LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз футболининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, футбол бўйича мактаб-интернатларда, болалар ва ўсмирлар мактабларида, профессионал клубларда ва терма жамоаларда ўқув-машқ жараёнининг юксак сифатини таъминлаш, футболчилар, тренерлар ҳамда ҳакамларнинг маҳорат ва малака даражасини ошириш, шунингдек республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида футболни фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштириш мақсадида:
1. 2011 — 2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:
республика шаҳарларида фаолият кўрсатаётган стадионларнинг, шунингдек профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар мактаблари спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни реконструкция қилиш, янги стадионлар қуриш, зарур ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тегишли инфратузилмани яратиш;
болалар ва ўсмирлар жамоалари учун номзодлар, профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон терма жамоалари учун захира тайёрлашнинг асосий бўғинлари сифатида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ҳамда профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
тўлақонли илмий-методик раҳбарликни, ўқув-машқ жараёнлари сифатини ҳамда республикада футболни ривожлантиришдаги анъаналар давомийлигини ва халқаро майдонларда юксак натижаларга эришишни таъминлаши лозим бўлган юқори малакали тренерлар, ҳакамлар, спорт врачлари ҳамда бошқа футбол мутахассисларини тайёрлаш, уларни даврий аттестациядан ўтказиш мезонлари ва методологиясини ишлаб чиқиш;
мамлакатимиз футболи тўғрисидаги ахборотларни етказиш ва тарғиб қилишни янада такомиллаштириш, футбол мусобақаларини ёритишга ихтисослашган малакали журналистлар, шарҳловлар, режиссёр ва телеоператор кадрларни тайёрлаш.
Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун ҳудудий футбол федерациялари президентлари ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек масъул ижрочилар — республика вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) 2011 йилнинг 10 февралига қадар 2011 — 2013 йилларда футболни янада ривожлантириш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда комиссия мажлисида тасдиқланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон олий лига профессионал футбол клублари томонидан 3-иловага* мувофиқ республика корхоналари ва ташкилотлари билан бош ҳомийлик тўғрисида битимлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йилнинг I ярим йиллигида Қарши шаҳрида футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
оммавий ахборот воситаларида республикада футболнинг мунтазам ва тизимли асосда фаол тарғиб қилинишини ва оммалаштирилишини таъминласинлар;
2011 — 2013 йиллар мобайнида олий лига футбол клублари стадионларида радио ва телешарҳловчилар учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этсинлар, футбол ўйинларининг телевидение ва Интернет тармоғи орқали тўғридан-тўғри узатилишини таъминласинлар;
спорт интернет-журналистикасини қўллаб-қувватлаш, ватанимиз футболини тарғиб қилишга ихтисослашаётган мавжуд ва янгидан очилаётган веб-сайтларни моддий рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг ихтисослашган олий таълим муассасаларининг ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли факультетлари негизида спорт, шу жумладан футбол соҳасига ихтисослашган профессионал журналистлар, шарҳловчилар, режиссёрлар ва телеоператорлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул бажарувчилар |
I. Республика шаҳарларида фаолият кўрсатаётган стадионларнинг, профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар мактаблари спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, реконструкция қилиш, янги стадионлар қуриш, уларни зарур ускуналар ва тегишли инфратузилма билан таъминлаш | ||||
1. | «Динамо» стадионини реконструкция қилиш (Самарқанд шаҳри) | 2011 йил сентябрь | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
2. | «Бухоро» стадионини реконструкция қилиш (Бухоро шаҳри) | 2012 йил март | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
3. | «Фарғона» стадионини реконструкция қилиш (Фарғона шаҳри) | 2012 йил март | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
4. | «Марказий» стадионини реконструкция қилиш (Наманган шаҳри) | 2012 йил март | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
5. | «Локомотив» стадионини қуриш (Тошкент шаҳри) | 2011 йил сентябрь | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
6. | «Бунёдкор» стадионини қуриш (Тошкент шаҳри) | 2011 йил сентябрь | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси, «Ўзтрансгаз» АК |
7. | Бекобод шаҳрида стадион қуриш | 2013 йил март | «Ўзметкомбинат» АИЧБ, ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | «Ўзметкомбинат» АИЧБ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
8. | Олмалиқ шаҳрида стадион қуриш | 2013 йил март | «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ, ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | «Олмалиқ кон- металлургия комбинати» ОАЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
9. | «Пахтакор» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш (Тошкент шаҳри) | 2011 йил сентябрь | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари, Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
10. | «Навбаҳор» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш (Наманган шаҳри) | 2011 йил сентябрь | ||
11. | «Андижон» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш | 2011 йил декабрь | ||
12. | «Динамо» футбол клуби ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш (Пастдарғом тумани) | 2011 йил март | ||
13. | Профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини зарур анжомлар ва ускуналар билан жиҳозлаш, тегишли инфратузилмани яратиш. | Жадвал бўйича | Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
14. | Профессионал футбол клублари стадионлари ва инфратузилмасини тегишли ҳолатга келтириш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш | Доимий | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
15. | Футбол бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машқ машғулотлари ва ўйинларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Футбол федерацияси буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Жар» спорт-соғломлаштириш комплексининг футбол стадиони, машқ майдони ва биносини ижара тўловисиз фойдаланишга бериш | Ўзбекистон Футбол федерациясининг тақвим режаси бўйича | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
16. | Илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва маънавий-руҳий тайёрлиги устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги «Futbol-MED» шўъба корхонасини энг янги замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш. | Доимий | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II. Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ҳамда футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари иши самарадорлигини ошириш | ||||
17. | Футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари иши самарадорлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда уларнинг негизида ўсмирлар ва ёшлар жамоаларига номзодлар, шунингдек, профессионал клублар ва Ўзбекистон терма жамоалари учун захира тайёрлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. | Ўқув йили якунлари бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, мактаблар дирекциялари |
18. | Қарши шаҳрида футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил қилиш. | 2011 йил июнь | Ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари | Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
19. | Республиканинг барча минтақаларидан ёш иқтидорли футболчиларни танлаш ва улар селекциясининг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш | 2011 йил февраль | — | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти |
20. | Олимпия захиралари коллежлари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича республика турнирини ташкил этиш ва ўтказиш | Ҳар йили — жадвал бўйича | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳудудий футбол федерациялари маблағлари | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси, ҳудудий футбол федерациялари |
21. | Республика умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида футбол бўйича турнирлар ташкил этиш ва ўтказиш | Ҳудудий футбол федерациялари тақвим жадвали бўйича | Маҳаллий бюджетлар ва таълим муассасалари маблағлари | Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳудудий футбол федерациялари, Ўзбекистон Футбол федерацияси, |
III. Малакали тренерлар, ҳакамлар, спорт врачлари ва бошқа футбол мутахассисларини тайёрлаш | ||||
22. | Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги «Futbol-MED» шўъба корхонасида футболчи ва тренерларни функционал текширишдан ўтказиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқиш. | Ҳар йили — жадвал бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
23. | Миллий, олимпия, ёшлар ва аёллар терма жамоаларининг техник директори ва маслаҳатчи тренерлари лавозимига хорижий мутахассисларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш | Ишлаб чиқиш — 2011 йил июль, амалга ошириш — доимий | Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
24. | Болалар ва ўсмирлар футболи тренерлари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари, профессионал клублар тренерлари учун «С», «В», «А» сертификатлари дастури бўйича Осиё футбол конфедерациясининг халқаро тренерлик курсларини ўтказиш | Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) тақвим режаси бўйича | Осиё футбол конфедерацияси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби |
25. | ФИФА инструкторларини жалб этган ҳолда «PRO» дипломи ва «FUTURO III» Халқаро футбол федерациялари уюшмаси дастурлари бўйича халқаро тренерлик курслари ўтказиш | Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) тақвим режаси бўйича | Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби |
26. | Халқаро футбол федерациялари уюшмаси, Европа футбол уюшмалари иттифоқи ва Осиё футбол конфедерацияси мутахассисларини таклиф этган ҳолда футболчиларни жисмоний томондан тайёрлаш бўйича инструкторлар учун курслар ўтказиш | Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби |
27. | Тренерлар штабларини шакллантириш бўйича Ўзбекистон терма жамоалари фаолияти устидан назоратни таъминлаш, Ўзбекистон терма жамоаларини тайёрлаш марказининг кадрлар таркибини мустаҳкамлаш мақсадида техник директор ва маслаҳатчи тренерлар лавозимига хорижий мутахассисларни таклиф этиш | Доимий | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
28. | Профессионал футбол клублари, футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва профессионал клублар ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабларининг тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш. | Жадвал бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий футбол федерациялари |
29. | Профессионал футбол клублари, профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ва терма жамоалар тренерлари ҳамда бошқа мутахассисларининг етакчи хорижий футбол клубларида, Футбол академиялари ва терма жамоаларида тажриба орттиришларини ташкил этиш. | Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
30. | Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактабида ўқитиш мақсадида ёш истиқболли ҳакамларни танлаш тартибини такомиллаштириш. | Доимий | — | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
31. | Осиё ва Европадан етакчи мутахассисларни таклиф этган ҳолда футбол бўйича ҳакамлар ва инспектор ҳакамлар малакасини ошириш курсларини ўтказиш. | Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
32. | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Осиё футбол конфедерацияси, Халқаро футбол федерациялари уюшмаси талабларига мувофиқ профессионал футбол клублари, футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда профессионал футбол клублари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ходимларининг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аттестация асосида назорат қилиш. | Доимий | — | Ўзбекистон Футбол федерацияси, ҳудудий футбол федерациялари |
