Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 25.08.1993 йилдаги ПФ-641-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАТБУОТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИ ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газета ва журналлар фаолиятни такомиллаштириш, даврий нашрларни чиқариш ва тарқатиш, шунингдек бозор муносабатларига ўтиш шароитида журналистларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда уларга кўмаклашиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, республика газета ва журналлари таҳририятлари ва бош муҳаррирлари Кенгаши, «Шарқ» концерни, Журналистлар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқаларнинг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— газета ва журналлар нормал фаолият кўрсатиш учун зарур шарт-шароит яратишда, уларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ молиявий, моддий-техникавий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида газета ва журналлар ҳамда улар таъсисчиларининг манфаатларини ифодалаш, таҳририятлар билан биргаликда республика ҳукуматига даврий нашрларни чиқариш ва тарқатишни янада яхшилашга қаратилган таклифларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— матбуотга мадад бериш мақсадида давлат ажратган маблағларни тақсимлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолият, шунингдек ҳомийлик бадаллари ва бошқа бадаллар ҳисобидан ўз маблағларини ташкил этиш ҳамда бу маблағларни газета ва журналларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш учун сарфлаш .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика даврий нашрларининг молиявий ва моддий техникавий базасини мустаҳкамлаш мақсадида Жамғармага Вазирлар Маҳкамаси захирасидан 1 миллиард сўм ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма республиканинг барча юридик ва жисмоний шахслари, ташкилотлари, фирмалари ва уюшмалари учун очиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, концернлар ва ҳокимликлар Жамғарма фаолиятига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармон бажарилишини ташкилий жиҳатдан таъминлашга оид қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-641-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 8-сон, 307-модда)