LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорига мувофиқ ҳамда иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инновациявий технологиялар ҳамда илмий-техникавий ишланмаларни кенг татбиқ этишни рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ишончли муҳофаза қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳамда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги негизида Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 октябрдаги ПҚ-2637-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 520-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги бош директорига бошқарув ходимларининг умумий белгиланган сони доирасида марказий аппаратнинг тузилмасига зарур ҳолларда ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 октябрдаги ПҚ-2637-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 45-сон, 520-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳамда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси;
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотида ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасини ифодаловчи ваколатли орган ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун киритсин;
интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Ўқув марказининг тузилмасини ҳамда Уставини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унинг юқори малакали мутахассислар ва зарур моддий-техника базаси билан бутланишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий эгаларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш юзасидан судларга бериладиган даъво аризалари бўйича давлат божи тўлашдан озод этилсин.
7. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй манзилига жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сонли фармойишига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сонли қарори 4-иловасининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
а) иккинчи ва тўққизинчи хатбошидаги «муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» сўзлари «интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) ўн биринчи хатбошидаги «ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» сўзлари «интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) ўнинчи хатбошидаги «муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва архив иши» сўзлари «архив иши, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) ўн тўртинчи хатбошидаги «муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» сўзлари «интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) «Мутасаддилик қилинадиган давлат ва бошқарув органлари» бўлимидаги «Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.