LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5055-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини хорижий сармоя иштирокида амалга оширадиган янги тузиладиган корхоналарни ҳуқуқий жиҳатдан экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш вазифаси 1995 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юкланиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур корхоналарни рўйхатга олиш вазифасидан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан зарур келишувни таъминлаб, қўшма корхоналарни қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшма корхоналар давлат реестрини, шунингдек хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ва ижро учун қабул қилинган ҳужжатларни уч ҳафта ичида белгиланган тартибда Адлия вазирлигига топширсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, олдин рўйхатга олинган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар ушбу Фармонга мувофиқ қайтадан рўйхатга олинмайди.
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати илгари қабул қилган қарорлар, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.