Ўзбекистон СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР КОМИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-116-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Геология тармоғининг республика ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотларини бошқаришнинг самарали системасини вужудга келтириш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқ хўжалигининг минерал хом ашёнинг қидириб топилган захираларига эга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида «Ўзбекгеология» бош мувофиқлаштириш — Геология бошқармаси, «Краснохолмсгеология» геология ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Средазкварцсамоцвети» экспедицияси ва Бутуниттифоқ норуда материаллар геологияси илмий-тадқиқот институти Ўрта Осиё тажриба-методика туркумининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда улар негизида Ўзбекистон ССР Давлат геология ва минерал ресурслар комитети ташкил этилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 февраль,
ПФ-142-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 5-сон, 99-модда)