23.09.1992 йилдаги ПФ-474-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ қилиш ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодий алоқалари, давлатлараро муносабатлар ва дипломатия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятга кириши, хорижий мамлакатлар билан дипломатик, иқтисодий, савдо ва маданий алоқалар ўрнатилиши натижасида пайдо бўлган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Сиёсий ижроия комитети билан Республика Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳридаги Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини тугатиш ҳамда унинг моддий негизида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жаҳон иқтисодиёти, давлатлараро муносабатлар, дипломатия, ҳуқуқ ва халқаро журналистика соҳасида юқори малакали мутахассис тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— худди шундай йўналишдаги чет мамлакатларнинг университетлари билан илмий, маданий ҳамда бошқа амалий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мазкур ихтисослар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш бошқа мамлакатларнинг ўқув юртлари, давлат, жамоат ва хусусий тузилмалари, фирмалари, банклари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— талабалар ва ходимларнинг чет элларда малака оширишларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий мамлакатларнинг элчихоналари, консулхоналари, бошқа ваколатхоналари ҳамда ташкилотлари билан амалий алоқалар асосида халқаро муносабатлар соҳасида кенг ихтисосли мутахассислар тайёрлаш, жаҳон тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш,;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ажнабий олимлар, мутахассислар, ишбилармон кишиларни кенг кўламда жалб этиб, университет ихтисоси бўйича шартнома асосида турли мактаблар, курслар, семинарлар, услубий ва маслаҳат пунктларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жаҳон иқтисодиёти ва бизнес, давлатлараро муносабатлар, дипломатия, халқаро ҳуқуқ ва журналистика соҳасида кўп томонлама тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича илмий марказлар, кенгашлар, лаборатория ташкил қилиш шу жумладан шартнома асосида барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзининг валюта жамғармасини вужудга келтириш, шу асосда университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва мулкини кўпайтириш учун университетнинг ақлий имкониятидан фаол фойдаланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда тегишли банк муассасаларида сўм ҳисоби билан бир валюта ҳисоб рақамлари очилсин, университет ташкил этилган кундан дастлабки беш йил мобайнида у барча турдаги солиқлардан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Университет раҳбариятига пул маблағларини сарфлаш борасида тўла мустақиллик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессор ўқитувчилар таркиби ва ходимларнинг касб малакаси ва маҳорати ўсиб боришини эътиборга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича тажрибалар ўтказишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Университетни ривожлантириш жамғармаси очилсин. Унинг даромадлари турли манбалар ҳисобидан, шу жумладан ажнабий фуқаролар ва шахсларнинг ихтиёрий ионалари, шунингдек тижорат фаолияти ҳисобидан ҳосил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, концернлар ва ҳокимликлар университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар жиҳатдан кўмаклашсинлар. Университет мустақил Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада тараққий эттириш учун зарур бўлган янги тип ва авлодга мансуб кадрлар тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамият касб этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида шартнома асосида ишловчи Бошқарув институти очилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Институт ишининг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат ва тижорат тузилмалари соҳасида жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб ҳамда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг талабларига, шунингдек Ўзбекистоннинг кенгайиб бораётган ташқи алоқаларига асосланиб ана шу тузилмалардаги бошқарув кадрларини кўп босқичли тарзда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— валюта-кредит ва молия муносабатлари, менежмент, маркетинг ва савдо рекламаси, ташқи иқтисодий фаолият, жумладан инвестиция асосидаги ҳамкорлик, халқаро савдо, божхона ва маъмурий ҳуқуқ соҳаларида, шунингдек ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий тараққиётининг бошқа муҳим йўналишларида бошқарув кадрларини қайтадан ўқитиш ҳамда уларнинг мутахассислигини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хилма-хил машғулот шаклларидан, мунозаралар, учрашувлар, жойларга бориш, амалий ўйинлар ҳамда бошқа шакллардан фойдаланиб таълимнинг юксак самарадорлиги ва амалий йўналишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— компьютерлар билан ҳамда бошқа замонавий ахборот техникаси ва алоқалари билан ишлаш кўникмаларига ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дипломатия ва консуллик хизматлари учун олий маълумотли мутахассис кадрлар резервини жадал тайёрлаш мақсадида университет ҳузурида Дипломатия курслари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компьютер техникаси ва аудиовизуал воситаларини қўллаб, машғулотларнинг, илғор шакллари, шунингдек билимларга баҳо беришда тест синови амалиёти ўқув жараёнига татбиқ этилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Илмий-педагогик ишга юқори малакали олимлар ва мутахассислар шартнома асосида қабул қилинсин. Университетга етакчи ўқув марказларининг вакилларини, жумладан хорижий мамлакатлардаги шундай марказларнинг вакилларини, шунингдек республика давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимларини ўриндошлик ҳамда якка-якка шартномалар тузиш шарти билан жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Университетга олий ўқув юртларининг талабалари ва ўқитувчиларига ёрдам тариқасида ўқув, услубий ва илмий адабиётлар, мавзулар бўйича тўпламлар чиқаришга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети шартлари ва тўланадиган ҳақ миқдорлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин. Низомда харажатларни табақалаштирилган тарзда ўқишдаги юқори кўрсаткичларни эътиборга олиб, берилган кредитларни республика бюджети ҳисобидан тўла-тўкис тўлашгача кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Университет раҳбарияти ўқув гуруҳларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган талабалар орасидан тест танлов йўли билан жамласин. Бошқа мамлакатлардан талабалар шартнома асосида қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Университетнинг ишлашига доир ташкилий тадбирлар 1993 йилнинг январигача ниҳоясига етказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарор қабул қилиб, зарур валюта харажатларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-474-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 11-сон, 440-модда)