Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 27.09.1996 йилдаги ПФ-1565-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 1997 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОЛИҚ ИСЛОҲОТИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш вазифаларига мувофиқ тарзда солиқ тизимини такомиллаштириш, табиий ва моддий-техникавий ресурслардан самарали фойдаланишда солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириш, Давлат бюджетининг барқарор даромад базасини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилги Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш чоғида қуйидагилар солиқ ислоҳотини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йилги бюджетда қабул қилинган солиқ ставкалари ва нормативларнинг молия йили мобайнида ўзгармаслигини таъминловчи барқарор солиқ тизимини вужудга келтириш бўйича амалий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва мажбурий тўловларнинг сонини камайтириш, солиққа тортиш тизимини бир хил қилиш ҳисобига солиқ тизимини соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга (ишлар, хизматларни бажарувчиларга) нисбатан солиқ юкининг оширилишига йўл қўйилмаган ҳолда бюджетнинг умумий даромадларида ресурс ва мулкий тўловларнинг ролини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиққа тортиладиган базани кенгайтириш, барча мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ интизомини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини янада мустаҳкамлаш, маблағларнинг тўлиқ тушиши ҳамда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ҳал этилиши учун маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларининг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари фондларни (Ижтимоий суғурта фонди, Бандлик фонди, Йўл фонди, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Махсус ҳисобварағи) Давлат бюджетида жамлаб, уларни шакллантириш ва фойдаланишнинг мақсадли йўналишини сақлаб қолиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур йўналишларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Фойдадан олинадиган солиқ ставкаси 37 фоиздан 36 фоизгача пасайтирилсин ҳамда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар (устав фондидаги хорижий улуши 30 фоиздан кўпроқ бўлган корхоналар), болалар учун мўлжалланган товарлар ва халқ бадиий ҳунармандчилиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси учун амалдаги имтиёзли солиқ ставкалари сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалик корхоналари учун фойдадан олинадиган солиқ ставкаси қуйидаги миқдорда белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рентабеллик 25 фоизгача бўлганида 3 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рентабеллик 25 фоиздан юқори бўлганида 20 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Биринчи галда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, нон, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари)га қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 17 фоиздан 10 фоизгача камайтирилиб, айни бир вақтда қолган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га ставкалар 17 фоиздан 18 фоизгача оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг илмий-техникавий дастурлари доирасида давлат буюртмалари бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Бир хил солиққа тортиладиган базага эга бўлган қуйидаги солиқлар ва тўловлар бирлаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер бағри солиғи ва минерал хом ашё базасини такрор ишлаб чиқарувчи бюджетдан ташқари фондга ажратмалар — минерал ресурсларнинг турларига қараб ставкалар табақалаштирилган ҳолда ягона ер бағри солиғига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк солиғи ва транспорт воситаларининг эгаларидан олинадиган (юридик шахслар учун) солиқ — солиқ ставкаси асосий фондлар қийматининг 3 фоизи миқдорида белгиланган ҳолда ягона мулк солиғига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Амалдаги солиқлар ўрнига маҳсулотни сотиш (ишлар, хизматларни бажариш)дан тушган даромаднинг 25 фоизига қадар миқдордаги ягона солиқни жорий этиш йўли билан барча мулкчилик шаклидаги кичик корхоналар учун солиққа тортишнинг табақалаштирилган соддалаштирилган тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияда кўрсатилган даражадан ёки белгиланган рентабеллик даражасидан ошиб кетган фойданинг жами суммасини бюджетга олиб қўйган ҳолда монополиячи корхоналар учун ортиқча фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархининг бир фоизи миқдорида экология солиғи белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги корхоналарга ер юзасидаги манбалардан олинадиган сув учун ҳақ ундириш жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда қишлоқ хўжалик корхоналари учун сувга ҳақ тўлаш нормативлари ва ставкаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Инфляция даражаси изчил пасайиб бораётганлиги муносабати билан бюджетга тўловлар муддатини ўтказиб юборганлик учун солиқ тўловчидан ундириб олинадиган пеня миқдори тўлов муддати ўтказилган ҳар бир кун учун боқиманда миқдорининг 0,2 фоизидан 0,15 фоизигача камайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармон моддаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилги Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш чоғида қуйидагиларни кўзда тутсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг эгаларидан (жисмоний шахслар учун) солиқнинг, ер солиғи ва сув ҳақининг амалдаги ставкаларини 1,5 баравар ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир объект бўйича якка-якка нормалар ўрнига асосий фондларнинг гуруҳлари бўйича ягона амортизация нормаларини белгилашни назарда тутган ҳолда амортизацияни ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги тартибига ўзгартишлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда солиқ сиёсатини амалга оширишнинг ягона қонун базаси вужудга келтирилишини таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни 1996 йилда ниҳоясига етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1565-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 174-модда)