LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Атоқли адиб ва олим Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитратнинг Ўзбекистон фани ва маданияти тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ва келажак авлодларга ўрнак бўлувчи фуқаролик жасоратини инобатга олиб ҳамда унинг илмий ва адабий меросини халқимизга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг А.Фитрат таваллудининг 110 йиллигини 1996 йилда мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов ҳузурида ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси тузилсин.
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказига тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси А. Фитратнинг 6 жилдли асарларини, у ҳақдаги хотиралар тўплами, рисолалар, плакатларни белгиланган муддатларда нашр этишни режалаштирсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига А. Фитрат юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш топширилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобига, тегишли идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда Бухоро шаҳрида А. Фитрат боғини яратиш, у ерда адибга ёдгорлик ўрнатиш ҳамда адиб яшаган ҳовлида унинг уй-музейини ташкил этиш топширилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказий банк ҳузуридаги Махсус ишлаб чиқариш корхонаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда А. Фитрат сиймоси акс эттирилган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқарсин.
8. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига А. Фитратнинг ўзбек халқи маданияти ривожига қўшган ҳиссаси аҳамиятини кенг ёритиш, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар ва мақолалар тайёрлаш ҳамда адиб асарлари асосида теле- ва видеофильмлар яратиш топширилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги А. Фитрат юбилейини ўтказиш харажатларининг республика бюджетидан қопланишини назарда тутсин.