Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (1-СОН РХМС) «РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 12 июлда 2244-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 23 октябрдаги 01/11-14/44-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-2, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 10/25/2244-2/1007-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) «Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 июнь,
01/19-18/03-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2011 йил 13 июндаги 01/19-18/03-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматлари миллий стандарти (1-сон РХМС) «Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида риэлторлик ташкилотлари томонидан риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 23 октябрдаги 01/11-14/44-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-2, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 10/25/2244-2/1007-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Риэлторлик ташкилотининг ички қоидалари (кейинги ўринларда ички қоидалар деб юритилади) дейилганда риэлторлик ташкилоти томонидан риэлторлик фаолиятини амалга оширишда самарадорликни ва унинг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тасдиқланган ва риэлторлик хизматларини амалга оширишга доир талабларни белгиловчи ҳужжатлар тушунилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2. 1-сон РХМСнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ички қоидаларни ишлаб чиқишда риэлторлик ташкилотларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;
риэлторлар ва риэлторлик ташкилотларнинг бошқа ходимлари томонидан ички қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга оширишни тавсифлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятини амалга ошириш давомида ички қоидаларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлаши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 16 октябрдаги 01/11-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-3, 28.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/2244-3/1081-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 ноябрь)
4. Ички қоидаларни қўллаш риэлторлик ташкилотларига риэлторлар ва риэлторлик ташкилотлари бошқа ходимларнинг иши устидан қўшимча тарзда назорат қилишни таъминлашга ва бу билан риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини оширишга имкон яратади.
5. Ички қоидалар риэлторлар ва риэлторлик ташкилотлари бошқа ходимларининг мазкур риэлторлик ташкилоти доирасидаги фаолиятини тартибга солади ҳамда улар ва риэлторлик ташкилотининг раҳбарияти ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал этишнинг асосини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ички қоидалар риэлторлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келиши ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлаши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
II. Ички қоидаларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳар бир риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ўз ички қоидаларини ишлаб чиқади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ички қоидалар риэлторлар ва риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимлари учун риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажариш ҳамда риэлторлик хизматларининг сифатини ошириш бўйича хатти-ҳаракатларнинг аниқ тартибини белгилашга қаратилган бўлиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 16 октябрдаги 01/11-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-3, 28.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/2244-3/1081-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 ноябрь)
9. Ички қоидалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қоидалардан иборат қоидалар;
риэлторлик хизматларининг амалга оширилаётган турларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидалар;
кўрсатилаётган риэлторлик хизматлари сифатининг ички назоратини амалга оширишни белгиловчи қоидалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Риэлторлик ташкилоти ўз фаолиятида мультилистинг тизимидан фойдаланган тақдирда, ички қоидаларда ходимлар ва жалб қилинган риэлторларнинг ушбу тизимга кириши ва улардан фойдаланиши, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни қайд этиши, электрон ҳужжатларни сақлаш ҳамда маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби белгиланиши лозим.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 16 октябрдаги 01/11-7-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2244-3, 28.10.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/2244-3/1081-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 ноябрь)
10. Ички қоидаларда риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнини тартибга солишга қаратилган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ички қоидалар риэторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 27 февралдаги 01/10-10/50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2244-1/2870-сон)
III. Ички қоидаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар
12. Ички қоидаларнинг баён этилиши қисқача ва аниқ бўлиши, турли хилда талқин этиш имкониятига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
13. Ички қоидалар ҳажми ва мазмунига қараб ўз номига эга бўлган алоҳида бўлимларга бўлинади. Бўлимлар рим рақамлари билан рақамланган, барча бўлимларнинг бандлари изчил кетма-кетликда араб рақамлари билан ифодаланиши лозим.
14. Ички қоидаларнинг ҳар бир банди тўлиқ бир кўрсатмадан иборат бўлиши лозим.
15. Жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкларнинг намуналари иловаларда жойлаштирилиши, матнда эса тегишли ҳаволалар кўрсатилиши лозим.
16. Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандартларида айрим ҳолатлар ички қоидалар сифатида қўшимча тарзда тасдиқланиши лозимлиги ҳақида бевосита кўрсатмалар берилган тақдирда, риэлторлик ташкилоти мазкур кўрсатманинг биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.
IV. Ички қоидалар талаблари бажарилишининг назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ички қоидаларга риоя этилиши устидан лозим даражада назоратни таъминлаш учун уларни қўллаш мажбурияти риэлтор ва риэлторлик ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шартларида назарда тутилган бўлиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 16 октябрдаги 01/11-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-3, 28.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/2244-3/1081-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 ноябрь)
18. Ички қоидаларнинг талаблари бажарилишининг назорати риэлторлик фаолиятини амалга оширишнинг раҳбаридан бошлаб риэлторлик ташкилотининг риэлторгача бўлган барча даражаларида ташкил қилинган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Риэлторлик ташкилотининг ходимлари ички қоидаларнинг махфий ахборотни ўз ичига олган қисмларини учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ҳамда улардан риэлторлик ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланмаслиги шарт, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 16 октябрдаги 01/11-7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2244-3, 28.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/2244-3/1081-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 ноябрь)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 297-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2244-1/2870-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 04.11.2025 й., 10/25/2244-2/1007-сон; 29.10.2026 й., 10/26/2244-3/1081-сон)