LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Улуғ ўзбек олими, мунажжим, математик, физик, меъмор, темурийлар сулоласининг муносиб давомчиси, йирик давлат арбоби Муҳаммад Тарағай — Улуғбек (Мирзо Улуғбек) таваллудига 600 йил тўлиши муносабати билан:
жамоат фикрини қувватлаб, алломанинг жаҳон илм-фани ва маданияти равнақига қўшган улкан ҳиссасини эътиборда тутиб;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 27-сессияси қарорига кўра Мирзо Улуғбек юбилейи жаҳон қадриятлари рўйхатига — 1994 йилда дунё миқёсида нишонланадиган байрамлар қаторига киритилгани ва шу муносабат билан ташкил этиладиган халқаро тадбирларни ҳамда республикада олиб борилаётган улкан хайрли ишларни инобатга олиб;
ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларнинг илм-маърифатга бўлган интилишини рағбатлантириш ҳамда мустақил Ўзбекистон илм-фани ривожига кўмаклашиш мақсадида;