Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат «Саноатконтехназорат» инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИДА БУРҒУЛАШ УСКУНАЛАРИГА БЎЛГАН ХАВФСИЗЛИК УЧУН ТАЛАБЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига
ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Шоисматов томонидан 2007 йил 21 майда тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий техник ҳужжатларни тайёрлаш жадвалига асосан буюраман:
Нефть ва газ саноатида бурғулаш ускуналарига бўлган хавфсизлик
талаблари
тасдиқлансин.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 декабрь,
279-сон
«Саноатконтехназорат»
давлат инспекциясининг 2008 йил 4 декабрдаги 279-сонли
буйруғи
билан
ТАСДИҚЛАНГАН
НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИДА БУРҒУЛАШ УСКУНАЛАРИГА БЎЛГАН ХАВФСИЗЛИК
ТАЛАБЛАРИ
I - боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1 - §. Қўллаш соҳаси
1. Мазкур «Нефть ва газ саноатидаги бурғулаш ускуналарига бўлган хавфсизлик талаблари» (қуйида — Талаблар) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунини
амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Талаблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бурғулаш ишларини олиб бораётган, барча нефтгаз соҳа ташкилотлари ва корхоналарига тааллуқлидир.
3. Мазкур меъёрий ҳужжат талабларига риоя қилиш, барча бурғулаш ташкилотлари учун мажбурийдир.
Шунингдек, хавфсизлик талаблари нефть ва газ бурғ қудуқларини қуриш учун бажарилаётган барча янги ускуналарни ишлаб чиқишларга ҳам тааллуқлидир.
4. Шу аснода, меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш санитарияси, электр хавфсизлиги, ёнғин-портлашдан хавфсизлик талаблари ва шунингдек, тасдиқланган тегишли меъёрий ҳужжатларда (МҲ) баён этилган табиатни муҳофаза қилиш органлари талабларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
5. Мазкур Талабларга риоя қилиш соҳага оид ишлаб чиқариш корхоналарида саноат хавфсизлигини таъминлайди. Ушбу Талаблар аварияларни, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларнинг олдини олишга ва хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи ташкилотларда содир бўлган авария ҳолатини чегаралаб, бартараф қилиш учун тайёрлигини таъминлашга йўналтирилган.
6. Бурғулаш ишларини ташкиллаштириш ва бурғулаш асбоб-ускуналарини ишлатиш шароитлари, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланилаётган жиҳозлар ва техник мосламалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, давлат стандартлари, қурилиш, ёнғинга қарши ва санитария меъёрлари ва қоидалари «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси берган ҳужжатлар ва бошқа меъёрий далолатномалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
7. Мазкур Талаблар ускуналар, асбоблар, техник мосламалар, технологияларни ишлаб чиқувчи ва кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва бошқа ташкилотларга тааллуқлидир.
8. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланилаётган бурғулаш ускуналари, техник мосламалар сертификация қилинган ва амалдаги меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим.
9. Техник қурилмаларни ишлатиш, уларни ясаган (тайёрлаган) ташкилотнинг ишлатиш бўйича йўриқномасига мос равишда бажарилади. Импорт (хорижий) ускуна ва асбоблар ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларига мос равишда ишлатилади. Уларни хавфсиз ишлатишга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меъёрлардан паст бўлмаслиги керак.
II - боб. БУРҒУЛАШ УСКУНАЛАРИ КОНСТРУКЦИЯСИГА ДОИР ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
1 - §. Умумий талаблар
10. Бурғулаш ускуналари ГОСТ 12.2.2003 ва мазкур меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши лозим.
11. Мазкур меъёрий ҳужжатга кирмаган ускуналарга бўлган хавфсизлик талаблари, шу ускуналарга қўйилган техник шарт ва стандартлар асосида ўрнатилади.
Электрдвигателлар, ишга тушириш тартиблагич аппаратуралари электркоммуникация ва ускуналарни бошқариш постлари ГОСТ 12.2.007.0 ССБТ; ГОСТ 12.2.007.6 ССБТ; ГОСТ 12.2.007.8 ССБТ; ГОСТ 12.2.007.14 ССБТ талабларига жавоб бериши керак.
12. Доимий иш жойларида содир бўладиган шовқинлар даражаси ГОСТ 12.1.003 ССБТ талабларига мос бўлиши керак.
Доимий иш жойларида содир бўладиган тебранишлар даражаси ГОСТ 12.1.003 ССБТ талабларига мос бўлиши керак.
13. Бурғулаш қурилмаси таркибига кирадиган ускуналарнинг техник тавсиялари шу қурилмалар синфига ва уларни ишлатиш шароитига мувофиқ бўлиши лозим. Муайян шароит учун бурғулаш қурилмаларини танлаш мазкур меъёрий ҳужжатнинг
17-бандидаги
талабларни ҳисобга олган ҳолда «Илгакка тушадиган рухсат этиладиган юк» параметрлари бўйича амалга оширилиши зарур.
14. 8 - синфга кирувчи бурғулаш ускуналари (юк кўтара олиши 400 t ва юқори)да бурғуловчининг ишлаши учун махсус кабина жиҳозланган бўлиши лозим. Бошқа категорияли бурғулаш ускуналари учун уларни махсус кабиналар билан жиҳозлаш шарти ўрнатилган тартиб бўйича ишлаш учун келишилган техник вазифаларга кўра белгиланади.
15. Бурғулаш қурилмаларида, Ўзбекистон Республикасининг нефтгазқазибчиқариш саноатидаги хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ иш жойлари иситиш тизимлари билан жиҳозланиши лозим.
16. Хавфсизликдан хабар бериш ранглари ва белгилари ГОСТ 12.4.026 ССБТ талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
2 - §. Бурғулаш миноралари ва уларнинг пойдеворларига бўлган талаблар
Миноралар ва уларнинг пойдевори мустаҳкамлиги ва барқарорлигини лойиҳалашда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак.
17. Кашаксиз минора:
а) тал тизими мослама турларини аниқлаш учун илгакка тушадиган максимал статик вазн ўлчами;
б) шамсупада бутланган қувурлар йўқлигида минора ёки мачта шамол кучига дош бераоладиган ҳисобланган максимал шамол тезлиги;
в) шамсупада тўлиқ бутланган қувурлар мавжудлигида минора ёки мачта дош бераоладиган максимал шамол тезлиги;
г) шамсупада бурғулаш қувурлари бирикмасининг максимал сони, турлари ва ўлчамлари.
18. Кашакли (тортгичли) минора:
а) ишлаб чиқарувчилар томонидан кўзда тутилган тортқиларни жойлаштириш схемаси ва тал тизими мосламаларини аниқлаш учун илгакка тушадиган рухсат этилган статик юк;
б) шамсупада қувурлар йўқлиги шароитидаги максимал шамол тезлиги;
в) шамсупада қувурларнинг тўла комплекти бўлгандаги максимал шамол тезлиги;
г) шамсупа ва роторга бир вақтда таъсир этувчи юкланишларнинг максимал ҳисобланган комбинациялари.
19. Минора ости пойдеворлари:
а) илгакдаги максимал статик юкланиш (нагрузка);
б) шамсупага максимал статик юкланиш;
в) роторга максимал статик юкланиш;
г) шамсупа ва роторга бир вақтда таъсир этувчи юкланишларнинг максимал ҳисобланган комбинациялари.
20. Сейсмик жиҳатдан фаол зоналарда ишлаш учун ҳудуднинг сейсмиклиги нуқтаи - назаридан минора, мачталар, пойдеворларининг мустаҳкамлик ва барқарорлиги ҳисобланган бўлиши лозим.
21. Минора ва мачталар пўлат арқонли тортқилар билан, агар минора конструкциясида шундай маҳкамланиш кўзда тутилмаганидан қатъи назар, маҳкамланиши керак. Тортқилар сони, диаметри ва маҳкамланиш жойлари техник ҳужжатларга мос бўлиши керак. Тортқилар диагонал текисликларда жойлашиши ва ўзининг пастки қисмида 5 m баландлигигача йўллар ва электр тармоқлар билан кесишмаслиги керак. Уларнинг учлари 3 винтли қисқичлар ёки арқоннинг камида 15 диаметри узунлигида маҳкамланиши керак. Ҳар қайси тортқи алоҳида якор (лангар) га эга бўлиши керак. Уларни (якорни) узайтирилган арқонга ўрнатишга рухсат этилмайди.
22. Миноранинг баландлиги тал блоки кўтариш чегаралагичи тайёрланганлиги ва шунингдек асбобни узайтириш бўйича қўлланилаётган усулларни ҳисобга олган ҳолда тал блоки максимал тезликда кўтараётганда, ишни бажариш хавфсизлиги таъминланиши лозим. 7-даражадаги ва ундан юқори синфдаги (юк кўтарувчанлиги 320 t ва юқори) бурғулаш ускуналари учун минора баландлиги, юқориги юритмаси қўлланилиши имкониятини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади.
23. Ёпиқ профилли материаллардан тайёрланган минора конструкцияси унинг қисмларида сув йиғилиб қолиши имкониятини истисно қилиши лозим.
24. Минора ва мачта конструкцияларида куйидагилар кўзда тутилиши лозим:
а) кронблок ва унинг секцияларини (стационар бурғулаш қурилмаси учун) монтаж ва демонтаж қилишда роликни маҳкамлаш учун қурилма;
б) машина калитларини осиш арқонлари, ёрдамчи чиғирнинг юк арқони, мустаҳкамловчи қувурларни бураб бириктириш учун пневмо (гидро) калитларни осиш арқонида блокларни маҳкамлаш учун жойлар;
в) олди очиқ A симон мачта ва минораларнинг шамол таъсиридан йиқилишининг олдини олувчи свеча бармоғидан кейин ўрнатилган мосламалар;
г) устки чиғир (кранблок) га хизмат кўрсатиш учун майдонча;
д) қувур устунини бурғулаш шланги билан бирлаштиришга хизмат кўрсатиш учун майдонча;
е) юқорида ишловчи ишчи учун, қудуқ оғзида авария вазияти содир бўлганда минора чегарасидан ташқарига тезда эвакуация қилиш учун майдонча;
ж) амалдаги МҲ талабларига мувофиқ ясалган, юқорида ишлайдиган ишчини хавфсиз кўтариш ва тушириш учун инерцион ёки бошқа турдаги мослама билан, ёки ҳар 6 m дан кейин ўтиш майдончалари билан юқоридаги ишчи балконигача борадиган нарвонлар, тепароқда эса — юқорида ишловчи ишчини хавфсиз кўтариш ва тушириш учун мослама билан нарвон—стремянка ёки тоннел туридаги нарвон.
Эслатма:
1. Юқорида ишловчи ишчисиз механизациялаштирилган тушириш- кўтариш операцияларини амалга оширишда юқоридаги ишчининг майдончаси ўрнига автомат тушириш -кўтариш механизмларини хизмат кўрсатиш учун майдонча кўзда тутилган бўлиши лозим.
2. Юқорида ишловчи ишчи иштирокидаги тушириш-кўтариш операцияларида унинг иш майдончаси, уларнинг синаш пайтида йиқилишдан арқон билан ҳимояланган ва ишчи турган люлканинг тушиб кетиши ҳимоялаган, бурғулаш свечаларини ўрнатиш учун шарнирли каллакли бармоқлар билан ускуналанган бўлиши лозим.
25. Конструкция асосида қуйидаги имкониятларни амалга ошириш инобатга олиниши лозим («Уралмаш», БУ-75 бурғулаш қурилмаларидан ташқари):
а) қувурлар бирикмаси каллагини ва превенторли қурилмани қудуқ оғзига ер сатҳидан баланд бўлган пойдевор темирконструкциясига қўшимча ўзгартиришлар киритмай монтаж қилиш;
б) фаввора мослама (арматура)си ёки унинг қисмлари ўрнатилганда пойдеворни бўлаклаш;
в) бурғулаш қурилмаси поли сатҳида ротор столини ўрнатиш.
3 - §. Тал тизимига талаблар
26. Тал тизими таркибига кирадиган (кронблок, тал блоки, илгак), асбоб-ускуна корпусларида, уларнинг рухсат этилган юк кўтара олиш чегараси кўрсатилган бўлиши лозим.
Бурғулаш қурилмасининг рухсат этилган юк кўтара олиш имконияти ва уни кўрикдан ўтказиш муддати, Ўзбекистон Республикаси нефтгазқазибчиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари талабларига асосан тайёрланган махсус табличкада кўрсатилган бўлиши керак.
27. Илгак ўзагини таянч гайка билан резьбали уланиши гайканинг ўзидан-ўзи бўшаб очилиб кетишига йўл қўймайдиган мосламага эга бўлиши зарур.
28. Асосий илгак шохи, унинг бўғзидан вертлюг балдоғи ўзидан-ўзи чиқиб кетишининг олдини оладиган қурилмага эга бўлиши лозим. Қурилма уни мажбуран очилиши учун мосламага эга бўлиши керак.
29. Илгак конструкцияси ён шохлар элеватор балдоқларининг ўзидан-ўзи тушиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
30. Илгак танаси, технологик зарурат туғилган пайтда, айланишини мажбурий тўхтатувчи мосламага эга бўлиши керак.
31. Илгак ва тал блоки конструкцияси унга осилган балдоқлардаги юкни тенг тақсимланишини таъминлаши лозим.
32. Тал тизими шкивлари ребордалари ва ғилофлари орасидаги тирқиш арқон диаметрининг 0,25% дан катта бўлмаслиги зарур.
33. Тал блоки илгак ёки автоматик элеватор билан юксиз силжиганда турғунлигини таъминлаш учун унинг оғирлик маркази канат шкивларидан пастда жойлашиши керак.
34. Арқоннинг ҳаракатсиз учини қайта ўтказиш ва маҳкамлаш механизмлари конструкцияси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) барабанда (мобил бурғулаш қурилмасидан ташқари) ўрамни ташламасдан, арқонни алмаштириш ва қайта ўтказиш имкониятини таъминлаш;
б) унинг таранглиги бўшаган пайтда барабандаги арқон ўрамида чалкашиш содир бўлишини истисно қилиш.
4 - §. Бурғулаш чиғирларига талаблар
35. Чиғир барабани конструкцияси маҳкамланган жойидан очилиб кетиши ёки ўзидан-ўзи бўшашиши, қийшайиши ёки пачоқланишининг истисно қилувчи, ҳаракат қиладиган тал арқони ўрамини маҳкамлигини таъминлаши лозимдир.
36. Чиғир барабани конструкциясида осма арқоннинг биринчи қатори зич ва бир текисда ўралиши учун махсус қопламали ариқчалар кўзда тутилиши зарур. Қопламалар, очиладиган ва қўлланилаётган осма арқонларнинг ўлчамига қараб ҳар хил диаметрларда ясалиши лозим.
37. Тормоз конструкцияси чиғир барабанининг тормозсизланишини ёки ўзидан-ўзи тормозланиши (тўхтатиши) мумкинлигини истисно қилиши керак.
38. Чиғирнинг тормоз механизми иккитадан кам бўлмаган мустақил бошқариш тизимига эга бўлиши, улардан биттаси (асосий) тўхтатиш моментини оҳиста тартибланишини таъминлаши лозимдир. Асосий тормоз тизими электрюритма билан тартибланадиган чиғирларда аварияли тўхтатиш ва барабанни қўзғалмас ҳолатини қайд қилиш учун механик тормоз ўрнатилиши керак.
39. Асосий тормозланиш механик тормозлар ёрдамида амалга ошириладиган бурғулаш ускуналаридаги, чиғир ёрдамчи тартибланадиган (электрик, гидравлик ёки пневматик) тормоз мосламаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
40. Чиғирни бошқариш, бурғуловчининг пультидан масофадан туриб амалга оширилиши лозим.
