22.12.2011 йилдаги 340-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

АВТОМОБИЛДА ХАЛҚАРО ЮК ТАШИЙДИГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА РАҚАМЛИ НАЗОРАТ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг 1970 йил 1 июлда Женева шаҳрида имзоланган автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битимидаги иштироки билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси 1998 йилда автомобилда халқаро юк ташийдиган транспорт воситалари экипажлари ишига тегишли Европа битимига қўшилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа битими талабларига мувофиқ 2010 йил 16 июндан кейин Европа битими қатнашчилари бўлган мамлакатларга автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситалари рақамли назорат қурилмалари билан таъминланиши зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистоннинг Европа битимида қатнашиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Белгилансинки, халқаро автомобиль қатновида ҳамда М3 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларида йўловчи ва юкларни шаҳарлараро (масофаси 400 км ва ундан юқори) йўналишлар бўйича ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими рақамли назорат қурилмаси (тахограф) ёрдамида назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳайдовчи фақат рақамли назорат қурилмасида ўзининг ҳайдовчи карточкасидан фойдаланиши лозим бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа битими талабларига мувофиқ автомобилда халқаро юк ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низом, шунингдек Рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқнома бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа битими талабларига мувофиқ рақамли назорат қурилмаларини босқичма-босқич жорий этиш ва улардан фойдаланиш ишлари мувофиқлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг автомобилда халқаро юк ташишни бажарадиган автотранспорт воситаларида рақамли назорат қурилмалари тизими жорий этилиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
340-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 546-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)