04.06.2012 йилдаги ПҚ-1771-сон
Ҳужжат 19.06.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. 2012/2013 ўқув йилларида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига қабул квоталари 2-иловага* мувофиқ, бакалаврлар тайёрлаш бўйича — 297 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича — 96 нафар ҳамда тўлов-шартнома асосида — 201 нафар, магистрлар тайёрлаш бўйича — 40 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича — 11 нафар, тўлов-шартнома асосида — 29 нафар этиб белгилансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига «Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик» йўналиши бўйича юксак малакали мутахассислар тайёрлаш вазифаси юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 майда имзоланган ПҚ-1751-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университетига 2012/2013 ўқув йилларида ушбу таълим йўналишида қабул квотаси бакалаврлар тайёрлаш учун — 60 нафар, магистрлар тайёрлаш учун эса — 6 нафар этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 июлдаги «Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–128-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 26 июлдаги «Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 154-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.