Ёрдамчи тормозни бошқарув тизими қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:
а) электр тормозли бошқарув тизимида электр кучланишли ва қўзғатиш токи мавжудлиги тўғрисида сигнал берувчи қурилмага эга бўлиши;
б) гидравлик тормозда уни тартиблаш мумкинлигини ва тормоз тизимида суюқликлар сатҳининг назоратини таъминлаши.
41. Механик юритма конструкцияси (трансмиссиялар, узатиш қутичалари ва ш.к.) бир пайтда биттадан ортиқ узатмани қўшиш мумкинлигини ва шунингдек ўзидан-ўзи узилиб қолиш ёки узаткични қўшилиб қолишини истисно қилиши лозим.
42. Чиғирни бошқариш тизими, сақлагич қурилмаларидан сигнал келган пайтда, тормозни ишга тушириш билан бир вақтнинг ўзида, юритмани автоматик тўхташини таъминлаши лозим (чиғирнинг юк кўтариш чеклагичини, тал блокининг кўтарилиш чеклагичи).
43. Чиғирни ва унинг юритмаларини тўхтатишда тал арқонларининг ҳаракатланувчи учининг қисмларини ўралиб қолиши ва юксизланиши содир бўлмаслигига эътибор бериш керак.
44. Чиғирнинг ишлаш пайтида ўрамларни нотекис ўралиши ва чуваланишини истисно қилувчи, арқонларни барабанга тўғри ўралишини таъминлаши керак.
5 - §. Бурғулаш роторига талаблар
45. Бурғулаш роторининг конструкциясида ротор столини тўхтатувчи ва вкладишларни фиксацияловчи қурилма кўзда тутилиши зарур.
46. Ротордаги кичик вкладиш(пона)лар ёки йўналтирувчи роликли етакчи қувурларнинг қисқичлари, уларни қўллаш пайтида, ротордан ўзидан-ўзи отилиб чиқишини истисно қилувчи қурилмага эга бўлиши лозим.
6 - §. Бурғулаш насосларига талаблар
47. Насоснинг гидравлик қисми элементлари конструкцияси зичлагичлари бузилганда, хизмат кўрсатаётган ходимларни суюқлик оқиб чиқишидан жароҳатланишини истисно қилиши керак.
48. Пневмокомпенсатор конструкцияси босимни нолга тушириш мумкинлигини таъминлаши ва газ йўлидаги босимни ўлчаш учун манометр ўрнатишга имкон бериши лозим.
49. Насоснинг сақлагич мосламаси конструкцияси ва ундан маҳсулотни чиқариб юбориш мосламаси Ўзбекистон Республикаси нефтгазқазибчиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
50. Насоснинг гидравлик қисмида, сақлагич қурилмаси ва пневмокомпенсатор корпусларидаги зичлагичлар, насоснинг максимал ишчи босимга нисбатан 1,5 баробарга тенг бўлган босимга ҳисобланган бўлиши лозим.
51. Бурғулаш насосларининг сўрғич тармоқлари бурилишсиз ва қайрилишсиз бўлиши ва уларнинг диаметри 200 mm дан кам, узунлиги эса 5 m дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
52. Бурғулаш насосларини ишга тушириш маҳаллий бошқарув постидан, уларнинг ишини тартиблаш ва тўхтатиш эса, бурғуловчининг пультидан ва маҳаллий бошқариш постидан амалга оширилиши лозим.
7 - §. Вертлюгга талаблар
53. Вертлюг балдоғи, вертлюгнинг қарама-қарши томондаги бўғзидан, бошқа томонга бурилиши 25° дан 50° атрофида чегаралинишига эга бўлиши лозим.
54. Вертлюг конструкцияси бурғулаш шароитида лойқаланиб зичланган қувурларни хавфсиз шароитда (четлагич ва бурғулаш йўғон шлангларини ечмасдан) алмаштиришни таъминланиши керак.
55. Вертлюгнинг гидравлик қисмидаги зичлагич элементлари унинг 1,5 баравар ишчи босимига тенг босимга мўлжалланган бўлиши зарур.
56. Вертлюг танасининг уланадиган резьбаси чапақай бўлиши лозим.
8 - §. Бурғулаш насосларининг ҳайдовчи қувурларига талаблар
57. Қувурузаткичлар минимал эгилишлар ва бурилишлар билан ётқизилган бўлиши лозимдир. Қувурузаткичлар бурилиши суюқликлар оқимини 90° дан зиёдга бурмаслиги керак.
58. Ҳайдовчи қувурузаткичларида превентор чорбармоғи орқали қувур ташқи бўшлиғига суюқликларни ҳайдаш учун беркитиш қурилмаси билан четлагич кўзда тутилган бўлиши керак.
59. Ҳайдовчи қувурузаткичларнинг уланиш конструкциясида жипслик бузилганда ходимлар жароҳатланишининг олди олинган бўлиши лозим.
60. Ҳайдовчи қувурузаткич уларни аста-секин иш режимига чиқариш ва насосларни салт ҳолда ишга туширишга имконият берадиган, беркитиш-ишга тушириш мосламаси бўлиши лозим. Бурғулаш қурилмаларида бурғулаш насосини тартибланадиган юритма билан ишга тушириш зулфинини ўрнатиш шарт эмас.
61. Бурғулаш насосларининг ишга тушириш беркитиш қурилмалари бошқариш пультидан уларнинг беркитилишининг охирги ҳолатини назорат қилиш, масофадан туриб бошқариладиган бўлиши лозим.
