Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 210-II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2010 йил 3 декабрдаги 117-II-сон қарорига мувофиқ:
2011 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2011 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2011 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2011 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
*7-илова рус тилидаги матнда берилган.
*8-илова рус тилидаги матнда берилган.
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага* мувофиқ;
*10-илова рус тилидаги матнда берилган.
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
*11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
*13-илова рус тилидаги матнда берилган.
*14-илова рус тилидаги матнда берилган.
*16-илова рус тилидаги матнда берилган.
*19-илова рус тилидаги матнда берилган.
*20-илова рус тилидаги матнда берилган.
*21-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга* мувофиқ;
24-иловага* мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,6 фоиз миқдорда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
*24-илова рус тилидаги матнда берилган.
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 25-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
*25-илова рус тилидаги матнда берилган.
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 4,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўлови тушумлари Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
6. 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ товарлар олди ва сотдиси бўйича таъминот-сотиш ташкилотларининг фаолияти улгуржи савдо сифатида қаралади ҳамда уларга улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш ва солиқ солиш ҳуқуқий нормалари жорий этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари таъминот-сотиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензиялар 2011 йил 1 апрелгача қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.
Белгилаб қўйилсинки, 2011 йил 1 январгача рўйхатдан ўтказилган таъминот-сотиш ташкилотлари товарлар олди ва сотдиси бўйича фаолиятни 2011 йил 1 апрелгача улгуржи савдо ҳуқуқига бериладиган лицензиясиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 601-модда)
9. Юридик шахс бўлмасдан амалга ошириладиган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан дотациялар, субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек ягона ижтимоий тўлов билан бирга иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
17. 2011 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
19. 2011 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари 30-иловага* мувофиқ белгилансин.
*30-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун тўлов тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин, бунда кам таъминланган оилалардан бўлган болалар учун тўлов тўлашдан озод қилиш назарда тутилсин (тегишлича умумтаълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларидаги тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида).
20. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарув органлари, туман (шаҳар) халқ таълими, маданият ва спорт бўлимлари ҳамда уларнинг методик ва бошқа тузилмалари негизида, қайта ташкил этилаётган тузилмаларнинг амалдаги ходимлари сонини ўртача 5 фоизга қисқартирган ҳолда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, халқ таълими, маданият ва спорт муассасаларини методик таъминлаш ва улар фаолиятини ташкил этиш бўлимларини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет муассасаларининг 2011 йилги штат жадвалларини рўйхатга олишда бюджет муассасаларида коммуникация тизимлари, ишларни автоматлаштириш ривожланишини ҳамда бошқарув ва ёрдамчи ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ошишини ҳисобга олган ҳолда маъмурий-хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ўртача 5 фоизга мақбуллаштиришни назарда тутсин.
Вазирликлар ва идоралар идоравий мансуб бюджет ташкилотларининг штат нормативларини танқидий кўриб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда янгиланган намунавий штат нормативларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар, уларнинг жорий этилишини 2012 йилнинг 1 январигача тугалласинлар.
22. Молия вазирлигининг Ғазначилигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони тегишлича кўпайтирилган ҳолда 3 нафар ходимдан иборат давлат харидларини амалга ошириш жараёни мониторинги ахборот-таҳлил бўлими ташкил этилсин, қуйидагилар бўлимнинг вазифалари этиб белгилансин:
давлат харидларини амалга оширишда нарх белгилаш жараёни устидан назорат қилиш ва оширилган нархлар мавжудлиги гумон қилинган материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига бериш;
давлат харидларини амалга оширишда кичик бизнес субъектлари кенг иштирок этишини назарда тутган ҳолда танлов ва тендер тартиботлари қўлланилишини такомиллаштириш ва кенгайтириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари прогнози тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2012 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 13 221,0 млрд сўм, харажатлари 13 550,0 млрд сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 5 253,1 млрд сўм (шу жумладан айланма касса нақд пулининг тўлдирилиши 2010 йил 1 январь ҳолати бўйича республика бюджети қолдиғи ҳисобига — 262,0 млрд сўм) ва харажатлар 5 103,3 млрд сўм миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2011 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2010 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2010 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
26. 2011 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2011 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 32-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 07/19/4447/3747-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига 1-илова 37-бандининг тўртинчи хатбоши ва 2-илованинг 33-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35 ва 36-бандлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буғдой уни олиб келишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 21 июндаги ПҚ-1356-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 56-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарори)» 2008 йил 6 февралдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 5-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)1
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига илгари берилган мулк солиғи бўйича имтиёзлар «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналарига жорий этилсин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Молия вазирлигининг таклифлари бўйича бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига 29-илованинг изоҳи матнидан «футбол бўйича мактаб-интернатлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори 1-иловасига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг қўшимча жойлаштириладиган акциялари ҳажмидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг улуши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган фойдаси ҳисобига 2011-2012 йилларда шакллантирилади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари» тўғрисида 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7 фоиз ставка бўйича ягона ижтимоий тўлов ундирилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:
б) Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундириш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
бешинчи хатбошидаги «илова қилинадиган жадвалга мувофиқ» сўзларидан кейин «республика бюджетининг асосий ҳисоб рақамига сўм эквивалентини (сотиш кунидаги Марказий банк курси бўйича) ўтказган ҳолда (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
«Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига валюта тушумлари ҳамда тегишли ўтказмалар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар»;
в) 2-илованинг «Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан тушган валюталарни тақсимлаш» жадвалида:
«*Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналари Давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган консуллик йиғимларини бўлиб турган мамлакатлар банкларида очилган жорий бюджет ҳисоб рақамларига бюджет маблағларини қўшиш учун пул ўтказадилар ҳамда улардан кейинги йил учун тасдиқланган сарф-харажатлар сметасига асосан дипломатик ваколатхоналарни сақлаш харажатларини молиялаштиришга фойдаланадилар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартибининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
От кучи сони | Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори |
100 от кучидан юқори | Энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари |
70 от кучидан 100 от кучигача | Энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари |
70 от кучигача | Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари |
Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг хайрия фаолиятини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 271-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси, истисно тариқасида, иш ҳақи фондининг 7 фоизи миқдорида белгилансин, улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиб, бўшайдиган маблағлар етим болалар учун хайрия фаолиятини кенгайтиришга ҳамда «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази тўғрисидаги низом 30-бандининг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2011 — 2015 йиллар мобайнида Марказнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили бюджетдан замонавий юқори технологияли диагностика тиббиёт асбоб-ускуналари (техникалари) билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларни харажат материаллари, имплантантлар билан таъминлашга маблағлар ажратилишини камайтира бориб, 2012 йилга бюджетдан ташқари маблағлар улушини 50 фоизгача етказган ҳолда бюджетдан қисман дотация қилинадиган айрим юқори технологияли операциялар сонини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон)