Аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини табиий офатлардан муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, республикада табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил қилсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий қадриятларни муҳофаза қилиш, шунингдек тинчлик ва ҳарбий даврда фавқулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарларини камайтириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳоллардаги ҳаракатларни бошқаришнинг давлат тизими (ФВДТ)ни ташкил этиш ва унинг фаолиятини таъминлаш;
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликларнинг аҳолини ва миллий бойликларни муҳофаза қилиш, авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этишга, аҳолини, мамлакат ҳудудини муҳофаза қилишга ҳамда улар вужудга келган тақдирда халқ хўжалиги объектлари фаолиятининг барқарорлигини оширишга, шунингдек аҳолини, мансабдор шахсларни ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳоллардаги ҳаракатларни бошқаришнинг давлат тизими тузилмаларини тайёрлашга қаратилган мақсадли ва илмий-техник дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун молия, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларининг давлат фавқулодда захира фондларини ташкил этишга доир ишларни мувофиқлаштириб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимларига;
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда — вазирларга, давлат қўмиталари ва уюшмалар бошқарувлари раисларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг директорлари ва бошлиқларига юклансин.
(3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 29 сентябрдаги ПФ-1866-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мавжуд фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар ҳудудий органлари негизида фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)ни ташкил этсинлар.
фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг бошқармалари (бўлимлари) ҳуқуқида ишлайди;
фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар;
фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан лавозимга тайинланадилар.
6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажариш вазирликлар, идоралар, уюшмалар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.