62. Ҳайдовчи қувурузаткич ва унинг элементлари 20 МРа гача ишчи босимда 1,5 карра ишчи босимга тенг, 21 дан 56 МРа гача босимда эса 1,4 карра ишчи босимга дош берадиган бўлиши керак.
63. Манифолд конструкцияси ҳайдаш қувурузаткичида оптимал қиялик бурчагини ҳосил қилиш ҳисобига насос тўхтаганда, манифолддан бурғулаш қоришмасини тез тўкилишини таъминлаши лозим.
9 - §. Айланиш (циркуляция) тизими ускуналарига бўлган талаблар
64. Бурғулаш эритмаси учун очиқ сиғим борлигида, унга уланган айланиш нови учун, кенглиги камида 750 mm бўлган икки томонидан тўсилган тўшама ўрнатиш керак. Айланма (нов) узунлиги бўйича жойлашган тўшама, новнинг юқори четидан 150 mm пастда жойлаштирилиши лозим.
65. Гидравлик аралаштирувчи қурилмаларнинг (гидромониторлар) бурилиш бурчаклари горизонтал ва вертикал текисликда шундай чекланиши керакки, эритма оқими сиғим чегарасидан чиқмаслиги лозим.
66. Гидромониторлар ва гидроаралаштиргичнинг найчалари осон очиладиган ва тез алмаштириладиган бўлиши керак.
67. Гидромониторлар шарнирлари бошқариш дастасида реактив момент содир бўлишига йўл қўймаслиги зарур.
68. Гидроциклон ва қумажраткичлар конструкцияси унинг учликларидан эритма сачрашидан хизматчиларни ҳимоялашни таъминлаши керак.
69 Виброэлаклар майдончаси конструкцияси уларга хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатиш ва тўрларни тез алмаштиришга имкон берадиган бўлиши лозим.
70. Сиғимлар, суюқликни тўкиш ва хизмат кўрсатиш учун қопқоқли туйнук (люк)ка эга бўлиши лозим.
71. Хизмат кўрсатиш люкларининг ўлчамлари 600 х 700 mm дан кам бўлмаслиги лозим. Тўкиш люкининг пастки чети сиғимнинг энг тагида жойлашиши зарур.
72. Айланма тизим Ўзбекистон Республикасининг нефтгазқазибчиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ механизмлар ва сигнал бериш қурилмалари билан бутланган бўлиши лозим. Айланма тизим таркибида сатхўлчагич, ҳайдовчи мосламалар билан жиҳозланган ва Ўзбекистон Республикасининг нефтгазқазибчиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ қуйиб-тўлдиришни назорат қилишга қулай бўлган даражаланган меъёрли сиғим бўлиши зарур.
10 -§. Қабул қилиш кўпригига талаблар
73. Қабул қилиш кўприги минора ёнида, дарвоза томонида, узунлиги камида 14 m ва кенглиги камида 2 m бўлган горизонтал участкага ўрнатилиши лозим.
74. Қабул қилиш кўпригининг таглиги ёғочдан ёки ғадир-будур новли темирдан ясалган бўлиб, қувурларни судраш ва ташлаш талабига жавоб бериши керак. Шундай нов билан қабул қилиш кўпригининг қия қисми жиҳозланади.
75. Қабул қилиш кўпригининг баландлиги 1250 mm гача бўлган қувурларни штабел қилиб (тахлаб) жойлаштириш учун, сўкичаклар билан жиҳозланиши лозим. Сўкичаклар қувурларни юмалаб кетишдан сақлайдиган ва қабул қилиш кўпригига икки томонидан ўтиш йўлкасини ўрнатишга имкон берадиган кўтарилиб тушириладиган устунларга эга бўлиши зарур.
76. Қабул қилиш кўпригидан ерга тушиш ва минора остонасига кириш томонига 20° дан кўпроқ қияликдаги панжара (тўсиқли) зина билан ускуналаниши керак.
77. Қувурларни кўтариш ва тушириш ишлари қабул қилиш кўпригида механизациялаштирилган бўлиши лозим. Юк кўтариш механизмларини масофадан туриб бошқариш даркор.
11 - §. Бошқарув тизими органларига талаблар
78. Бошқарув тизими ва асбобларни ўлчов занжирларини қайта улаш мосламалари пульт ёки шчит панелларида жойлашиши ГОСТ 12.2.064 ССБТ талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
79. Ишловчининг маълум бир ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган бошқарув тизимлари шундай гуруҳланиши лозимки, унинг ҳаракатлари чапдан ўнгга ва юқоридан пастга қараб амалга оширилиши керак; шунга ўхшаш бошқарув органларининг жойлашиши ҳам барча пультларда бир хил бўлиши лозим.
80. Асбоб-ускуналарни тезкор назорат қилиш ва бошқариш учун керак бўлган кўрсатаётган асбоблар ва асосий ускуналарнинг (чиғир, ротор ва б.) бошқарув органлари бурғуловчининг бошқарув пультида тўпланган бўлиши керак.
81. Бошқарув органларини битта панелда, улар билан боғлиқ бўлган индикаторларни эса бошқасида жойлаштирганда, иккала панелда элементларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши бир хил бўлиши керак.
82. Иккита ёнма-ён кнопкалар маркази орасидаги масофа қуйидаги ўлчамдан кам бўлмаслиги лозим:
катта бармоқ билан босилаётганларида
75 mm
бошқа бармоқлар билан босилаётганларида
45 mm
«Ишга тушириш»
ва
«Тўхтатиш» ларида
75 mm
«Ишга тушириш»
ва
«Ишга тушириш» ларида
125 mm
83. Иккита қўшни тумблерлар маркази орасидаги масофа 25 mm дан кам бўлмаслиги лозим.
84. Иккита қўшни ёнма - ён турган алмашлаб улагичларни бир вақтда икки қўл билан юргизиш зарурати бўлганда, улар орасидаги масофа 75 mm дан кам бўлмаслиги лозим, ҳар сафар фақат битта улагич билан маневр қилганда эса, 25 mm дан кам бўлмаслиги зарур.
85. Кнопкаларнинг туртгичлари панел юзаси билан бир текисликда ўрнатилиши керак. «Ишга тушириш» кнопкаси юзадан 3 дан 5 mm гача чуқурлаштирилган бўлиши лозим, «Стоп» аварияли кнопка қўзиқорин симон бўлиб, катталаштирилган ва панел юзасидан бўртиб чиқиб туриши лозим.
86. Очиқ иш майдончаларида жойлашган бошқарув пультлари, ГОСТ 15150 га кўра, жойлаштирилиши бўйича 1-категорияга мувофиқ ўрнатилиши зарур.
Ричаг ва дастакларнинг жойлашиш баландлиги, ГОСТ 12.2.032 ССБТ; ГОСТ 12.3.033 ССБТ га мувофиқ бўлиши керак.
Бошқарув органлари дасталари (кнопкалари)да қилинаётган ҳаракатларнинг вазифаси ва йўналишларини кўрсатадиган аниқ ва ювилмайдигаи ёзувлар бўлиши зарур.
Бошқарув органлари символлари—тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар бўйича:
а) ёзувлар оператордан 90 cm гача масофада бўлганда, рақамларнинг баландлиги 6 mm га тенг бўлиши лозим;
б) масофа 90 cm дан кўп бўлганда — 8 mm,
87. Бошқарув органларининг педаллари ғилоф билан ёпилиб, олд томонигина очиқ қолиши лозим. Ғилофнинг четлари юмалоқ бўлиши керак.
88. Ускуналарни механик бошқарув тизимида ричагларни қўшиш учун уларга тушадиган юк қуйидагилардан зиёд бўлмаслиги керак:
а) ҳар бир муайян циклда қўлланилаётган ускуналарни бошқарув педалларида — 60 N (6 kgf);
б) ҳар бир муайян циклда қўлланилаётган ишчи ускуналарни бошқарув педалларида — 120 N (12 kgf);
в) смена давомида 5 мартадан кам ишлатиладиган ричаг ва педалларда — 150N (15 kgf);
Қўшилган ёрдамчи юритмада ишлаётган асосий тормоз дастасига эса 250 N (25 kgf) дан ошмаслиги лозим.
89. Дастак ва ричагларни тўсатдан ёки ўзидан-ўзи ишлаб кетишининг олдини олиш учун улар керакли ҳолатда туришини таъминлайдиган фиксаторлар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
90. Қўл бармоғи билан сиқиб қўшиладиган фиксатор пружинасининг қаршилиги қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги лозим:
а) бир сменада беш мартагача ишлатиладиган фиксаторларда — 100 N (10 kgf);
б) бир сменада беш мартадан кўп ишлатиладиганлари учун эса — 50 N (5 kgf).
III - боб. УСКУНАЛАРНИНГ КОНСТРУКЦИЯСИГА КИРАДИГАН ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР
1-§. Ҳимоя тўсиқларига талаблар
91. Механик узатмалар (занжирли, карданли, тишли ва б.) тиркаш муфталари, шкивлар ва бошқа айланадиган ва ҳаракатланадиган ускуналар элементлари ва шунингдек чиқиб турадиган уларнинг қисмлари ГОСТ 12.2.062 ССБТ талабларига кўра темир тўсиқли бўлиши керак.
Эслатма:
1. Ротор столида ва ҳаракатланаётган понасимон тутқич элементларида ҳимоялаш тўсиғини ўрнатиш шарт эмас.
2. Тал блоки (кронблок) ғилофдаги пазлар кенглиги тал арқони диаметрининг 2,4 катталигидан зиёд бўлмаслиги лозим.
92. Тез-тез текшириб туриладиган ускуналарнинг тўсиқлари, очиладиган ёки тез ечиб олинадиган бўлиши даркор, бунинг учун конструкцияда қурилма тўсиғини тез ва хавфсиз ечиб олишни ва ўрнатишни таъминлайдиган скоба, дастаклар ва бошқа махсус қурилмалар кўзда тутилган бўлиши лозим.
93. Тўсиқларнинг баландлиги ҳаракатланаётган механизмлар қисмлари ўлчамига қараб аниқланади. Механизмларнинг айланадиган қисмларининг баландлиги 1,8 m гача баландликда бўлса улар тўлиқ тўсилади.
94. Сиғимнинг диаметри камида 2 mm, уячаларнинг ўлчами 30 х 30 mm бўлган рамкали тўрли тўсиқлар ҳаракатланаётган қисмлардан энг камида 150 mm масофада ўрнатилади.
95. Юритма тасма шкивининг ташқи томонига, тасманинг узилишидан сақланиш учун темир шчитлар ўрнатилади.
