LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 417-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарори»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Тошкент давлат техника дорилфунуни талабалари жамоасининг, профессор-ўқитувчилари таркибининг ҳамда Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мазкур ўқув юртига Абу Райҳон Беруний номини бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ва бундан кейин у «Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника дорилфунуни» деб аталсин.