Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда хусусий мулкчиликни ривожлантириш йўлида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти кўламларини кенгайтириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда кичик бизнес субъектларининг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ҳукумат қарорлари билан белгиланган тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат беришга доир 1-иловага мувофиқ ҳужжатларнинг амал қилиши 2011 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бекор қилинсин.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган рухсатномалар ва рухсат бериш тартиботларининг янги турларини жорий этиш тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Адлия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни пухта хатловдан ўтказсин ҳамда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга доир замонавий шарт-шароит ва талабларга жавоб бермайдиган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклайдиган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
кичик саноат ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун ер участкаларини ажратишга доир мурожаатларнинг ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш ва келишиш муддати бир ойдан ошмаслиги шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулки бўлган, вақтинча бўшаб ётган ва ишлатилмайдиган хоналарни уларда ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича мурожаатларини 7 кун мобайнида кўриб чиқилишини таъминлашга мажбурдирлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни бериш «бир дарча» тамойили бўйича амалга оширилади, бунда ваколатли давлат органларига уларни зарур ҳолларда келишишни таъминлаш вазифаси юклатилади;
рухсат этувчи ҳужжатларни бериш муддати тадбиркорлик субъектлари ариза берган вақтдан бошлаб, 30 иш кунидан ошмаган ҳолда чегараланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида хусусиятли фаолият турлари бундан мустасно.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилишга доир ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиботларни тубдан соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича аниқ таклифларни 2011 йил 1 октябригача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2700-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 9-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 1 октябрдан бошлаб, тажриба тариқасида, экспортга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тартиботларни божхона расмийлаштируви, декларация қилиш, сертификатлаштириш, санитария-эпидемиология назорати ва товарларни божхона расмийлаштируви жараёнида қатнашадиган бошқа ташкилотлар фаолиятини бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини таъминлайдиган «бир дарча» тамойили асосида бажариш механизмини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда божхона ва сертификациялаш жараёнларини соддалаштиришни, уларнинг муддатлари ва нархларини қисқартиришни назарда тутган ҳолда экспорт операцияларини «бир дарча» тамойили бўйича амалга ошириш тўғрисидаги вақтинча низомни тасдиқласин.
6. Товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона расмийлаштируви йиғинларининг амалдагига қараганда ўртача 2 маротабага камайтиришни назарда тутувчи янги ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарларини экспорт қилиш бўйича «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ташқи савдо ташкилотининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига уларнинг товарларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш шартномалари бўйича, шунингдек хорижда ташкил этиладиган савдо уйлари орқали сотишда кўмаклашиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини экспорт қилишга доир амалдаги шартномалар гарови асосидан экспортдан олдинги молиялаштиришни ташкил этиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари буюртмаларига кўра республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни етказиб бериш;
экспорт маҳсулотларини сертификатлаштиришда кичик бизнес корхоналарига кўмаклашиш, реклама тадбирларини ўтказиш, халқаро ярмаркалар ва кўргазмаларни ташкил этиш ва қатнашиш, манфаатдор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ахборот ва маслаҳат хизматлари билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бир ой муддатда «Ўзтадбиркорэкспорт» компаниясининг таъсис этилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича масалаларни ҳал этсин, компаниянинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга сотишдан тушган хорижий валютанинг бир қисмини мажбурий сотишдан, бунда улар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари буюртмаларига кўра республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни харид қилишга мақсадли йўналтирилади;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари буюртмаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган янги технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар юзасидан божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтадбиркорэкспорт» АЖга ўз маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференциялари татбиқ этилсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Т/р | Бекор қилинаётган рухсат бериш тартиботлари | Рухсат бериш тартиботи белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
1. | Капитал қурилиш соҳасида ер участкаси танлаш тўғрисидаги аризани ижрога юбориш ҳақидаги қарор | Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарори |
2. | Янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари қуришга рухсат олиш ва қурилишни келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори |
3. | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ўрнатиш учун қурилиш ёки майдончаларга ер участкалари танлашни келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори |
4. | Бўлажак қурилиш участкалари остида фойдали қазилмалар йўқлиги тўғрисида хулоса | Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 5 февралдаги 26-сон қарори |
Ер остидан фойдаланиш соҳасида | ||
5. | Конларни ишга тушириш тизимини келишиш | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори |
6. | Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса | Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 5 февралдаги 26-сон қарори |
7. | Ишлаб чиқариш қувватларининг ишдан чиқиш муносабати билан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар (уларнинг бир қисми) ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатишни келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори |
8. | Фойдали қазилмалар қазиб олувчи корхоналар ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ёки консервация қилишга рухсат олиш | Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори |
9. | Фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардаги қурилишлар муносабати билан саноат иншоотлари, уй-жойлар ва жамоат бинолари, тарихий ва маданий ёдгорликлар, сув ҳавзалари ҳамда бошқа табиий объектлар учун табиатни муҳофаза қилиш мақсадида саноат аҳамиятини йўқотган кон захираларини қолдириш тўғрисидаги хулосани келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори |
Табиатдан фойдаланиш соҳасида | ||
10. | Бинолар ва иншоотларга туташган (ажратилган) ер участкаларида дарахтларни кесишга рухсат олиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори |
Ишлаб чиқариш соҳасида | ||
11. | Халқ истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган рангли металлар парчалари ва чиқиндилари санитария меъёрларига ва стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармони |
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида | ||
12. | Импорт ва экспорт контрактини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори |
