Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 01.05.2003 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумхалқ байрами — 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек 1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 58 йиллиги муносабати билан ва уруш қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига 13000 (ўн уч минг) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маданият ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъни ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон