Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 27.03.2003 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида низомга (рўйхат № 1232, 15.04.2003й.) шунингдек, Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш, таъмирлаш ва коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги буйруққа (рўйхат № 1173-1, 01.08.2003 й.) қаранг.

Шахслар тоифалари рўйхати

Ойлик компенсация тўловлари микдори (энг кам иш ҳақига нисбатан % ҳисобида)

1. Барча турдаги умумий таълим мактабларининг педагогик маълумотга эга бўлган ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, тарбиячилари, концертмейстерлари. 45
2. Академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ишлаб чиқариш таълими устозлари, психологлари, услубиётчилари, концертмейстерлари.45
3. «Меҳрибонлик уйлари»нинг педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлари.45
4. Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-болалар боғчаларининг педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячилари, ўқитувчилари, мудирлари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлари.45
5. Мактабдан ташқари болалар муассасаларининг педагогик маълумотга ёки тренерлик иш стажига эга бўлган ўқитувчилари, тарбиячилари, тренер-ўқитувчилари, директорлари, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, йўриқчи-услубиётчилари, концертмейстерлари.45
6. Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, ректорлари, таълим, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, филиалларнинг директорлари ҳамда директорнинг таълим, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, илмий котиблари, ишлаб чиқариш таълими устозлари, ҳисоблаш марказларининг бошлиқлари ва муҳандислари.45
7. Ушбу рўйхатнинг 1—6-банларида кўрсатилган, камида 10 йил педагогик ва илмий-педагогик иш стажига эга бўлган ходимлар тоифаларига мансуб пенсионерлар.45
8. Қишлоқ жойларда ва ишчилар шаҳарчаларида ишловчи шифокорлар, провизорлар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Шу соҳада камида 10 йил иш стажига эга бўлган мазкур тоифалардаги шахсларга мансуб пенсионерлар.45
9. Ўзгалар қарамоғига мухтож бўлган ёлғиз пенсионерлар.45
10. 1941—1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар.45
11. Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденларининг учала даражалари билан мукофотланган шахслар. Фашистлар концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари, Ленинград шаҳри блокадаси даврида ишлаган фуқаролар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари, Чернобил ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар, ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.45
12. 1941—1945 йиллар Иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнат фронти қатнашчилари.18
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси