LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Халқаро қайта тиклаш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган институционал кредит маблағларидан самарали фойдаланиш ва Европа Ҳамжамиятининг техник ёрдами доирасида иш билан таъминлаш хизматини компьютерлаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузурида Компьютер маркази ташкил этилсин. Компьютер марказининг фаолияти Меҳнат вазирлиги ва унинг минтақавий органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида хўжалик ҳисоби шартларида ташкил этилсин.
ишчи кучи бозорини ҳисобга олишнинг умумреспублика ва минтақавий автоматлаштирилган тизимларини яратиш, ягона дастурий таъминлаш;
меҳнат ва иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот йиғиш ва қайта ишлаш;
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ҳафта муддатда Компьютер маркази тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш республика марказий лабораторияси, унинг функциялари Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий-тадқиқот институтига берилган ҳолда, тугатилсин.