13. | Субъектнинг импорт операцияларини ҳисобга олиш карточкаси | Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарори Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори |
14. | Хорижда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат спирти олиб киришга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори |
15. | Илмий-тадқиқот ишлари, ноу-хау, ихтиролар натижаларини экспорт қилишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори |
16. | Юқори ликвидли ҳисобланмаган товарларни экспорт қилишга бартер контрактлари тузишга рухсат олиш тўғрисидаги қарор | Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарори |
Автомобиль, темир йўл, дарё ва ҳаво транспорти | ||
17. | Ташқи рекламани жойлаштириш жойини келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори |
18. | Юклар ташишнинг кенгайтирилган режаси | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
19. | Юкларни ташиш ҳажми | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
20. | Асосий ойлик юк ортиш режасини бажариш тартибини келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
21. | Юкларни асосий ойлик юк ортиш режаси ёки режадан ташқари юклашга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
22. | Юкларни станция ичида (битта тариф пункти доирасида) ташишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
23. | Темир йўл станцияси режасида назарда тутилган юк жўнатишни темир йўл доирасида ўзгартиришга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
24. | Режа номенклатурасида назарда тутилган юкларнинг айрим гуруҳлари доирасида бир турдаги юкни бошқа турдаги юк билан алмаштиришга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
25. | Ички йўлларда ташиш бўйича асосий ойлик режада назарда тутилган қабул қилиш темир йўл станциясини ўзгартиришга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
26. | Юк жўнатувчи томонидан темир йўлларда юк ташиш тўловларини қабул қилиш темир йўл станциясида тўлашга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
27.? | Темир йўлларнинг шохобча йўлларига хизмат кўрсатишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
28. | Ички ташишлар ёки уларда юкларни сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси темир йўллари ҳамда бошқа давлатлар темир йўлларининг умумий тармоқ инвентар парки вагонларидан фойдаланишга, шунингдек ушбу вагонларга юк ортишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
29. | Локомотивнинг туташган темир йўл станциясига чиқишига рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори |
30. | Йўналишли таксилар ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори |
31. | Йўналишли таксилар ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори |
32. | Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш йўналиши схемасини келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори |
33. | Йўналишли автобус ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисида қарор | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори |
34. | Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш йўналишининг паспортини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори |
35. | Йўналишли автобус ҳаракати жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори |
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида | ||
36. | Ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги амалдаги битимларда ва фаолият юритиш шартларида муайян тугамаган даврда корхона ихтисослашувини сақлаб туриш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг фаолият йўналишини ўзгартиришни (ихтисослашувни ўзгартириш) келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори |
37. | Якка тартибдаги тадбиркорларга турғун савдо шохобчалари орқали ёки буюм бозорларида чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси | Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори |
38. | Озиқ-овқат (қишлоқ хўжалиги) маҳсулотлари сифатини тасдиқловчи хулоса | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори |
39. | Сифатни тасдиқлаш (барча деҳқон бозорларида, шаҳарлар ва қишлоқлар дўконларида совутилган, термик қайта ишланган (пастеризация қилинган) сутни сотиш учун) | Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 ноябрдаги 379-сон қарори |
40. | Овқатлар рецептурасини келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори |
Бошқа соҳаларда | ||
41. | Полиграфия корхонаси очиш ва фаолият юритишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори |
42. | Тамға-ўймакорлик устахоналари очиш ва фаолият юритишига рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори |
43. | Полиграфия асбоб-ускуналари харид қилишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори |
44. | Полиграфия корхонаси ишлаб чиқариш биносининг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори |
45. | Полиграфия корхонаси ишлаб чиқариш биносининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома, техник (қурилмалар) воситалар ва ёнғиндан муҳофаза қилиш сигнализациялари билан таъминлаш | Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори |
46. | Полиграфия корхонаси ишлаб чиқариш биносининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисида далолатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори |
47. | Қазилаётган конлар устида жойлашган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори |
48. | Корхоналарда геодезия пунктларининг координатлари ва баландликлари, техник ҳисоботлар, топография хариталари ва режалари тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини келишиш | Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори |
49. | Геодезия пунктлари ва жуғрофий объектлар координатларини, космик ва аэрофото-суратлар, хариталар, атласлар, жойларнинг макетлари ва бошқа картография материалларини очиқ эълон қилиш ёки кўргазмаларда ва телевидениеда намойиш қилиш мумкинлиги тўғрисида хулосалар | Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори |
50. | Ўзбекистон ҳудудида қадимий ҳужжатли ёдгорликларни йиғишга рухсатнома | Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори |
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Божхона йиғими тури | Йиғимлар ставкалари |
1. | Божхона расмийлаштируви учун: | |
«экспорт» божхона режимидаги товарлар ва транспорт воситалари | Божхона қийматидан 0,1 фоиз, бироқ энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда | |
«божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидаги товарлар | Товарларни қайта ишлаш хизматлари қийматидан 0,1 фоиз, бироқ энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда | |
2. | «Экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарнинг божхона расмийлаштирувини ходим томонидан буни расмийлаштириш жойидан ва (ёки) божхона органларининг ишламайдиган вақтида бошқа жойда амалга ошириш, бир ходимнинг бир соат ишлаши ҳисобидан | Энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 фоизи |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2700-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори 4-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
«белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишини 30 банк кунидан кўпроқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар республика бюджети фойдасига жарима тўлайдилар:
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентида»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Чет элдан валюта тушуми тушишини белгиланган муддатлари ўтгандан кейин 30 банк кунидан кўпроқ муддатга кечикишига йўл қўйган экспортчига (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) нисбатан солиқ органлари томонидан қуйидаги санкциялар қўлланилади»:
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентида;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентида»;