LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 14-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.) асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишни таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланиш ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишни соддалаштириш мақсадида буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори асосида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кодлар бериш ҳамда қонун ҳужжатларини ҳисобга олиш ва туркумлаш картотекасини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йил 14 июндаги 112-мҳ-сон «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1689, 2007 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 256-модда);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 226-мҳ-сон «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1689-1, 2011 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 436-модда).
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
6. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази (Ш. Яминов) билан биргаликда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.
8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида (кейинги ўринларда матнда давлат бошқаруви органлари деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа органларга қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишда мазкур Қоидалар талабларидан фойдаланиш тавсия этилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 январдаги 23-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2326-1, 21.01.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 38-модда)
1. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш — уларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларини ҳисобга олиш журналида (кейинги ўринларда матнда Журнал деб юритилади) ҳисобга олиш ҳамда назорат нусхаларини олиб боришдан иборат.
2. Давлат бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бевосита тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қуйидаги соҳаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 январдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2326-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар) ҳокимликларида — туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, вилоят ҳокимининг ҳамда вилоят халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади;
вилоят ҳокимликларида — вилоят ҳокимининг ҳамда вилоят халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли давлат органи раҳбарининг қарорига мувофиқ, мазкур Қоидаларнинг 2 — 4-бандларида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча равишда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам туркумлаштирилган ҳисобини юритишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси юридик хизмат ходимига (юрисконсультга) юклатилади. Унинг йўқлигида ушбу вазифа давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан бошқа шахсга юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори асосида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кодлар бериш ҳамда қонун ҳужжатларини ҳисобга олиш ва туркумлаш картотекасини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
7. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашри (кейинги ўринларда — расмий нашрлар) тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан Журналга киритилади.
9. Қонун ҳужжатининг назорат нусхаси бўлиб, шу ҳужжатга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳужжатнинг тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги, ҳужжатнинг тўлиқ ёки қисман амал қилиш муддатини узайтириш ёхуд амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги маълумотлар киритилган нусхаси ҳисобланади.
10. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси, қисми, банди, кичик банди, хатбошиси (кейинги ўринларда матнда тузилмавий бирликлари деб юритилади) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганда ёки янги таҳрирда қабул қилинганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг назорат нусхасига ушбу ҳужжат номининг ёки тегишли тузилмавий бирликларининг чап томонига «х» белгиси қўйилади, матн эгри чизиқ билан ўчирилади ҳамда шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув, сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами ва эълон қилинган манбаси акс эттирилади (2-илова).
11. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилмавий бирликларининг алоҳида жумлалари, сўзлари, рақамлари алмаштирилганда ёки чиқариб ташланганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат назорат нусхасидаги тегишли жумлалар, сўзлар ва рақамлар «» (алмаштирилганда) ёки «» (чиқариб ташланганда) шаклидаги горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади ҳамда шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув, сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами ва эълон қилинган манбаси акс эттирилади (3-илова).
12. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимчалар киритилганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат назорат нусхасининг тегишли тузилмавий бирликларига «» белгиси қўйилади, шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув ҳамда сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами ва эълон қилинган манбаси акс эттирилади (4-илова).
13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлиқ ёки унинг тузилмавий бирликларининг амал қилиш муддати узайтирилганда, ёхуд амал қилиши тўхтатиб турилганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат назорат нусхаси тегишли тузилмавий бирликларининг чап томонига «х» белгиси қўйилади, шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув, сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган манбаси ҳамда ҳужжатнинг амал қилиши узайтирилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги муддати акс эттирилади (5-илова).
14. Назорат нусхалардаги ёзувлар фақат ҳаво рангдаги шарикли ручка билан тушунарли ёзувда киритилиши керак. Агар ёзув бутун ҳужжатга тааллуқли бўлса, белги норматив-ҳуқуқий ҳужжат номининг чап томонига қўйилади. Агарда ёзув норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирликларига тааллуқли бўлса у ҳолда белги тегишли тузилмавий бирликларнинг чап томонига қўйилади.
15. Давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхалари улар қабул қилинган тилларда юритилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларига ўзгартиш ва қўшимчалар акс эттирилган матн ёпиштирилади (норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган ёхуд алоҳида рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позициялар чиқариб ташланган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно).
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 январдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2326-1, 21.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 3-сон, 38-модда)
16. Расмий нашрлар қатъий ҳисобга олиниши, сақланиши ва ҳар 5 йилда камида бир марта хатловдан (инвентаризациядан) ўтказилиши зарур.
Расмий нашрлар ҳар бир нусхасининг биринчи ва ўн еттинчи саҳифаларига тамға (штамп) ва инвентарь рақами қўйилади.
17. Расмий нашрлар ушбу Қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан сақланади. Бу ходимлар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
Юқорида кўрсатилган ходимлар ўзгарганда қонун ҳужжатлари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилади.
18. Ушбу Қоидаларнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий равишда мониторинг олиб боради.
20. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/р | Рўйхатга олиш санаси | Расмий даврий нашрнинг номи | Расмий даврий нашрнинг чоп этилган йили | Расмий даврий нашрнинг сони | Расмий даврий нашрнинг баҳоси | Изоҳ |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
1. | 11.12.2011 й. | ЎзР ҚҲТ | 2011 | 2 | 12000 | 49-сони |
2. | ||||||
3. | ||||||
... |
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА