LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5429-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан омилкорлик билан, оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаб берадиган таъсирчан ҳуқуқий механизмни яратиш мақсадида:
1. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси зиммасига Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг ишчи органи вазифаси юклатилсин.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*3-илова рус тилидаги матнда.
4. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси (Р.С. Азимов):
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришни мазкур қарорга қатъиян мувофиқ равишда амалга оширсин;
уч ой муддатда аввал берилган лицензиялар эгаларининг ушбу қарор билан белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда уларнинг лицензияларини қайта расмийлаштириш ёки эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини тугатиш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан амалий назоратни таъминласин, лицензияга эга бўлмасдан туриб уларнинг қазиб олинишига йўл қўймасин.
LexUZ шарҳи
5-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3002-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.