LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. 1993 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорини 1,5 баравар кўпайтириб, меҳнат пенсиясининг энг кам миқдори ойига 26.300 сўм-купон қилиб белгилансин.
2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,5 баравар оширилиб, бунда талабалар ошхоналари ва буфетларидаги тушликлар қийматидан 50 фоизли чегирма сақлаб қолинсин.
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар, бунда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ушбу Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига амал қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги пенсиялар миқдори ушбу Фармонга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласин.
6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ даромад манбаларини қидириб топишларига қараб, бундай манбалар вақтинча етарли бўлмаганда эса банк муассасалари томонидан аниқ мақсадни кўзлаб бериладиган кредитлар ҳисобига меҳнат ҳақини ошириш тавсия этилсин.
7. Ушбу Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.