96. Ҳимоя тўсиқларининг ташқи юзаси (тўрни ҳисобга олмаганда) силлиқ бўлиши лозим.
97. Юқорида ишлайдиган ишчининг иш майдончалари (кажавалари) эҳтиёт пўлат арқонлари билан маҳкамланган бўлиши лозим.
2-§. Нарвонларга ва майдончаларга бўлган талаблар
98. Минора ёки мачталарнинг ички қисмига чиқиб турадиган, соябон билан жиҳозланган юқориги ишчи майдончасининг кенглиги камида 75 cm бортлари билан камида 15 cm бўлиши керак.
Майдонча иккита осма арқон билан жиҳозланади.
Ҳар бир осма арқоннинг битта учи мачтага ёки миноранинг металл конструкциясига маҳкамланиши, бошқа учи эса юқорида ишловчи ишчининг эҳтиёт белбоғига уланади. Юқориги ишчи майдончасининг қолган барча периметри бўйлаб баландлиги 1,25 m дан кам бўлмаган пўлат панжаралар ёки тўсиқлар билан ўралади. Панжаралар баландлиги 15 cm дан кам бўлмаган борт ва бир-биридан 40 cm дан кам бўлмаган баландликда узунасига жойлашган (планкалар) тахталардан иборат бўлади.
1,8 m дан ва ундан кўпроқ баландликда жойлашган бошқа ишчи майдончалар, ускуналар элементларига хизмат кўрсатиш учун кенглиги 75 cm дан кам бўлмаган фойдали майдончаси 0,6 m
2
келадиган, иш жойлари ҳам юқорида кўрсатилгандек панжара, бортлар ва ҳимояловчи осма арқонлари бўлиши лозим. Панжаралари йўқ участкаларда осма арқонларни ишлатиш кўзда тутилади. Ҳамма майдончалар, сирпаниш мумкинлигини камайтирадиган, тўшалган ёғоч ёки ғадир - будир темир тагликка эга бўлиши керак.
99. Минорага чиқувчи ва тоннел нарвонлар, қўшоёк нарвонлар Ўзбекистон Республикасининг нефтгазқазибчиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқ ясалган бўлиши зарур.
3-§. Муҳосаралаш тизимларига бўлган талаблар
100. Бурғулаш қурилмасининг бошқарув тизимлари конструкциясида қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши лозим:
а) тал блокининг юқорига кўтарилишини чеклагичи;
б) чиғирнинг юк кўтара олишини чеклагичи («Уралмаш», БУ-75 бурғулаш қурилмаларидан ташқари);
в) чиғирнинг ёрдамчи ва бош юритмасини бир пайтда қўшилишини истисно қилувчи, муҳосаралаш мосламаси;
г) поналари кўтарилиб турган роторни қўшиш ва айланаётган роторда пневмопоналар кўтарилишини муҳосаралаш;
д) ҳайдовчи қувурузаткичда босим рухсат этилганидан 10% га юқорига кўтарилганда автоматик тарзда босимни тушириш (ташлаш);
е) тушириб-кўтариш автоматини қанот узайтирилган ҳолатида ва шунингдек чиғир барабани ишлаб турганда автомат қанотни чиқишини, чиғир барабани қўшилишини истисно этувчи муҳосаралаш;
ж) хавфли зонада осма чиғир (кронблок) мавжудлигида тушириш - кўтариш автомати қанотнинг ҳаракатланишини ва аксинча узайтирилган стрелада хавфли зонага тал болки (кронблок) ҳаракатланишини истисно этувчи, тушириш - кўтариш автомати қаноти ва лебедка (чиғир) орасида муҳосаралаш (Уралмаш», БУ — 75 бурғи қурилмаларидан ташқари).
101. Бурғулаш қурилмаси кучли агрегатининг ички ёнувчи двигателлари аварияли — огоҳлантириш сигнализацияси ва ҳимоялаш тизими билан ГОСТ 11928 га мувофиқ ва шунингдек ҳавойиғгични ёпиб, аварияли (тезкор) тўхтатувчи тизим билан жиҳозланиши керак.
IV - боб. УСКУНАЛАРНИ ИШЛАТИШ, ЙИҒИШ, ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИДА ВА УЛАРНИ ТАШИШДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
102. Бурғулаш ускуналарининг узелларида, кўтариш пайтида илиш учун, махсус жой ёки қурилмалар кўзда тутилган бўлиши лозим. Домкратларни ўрнатиш жойлари ва кўтариш пайтида тебраниш схемаси ускуналарни ишлатиш ҳужжатларида ва ускуналарнинг ўзида кўрсатилган бўлиши лозим.
103. Тез эскирадиган деталларни ва 300 N (30 kgf) оғирликдаги йиғиладиган юкларни кўтариш учун юкни тутиш элементлари билан механизациялаштирилган усул кўзда тутилган бўлиши зарур.
104. Ускуналар комплектида, уларни йиғиладиган қисмлари ва тез эскирадиган деталларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш пайтида ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган қурилма ва мосламалар кўзда тутилган бўлиши керак.
105. Ускуналар конструкцияси кон ҳудуди ичида ва магистрал автомобиль йўлларида махсус ёки стандарт транспорт воситалари ёрдамида уларни ташиш мумкинлигини таъминлаши зарур.