33. | Ҳакамлар бригадаларини энг янги сўзлашув-алоқа воситалари ва замонавий техника билан таъминлаш (баҳсли вазиятларни тезкор ҳал этиш ва футбол ўйинларига ҳакамликни таҳлил қилиш мақсадида). | 2012 йил январь ойидан бошлаб | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси |
34. | Етакчи хорижий мутахассисларни таклиф этган ҳолда футбол бўйича ҳар йилги илмий-амалий конференциялар ўтказиш. | Ўзбекистон Футбол федерацияси тақвим режаси бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Футбол бўйича тренер ва ҳакамлар республика мактаби |
IV. Мамлакатимиз футболи тўғрисидаги ахборотларни етказиш ва тарғиб қилишни янада такомиллаштириш, малакали журналистлар, шарҳловчилар, режиссёр ва телеоператор кадрларни тайёрлаш | ||||
35. | Мактаб-интернатлари, болалар ва ўсмирлар мактаблари, профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон терма жамоаларининг спорт белгиларини (рамзи, ўйинчилар формалари ва шу кабиларни) яратиш, шунингдек, уларни амалга ошириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш. | 2011 йил 1 март — эскизлар ва тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлаш | Ўзбекистон Футбол федерацияси ва профессионал футбол клублари маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, профессионал футбол клублари |
36. | Давлат тилида, рус ва инглиз тилларида «Ўзбекистон футболи» — («Футбол Узбекистана») журналини таъсис этиш. | 2011 йил I чораги | Бажарувчилар маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва бошқалар |
37. | Етакчи оммавий ахборот воситалари ва босма нашрлар билан биргаликда мамлакатда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни, ушбу йўналишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2011 йил I чорак — ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, ЎзА, ЎзМТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ҳудудий футбол федерациялари |
38. | Ўзбекистон футболини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган таниқли спортчилар ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларидан иборат бўлган материалларни мунтазам чоп этишни таъминлаш, улар билан суҳбатлар ва мусобақалар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Профессионал футбол лигаси фаолиятини доимий равишда ёритиш. | 2011 йил I чорак — ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, ЎзА, газеталар ва «Ўзбекистон футболи» — («Футбол Узбекистана») журнали таҳририятлари, ҳудудий футбол федерациялари |
39. | Газеталар, журналлар ва Интернет-сайтларда миллий футболимиз ютуқлари ва камчиликларига, унинг истиқболларига бағишланган футбол мавзуидаги материалларни чоп этиш, «Футбол-жасурлар ўйини», «Футболимиз қаҳрамонлари», «Футболимиз фахрийлари», «Истеъдодли футболчилар», «Футболимиз юлдузлари», «Футболимиз келажаги» каби махсус рукнлар ташкил этиш, ёш авлодни соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган таҳлилий мақолалар чоп этиш. | Доимий | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, ҳудудий футбол федерациялари, ЎзА, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, газета-журналлар таҳририятлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
40. | Спорт интернет-журналистикасини қўллаб-қувватлаш, ватанимиз футболини тарғиб қилишга ихтисослашган фаолият кўрсатиб турган ва янгидан очилаётган веб-сайтларни моддий рағбатлантириш. | Доимий | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси |
41. | Мактаблар, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар стадионларида ўтказилаётган футбол турнирларини болалар ва ёшлар ўртасида тарғиб қилиш. | Турнирлар жадвали бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон МТРК |
42. | «Спорт» телеканали ва «Машъал» радиоканалининг таҳлилий кўрсатувлари ва эшиттиришлари мавзулари ва сифатини таниқли футболчилар, болалар спорти тренерлари ва мутахассислари, етакчи ҳакамлар, шунингдек, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари иштирокида тубдан яхшилаш. | 2011 йил I чораги — таклифлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйича | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси |
43. | Олий лига футбол клублари стадионларида радио ва телешарҳловчилар учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этиш, футбол ўйинлари телевидение ва Интернет орқали тўғридан-тўғри узатилишини таъминлаш. Биринчи лигада ва вилоят биринчиликларида қатнашаётган жамоалар стадионларида ҳам шундай шароитларни босқичма-босқич яратиб бориш. | 2011 йил I чораги — таклифлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш — жадвал бўйича | Бажарувчилар, маҳаллий бюджетлар ва ҳомийлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ЎзМТРК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, ЎзА, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
44. | Футбол соҳасига ихтисослашаётган профессионал журналист ва репортёр кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2011 йил 1 чораги | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
45. | Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларида спорт журналистикаси бўйича кадрларни қайта тайёрлаш махсус курсларини ташкил этиш | 2011 йил I чораги | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Футбол федерацияси |
46. | Тошкент ахборот технологиялари университети негизида телеузатишлар бўйича телеоператор ва режиссёрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2011 йил I чораги | Ўзбекистон Футбол федерацияси маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети |
47. | Журналистлар ўртасида спорт тадбирлари, шу жумладан, футбол турнирлари ташкил этиш, ғолиб жамоалар ва энг яхши ўйинчиларни рағбатлантириш. | Ҳар йили | Бажарувчилар маблағлари | Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзМТРК, ЎзА |
Кейинги таҳрирга қаранг.