28.04.1992 йилдаги ПФ-391-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
 LexUZ шарҳи
Бош вазир ўринбосари (ўртоқ Э.С. Самандаров), Давлат маслаҳатчиси, республика рўзномалари ва ойномаларининг бош муҳаррирларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот комитетининг, «Шарқ» нашриёт-матбаачилик концерни, Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош солиқ бошқармасининг вакилларидан иборат комиссия ташкилий масалаларни кўриб чиқсин ва вақтли нашрларни чиқариш харажатлари қимматлашганлигини қоплаш учун ажратилган маблағ доирасида оммавий ахборот воситаларига маблағ ажратишнинг аниқ миқдорларини белгиласин.