъзолари сонига бўлган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар олиш учун оила таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
отаси, онаси ёки болаларнинг никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-онаси билан биргаликда яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-онаси билан биргаликда яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан фарзандликка олинган болалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ота-оналари билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликда яшайдиган оила аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.

Агар бир уй хўжалигида (бир почта манзили бўйича) икки ва ундан ортиқ болали оилалар яшаган тақдирда, болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига болаларнинг ота-оналари, шунингдек уларнинг боболари ва бувилари ҳамда болаларнинг ота-оналари билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар, агар улар нафақа тайинлашда бошқа болали оилада ҳисобга олинмаган бўлса, қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Моддий ёрдам олиш учун оила таркибига оиланинг биргаликда яшайдиган барча аъзолари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликда яшайдиган оила аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари, агар уларнинг ўз оилалари бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналари уларга нисбатан ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ пул маблағлари тўланадиган васийлик (ҳомийлик)даги болалар ва тўлиқ давлат таъминотидаги болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ёхуд ҳарбий таълим муассасасида ўқиётган ота-она (фарзандликка олувчи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада ҳозир бўлмаган ота-она (фарзандликка олувчи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оила даромадлари турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тадбиркорнинг даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ ҳақидаги қонунларда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижий валютада олинадиган оила даромади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берилган кунда белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Даромад миқдорини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ фуқаролар томонидан тақдим этиладиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар фуқаролар томонидан тақдим этилган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу Низомнинг 12—18-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган норматив даромаддан паст даромад суммаси кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаб чиқиш учун норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хусусий тадбиркор норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од= БССх2, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од— хусусий тадбиркорнинг ойлик норматив даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БСС – қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият тури бўйича юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан (хусусий тадбиркорлардан) олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги бошлиғи норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од = Ем/10 х Нод, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од - юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги бошлиғининг ойлик норматив даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ем – шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаси майдони (сотихлар бўйича белгиланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нод – ер майдонининг ҳар 10 сотихидан олинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги норматив ойлик даромад.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси объектив шароитлар (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланганлиги ва бошқалар) бўйича норматив ойлик даромадни юқорида кўрсатилган миқдорда олиш имконини бермаган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган айрим ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив ойлик даромадни пасайтириш томонга тузатиш киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уй хўжалигида оиланинг қорамолдан олинадиган норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од = (Қбс—1) х ЭКИҲ/2, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од — уй хўжалигида оиланинг қорамолдан олинадиган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қбс – уй хўжалигидаги қорамоллар бош сони, ёш моллар чиқариб ташланган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКИҲ – қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.

Юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол мавжуд бўлган тақдирда оила норматив даромадининг ҳар ойлик миқдори юридик шахс ташкил этмаган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигидан олинган норматив даромад ҳар ойлик миқдорининг ва уй хўжалигидаги қорамолдан оиланинг норматив даромади ҳар ойлик миқдорининг жами сифатида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жойни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўлови ставкаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Автомототранспорт воситаларини ижарага беришдан олинган норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Чет элдан ойлик пул тушумларининг норматив суммаси чет элда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари сонини энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараварига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламаётган меҳнатга лаёқатли аъзолари (16 ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш, ўқиш, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараш билан банд бўлмаганлар) учун, меҳнат бўйича органларда нафақалар олувчилар бундан мустасно, норматив даромаднинг ҳар ойлик миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од =Иоас ЭКИҲх2,5, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Од – оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламайдиган меҳнатга лаёқатли аъзоларининг ҳар ойлик норматив даромади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иоас — оиланинг охирги уч ой мобайнида ишламайдиган меҳнатга лаёқатли аъзолари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКИҲ – қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалиги бошлиғининг ўртача ойлик жами даромади тегишли хусусий корхона ва фермер хўжалигининг олдинги йилда олинган, уларнинг тасарруфида қолган (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейинги фойда суммаси) даромадини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берадиган шахс ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича, ариза берилган ойдан олдинги охирги уч ой учун оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда маълумотлар деб аталади) тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларга қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик ҳуқуқи характеридаги шартномалар бўйича ишларни бажарувчи шахслар учун (солиқ тўловчининг индивидуал рақами нусхаси илова қилинган ҳолда) – иш жойидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендлар тарзида даромад олувчи шахслар учун – дивидендлар тарзидаги даромадлар суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида дивидендлар тўлаган юридик шахс томонидан берилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги уч ойда якка тартибдаги жамғариладиган пенсия ҳисоб рақамига мажбурий бадаллар тушуми тўғрисида Давлат-тижорат Халқ банки филиали томонидан берилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи ҳисобланадиган шахслар учун – юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркор ва деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни (кўчмас мулкни ва автомототранспорт воситасини) ижарага берганлик тўғрисидаги шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар учун — Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсионерлар учун — Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стипендия олувчи талабалар учун – таълим муассасасидан маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берган шахсдан бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органларидан – хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфида қоладиган даромадлар тўғрисидаги ҳужжатни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан – оиланинг озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аъзоларига оид ҳужжатни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ишлари органларидан — оиланинг ҳарбий хизматни ўтаётган аъзосига оид ҳужжатни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кўрсатилган маълумотнома ва маълумотлар мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида бепул тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза бераётган шахслар томонидан ўз оиласи аъзоларининг даромадлари тўғрисида ишончсиз маълумотларни қасддан тақдим этиш ёки уларнинг бузилиши, бунинг оқибатида нафақалар ва моддий ёрдамнинг асоссиз тайинланиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка, шунингдек ноқонуний олинган пул маблағлари қайтарилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади миқдорини ҳисоблаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаб чиқиш ариза берувчи томонидан нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда тақдим этилган маълумотлар асосида, болали оилаларга нафақалар, оналарга нафақалар ва моддий ёрдам тўлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан, тегишли фуқаролар йиғини ҳудудига биркитилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оиланинг даромади ва унинг таркиби ўзгарган тақдирда ариза берувчи шахс бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда нафақа ёки моддий ёрдам тўлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда нафақа (моддий ёрдам) тайинлаш бўйича махсус комиссия аъзоси ва тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига биркитилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш, шунингдек, зарурият бўлганда, маълумотларни берган шахсдан ва унинг оила аъзоларидан сўраб-суриштириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Зарурият бўлганда, (нафақа тайинлаш учун барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб уч кундан кечикмай) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи тақдим этилган маълумотларни уларни текшириш учун маҳаллий давлат солиқ хизмати органига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тадбиркорларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган солиқ ставкасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендлар тарзида олинган даромадлар суммасини текшириш учун сўровнома юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари сўровнома тушган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай тегишли маълумотларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0‎ 1‎ ‎‎варақ ________________________________га берилади.

‎‎‎‎(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи)

‎‎Нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида

‎‎МАЪЛУМОТЛАР

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Оила таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎(барча оила аъзолари, жумладан маълумот берувчи шахс ҳам кўрсатилади)
Т/р‎

Фамилияси, исми

Туғилган йили‎

Иш, ўқиш жойи, пенсионер, мактабгача ёшда, ишсиз ва бошқалар‎

1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
6.‎
7.‎
8.‎
9.‎
10.‎
11.‎
12.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Оила аъзоларининг охирги уч ойдаги даромадлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ( ҳар бир даромад олувчи бўйича тўлдирилади)

сўм ‎

Т/р

Даромад олувчининг фамилияси ва исми‎

Биринчи ой учун

Иккинчи ой учун ‎

Учинчи ой учун‎

Уч ой учун ҳаммаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мол-мулк даромадлари, шу жумладан ижара, тадбиркорлик фаолияти, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликдан олинган даромадлар, хусусий корхона ва фермер хўжалиги бошлиғи тасарруфида қоладиган даромад, якка тадбиркорнинг даромади, хориждан тушган пул маблағлари ва бошқалар

Т/р‎

Даромаднинг номи‎

Олувчининг фамилияси, исми‎

Биринчи ой учун‎

Иккинчи ой учун‎

Учинчи ой учун‎

Уч ой учун ҳаммаси‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎3. Оила аъзолари томонидан олинган пенсиялар, стипендиялар, ижтимоий нафақалар, алиментлар

Т/р‎

Даромад олувчининг фамилияси, исми‎

Биринчи ой учун

Иккинчи ой учун‎

Учинчи ой учун

Уч ой учун ҳаммаси‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0‎ 2‎ варақ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎4. Бошқа доимий даромадлар (чорвачилик маҳсулотларини сотишдан, грантлар бўйича суммалар, яратилган асарлар учун даромадлар, иш берувчидан олинган моддий ёрдам, ишламаётган пенсионерларга тўловлар ва шу кабилар)

сўм

Т/р‎

Даромаднинг номи

Биринчи ой учун

Иккинчи ой учун‎

Учинчи ой учун‎

Уч ой учун ҳаммаси ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни билдираман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 июндаги 165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда) иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аризага тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун асос сифатида оиланинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ўртача ойлик жами даромади миқдори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳисоб рақамидаги маблағлар миқдоридан ва моддий ёрдамнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш учун мезонлар ва асосларни мустақил равишда белгилайди. Бунда моддий ёрдам тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда, агар ушбу маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир қилиши мумкин бўлса».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, оиланинг жами даромадини ҳисоблаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланган даврда оила аъзолари олган даромаднинг миқдори» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банд чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 15-банднинг учинчи хатбошидаги «нисбатан кўп» сўзлари «уч юздан ортиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошига «тўғри келадиган» сўзларидан кейин «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 19-бандга қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда нафақа тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 28-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қуйидаги мазмундаги 291-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«291. Оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги ёки бошқа маълумотларнинг ишончлилигини текширишда фуқаролар йиғинининг ёки Нафақа тайинлаш комиссиясининг қарорига таъсир этган бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, асоссиз тўланган пул маблағлари эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳисоб рақамига қайтарилиши керак».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 259-модда)