106. Ускуналарни ишлатишда хавфсизлик талаблари ГОСТ 2.601 бўйича ишлатиш ҳужжатларида, уларни таъмирлаганда эса, ГОСТ 2.602 бўйича таъмирлаш бўйича ҳужжатларда баён этилган бўлиши керак.
V - боб. ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
107. Ускуналарнинг хавфсизлик талабларига муносиблигини қуйидагиларда текшириш керак:
а) техник топшириқ ва конструкторлик ҳужжатлаш экcпертизасида;
б) тажриба намуналарини (партияларини) синашда;
в) серияли ишлаб чиқарилаётган ускуналарни синашда ва сертификацияли синовларда (агар улар олиб борилаётган бўлса);
г) ускуналарни монтаж қилишда ва уларни ишлатишга топширилаётганда;
д) капитал таъмирлаш ва замонавийлаштирилгандан сўнг синаганда.
108. Синаш пайтида босимларни ўлчаш учун ГОСТ 2405 га мос келадиган манометрлардан фойдаланиш керак.
Герметикликка синаш пайтида 2,5 дан паст бўлмаган аниқликда ўлчайдиган синфли манометрларни қўллаш лозим.
Шовқин манбаининг шовқин тавсифларини аниқлаш усуллари ва одамлар бўладиган жойлар ГОСТ 23941 га кўра муайян турдаги ускуналарга бериладиган стандартлар ва техник шартларида кўрсатилган бўлиши шарт.
Ускунанинг шовқин тавсифларини ГОСТ 12.1.026 ССБТ; ГОСТ 12.1.027 ССБТ; ГОСТ 12.1.028 ССБТ талаблари бўйича аниқланади.
Одамлар бўладиган жойда шовқинни ГОСТ 23941 бўйича ўлчанади.
109. Тебранишлар тавсифларини аниқлаш усули, муайян турдаги ускуналарга бериладиган стандарт ва техник шартларга кўра белгиланади.
Тебраниш тафсилотларини аниқлаш — ГОСТ 12.1.012 ССБТ бўйича.
110. Шовқин ва титраш параметрларини ўлчаш қуйидаги жойларда ўтказилади:
a) бурғуловчининг иш жойида;
b) юқориги ишчининг иш жойида;
c) автоматик тушириш - кўтариш операторининг иш жойида;
d) кучли агрегатлар, дизел электростанциялари ва бурғулаш қоришмасини тайёрлаш механизмларини бошқариш пультларида.
VI - боб. ЯКУНИЙ ҲОЛАТ
111. «Нефтгаз саноатида бурғулаш ускуналарига бўлган хавфсизлик талаблари» «Ўзбекнефтгаз» МХК ва Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши билан келишилган,
Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув раиси Н. АҲМЕДОВ
2008 йил 11 июнь
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг раиси А. ҒУЛОМОВ
2008 йил 6 июнь
АТАМАЛАР, УЛАРНИНГ БАЁНИ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚИСҚАРТМАЛАР
Максимал юклама
— қабул қилинган мустаҳкамлик. меъёрлари билан аниқланадиган, чегаравий даражага етган конструкция кучланишидаги куч ёки кучлар комбинацияси.
Илгакдаги максимал статик юклама
— шамсупада юклама йўқлигида, минорага шамол юкламаси йўқлигига тал тизимининг маълум бир туридаги мосламасида, ўрнатилган меъёрлар чегараларида конструкцияларга таъсир этиши мумкин бўлган максимал юклама.
Шамолнинг максимал тезлиги
— конструкциянинг ҳар қандай элементида рухсат этилган кучланишлардан зиёд бўлмаган, минора ёки йиғилган мачта дош бераоладиган максимал шамол тезлиги.
Роторга қўйилиши мумкин бўлган статик юклама
— ротор остидаги балкаларга ўрнатилган ротор столига тушадиган максимал юклама (куч), бунда пайдо бўлаётган кучланишлар хавфсизлик коэффициентига бўлинган материал оқувчанлиги ўрнатилган чегара минимумидан ошмайди.
Шамсупага қўйилиши мумкин бўлган статик юклама
— чегаравий рухсат этилган кучланишлардан ошмасдан, шамсупа пойдевори дош бераоладиган қувурларнинг максимал оғирлиги.
Меъёрий ҳисобланган кўрсаткичлар
— бу минораларни хавфсиз ишлатиш ва уларни экстремал шароитларда сақлашни аниқловчи кўрсаткичлар.
Илгак кўтариши мумкин бўлган юклама
— «Ўзбекистон Республикаси нефтгазқазибчиқариш саноатида хавфсизлик қоидалари»да ўрнатилган меъёрлар чегараларида бурғ қудуқ қуриш жараёнида, бурғулаш қурилмаси илгагига қўлланиши мумкин бўлган статик ва динамик юклама (куч) ларнинг йиғиндиси.
Статик юклама
— бурғулаш қурилмаси конструкциясига ёки ускуналарига, уларга таъсир этаётган омиллар йўқлигида таъсир этувчи куч.
Динамик оғирлик (куч)
— бурғулаш қурилмаси конструкциясига ёки ускуналарига, кўтарилаётган (туширилаётган) юклар ҳаракатининг тезланиш ёки секинланиш жараёнлари натижасида таъсир этаётган юклама (куч).
МҲ
— меъёрий ҳужжат
КУМК
— касаба уюшмаларининг марказий кенгаши
МХК
— миллий холдинг компанияси