Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 21.08.1995 йилдаги ПФ-1234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР БЎЙИЧА АГЕНТЛИКНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий сармояларни республика иқтисодиётига жалб этиш жараёнини ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистонда инвестиция таклифларини тайёрлаш ва рўёбга чиқаришда эҳтимол тутилган хорижий сармоядорларга ҳамда маҳаллий шерикларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ноҳукумат ташкилоти мақомига эга бўлган хорижий сармоялар бўйича Агентликни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистондаги БМТ Ваколатхонасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат мулк қўмитасининг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий сармоялар бўйича Агентлик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инвестицияларга кўмаклашиш хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги кўчмас мулк ва хорижий сармоялар бўйича Миллий агентлик негизида ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Агентликнинг иши унинг ишчи аппарати ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан таъминланади, кенгаш таркиби давлат бошқарув органларининг вакилларидан, иқтисодиёт соҳасидаги олимлар ва мутахассислардан, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг, хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг раҳбарларидан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Агентлик фаолиятини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар, БМТ ривожланиш Дастури ва бошқа халқаро ташкилотларнинг инвестиция фаолиятини институционал ривожлантириш мақсадларига йўналтирилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инвестиция фаолияти соҳасида хорижий ташкилотлар ва фондларнинг иштирокида халқаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий сармояларни жалб этишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизи соҳасида таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— иқтисодиётнинг турли секторларида инвестиция муҳитини ўрганиш, Ўзбекистондаги ва хорижий давлатлардаги инвестиция муҳитини қиёсий таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолияти ва сиёсати масалалари бўйича ахборот-реклама нашрларини тайёрлаш, уларни халқаро тадбиркорлар орасида тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инвестиция соҳасидаги таклифларни ишлаб чиқиш, уларни расмийлаштириш ва амалга ошириш тартиби юзасидан вазирликларга, идораларга, барча мулкчилик шаклларидаги корхоналарга, шунингдек маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига кўмак бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— амалдаги техникавий кўмаклашиш дастурларидан ва халқаро ташкилотларнинг маълумот базаларидан фойдаланган ҳолда манфаатдор хорижий сармоядорларни излаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— амалий алоқаларни кенгайтириш, чет эл тажрибасини ёйиш ва хорижий сармояларни жалб этиш бўйича семинарлар, конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида давра суҳбатлари уюштириш орқали амалий шериклик муассасаларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сармояларни жалб этишнинг турли шаклларини ўрганиш бўйича чет мамлакатларнинг сармояларга кўмаклашувчи хизматларида, компаниялари ва корхоналарида ўзбек мутахассисларининг малака оширишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— юқорида айтиб ўтилган ишлар ва тадбирларни амалга оширишга хорижий экспертларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий сармоялар бўйича Агентлик рўйхатга олинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга солиқлар тўлашдан, шунингдек қонунларда белгиланган мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинсин, бунда бўшаган маблағларни хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга сарфлаш шарт қилиб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни ижро этишга оид қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1234-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 219-модда)