17.02.2012 йилдаги 42-сон
Ҳужжат 17.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «шаҳарсозлик ҳужжатларисиз» сўзлари «лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банддаги «қарорига кўра» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган қарорига кўра» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошига «Вазирлар Маҳкамасининг» сўзларидан кейин «Президент Девони билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинган» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «идорадан ташқари» сўзлари «давлат» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси» сўзлари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 13-банддаги «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси («Бошдавархитектқурилишназорат») ёки унинг минтақавий бўлинмалари томонидан» сўзлари «Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (ДАҚН инспекциялари) томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Бошдавархитектқурилишназорат» органлари» ва «Бошдавархитектқурилишназорат» органи» сўзлари тегишли равишда «ДАҚН инспекциялари» ва «ДАҚН инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1.1-банддаги «Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1.4-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
в) 3.1-банддаги «Ўзшаҳарсозлик» лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳар бош лойиҳасини илмий-тадқиқот қилиш ва лойиҳалаштириш институти» сўзлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3.2-банднинг биринчи хатбошидаги «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 6.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
е) 6.5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 6.6 ва 6.7-бандлардаги «Ўзшаҳарсозлик» лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳар бош лойиҳасини илмий-тадқиқот қилиш ва лойиҳалаштириш институти» сўзлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси» ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) бешинчи хатбошига «ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллардан ташқари» сўзлари қўшилсин»;
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорининг 5-бандидаги «фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган тақдирдагина амалга оширилиши мумкинлигининг» сўзлари «йўл қўйилмаслиги юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 4 декабрдаги 286-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошига «тегишли аҳоли пунктларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ва, зарурият бўлганда, уларга белгиланган тартибда киритиладиган тузатишларга қатъий мувофиқ равишда» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмаслигини» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбошидаги «шунингдек» сўзи «қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.