LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига қабул қилиш, шунингдек талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 12 июлдаги 342-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши ҳамда мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
3. Олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.
Тест синовлари, шунингдек уларни ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
4. Тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Абитуриент тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади. Бунда ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин.
Агар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади.
Олий таълимнинг айрим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
5. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига қабул кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу таълим йўналишларига аризалар кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган абитуриентлардан қабул қилинади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, кўп балли имтиҳон баҳолари ва Давлат комиссияси тасдиқлаган тест синовлари натижаларининг умумий йиғиндиси шахсан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 205-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 320-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур тилини (инглиз, немис ва француз тиллари ўқитилмаган ҳолда) чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур тили билан биргаликда инглиз, немис ва француз тиллари ҳам ўқитилган ҳолда (ушбу фанлар абитуриент дипломи иловасида (аттестатида) мавжуд бўлганда) абитуриент аризасига асосан у чет тилини тест шаклида ёки испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур тилидан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Мазкур қоида роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу фанлар бўйича ягона дастур ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ва олий таълим муассасаларига етказилади.
7. Олий таълим муассасаларида касбий (ижодий) ва кўп балли имтиҳонларни ўтказиш 1 ва 2-иловаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган 3 йиллик «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
10. Олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимнинг таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.
11. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Республика фуқароларини хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига, олий таълим муассасалараро шартномаларга ҳамда фуқароларнинг ташаббусига асосан амалга оширилади.
12. Олий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қабул комиссиялари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилинади.
(12-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини ва танланган иккинчи олий таълим муассасаси, таълим йўналишини кўрсатишлари ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варақаларини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва ишлаб турган соҳадан тавсиянома (махсус сиртқи бўлим абитуриентлари учун).
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Абитуриент аризасида «ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан» графасига ҳужжатлар билан тасдиқловчи ҳолатлар (болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, чин етим ва етим, «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари ва боқувчиси йўқ) қайд этилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасининг аслини юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этадилар.
Ҳарбий қисм тавсияномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.
Абитуриент томонидан паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатган давридан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан қўшиб тақдим этадилар.
(12-бандининг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда)
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига олий таълим муассасалари томонидан 30 июлгача тақдим этилади.
(13-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
«Журналистика», «Халқаро журналистика» ва «Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 75,6 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
Тест топшириқлари ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Математика (информатика билан)» фанидан тест саволлари «Математика» фани бўйича биринчи 30 та савол, «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича охирги 6 та саволдан иборат бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Тест синовлари бошланишига қадар 30 дақиқагача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишадилар ва унинг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзадилар. Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.
Тест синови синов ўтадиган хонада синовни ўтказиш қоидалари талабларига қатъий риоя этилган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёрига қўшимча 20 дақиқа ажратилади.
Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Абитуриент томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугаганидан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва Давлат тест маркази вакили ёки аудитория раҳбари ва кузатувчилари томонидан далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади.
(16-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва тест синовидан четлаштирилади.
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш кун давомида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан ўттизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
17. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги Низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ва тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг «Тарбиячи» республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олимпиада фани, танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар. Давлат комиссияси 31 июлгача ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирликлар, идораларнинг тақдимномаси асосида алоҳида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тасдиқланган Низом асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 205-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 320-модда)
20. Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 15 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 20 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.
Тўлов-контракт асосида абитуриентларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун контрактда белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишга рухсат этиш тўғрисида олий таълим муассасасининг буйруғи расмийлаштирилади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. Олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар (кейинги ўринларда — имтиҳонлар деб аталади) тест синовлари бошлангунга қадар Давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.
2. Тест синовларига қўшимча тарзда назарда тутилган касбий (ижодий) имтиҳонлар Давлат комиссияси тасдиқлаган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади.
3. Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашдир.
4. Имтиҳонлар саволлари ва топшириқларининг мазмуни умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари дастурларига қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
5. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш учун олий таълим муассасасида фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ректорнинг буйруғи билан олий таълим муассасасида тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш масалалари бўйича тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилар таркибидан фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади;
айрим ҳолларда олий таълим муассасаси фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилишига йўл қўйилади;
олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишган ҳолда фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;
«Олий ҳамширалик иши» йўналиши бўйича имтиҳон комиссияларининг раислари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;
имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади;
абитуриентларнинг ёзма шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш кириш ёзма имтиҳонларини текшириш ва баҳолаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 205-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 320-модда)
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, абитуриентларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим муассасасининг фан имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича ягона дастур ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ва тегишлигига қараб олий таълим муассасаларига етказади.
Агар имтиҳон таълим йўналиши доирасидаги қатор мустақил фанлар бўйича ўтказиладиган бўлса, унда уни баҳолаш учун белгиланган балларнинг умумий миқдори, ҳар бир фаннинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, дифференциал тартибда, унинг таркибидаги фанларга бўлинади.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади. «Олий ҳамширалик иши» йўналиши бўйича ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
7. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳон қайдномалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этилади.
9. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун аппеляция комиссияси иши ташкил этилади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Айрим таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларида, Давлат комиссияси билан келишган ҳолда, қабул кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.
Бу таълим йўналишига аризалар фақат умумий ўрта таълим муассасасини ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
2. Кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида қабулни амалга оширувчи олий таълим муассасалари кўрсатилган ҳолда ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларининг рўйхатини, касбий имтиҳонлар ва тест синовлари фанларини Давлат комиссияси белгилайди.
3. Саволлар мазмуни ва имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига қатъий мувофиқ бўлиши лозим.
4. Абитуриентлардан касбий (ижодий) имтиҳонларни қабул қилиш учун олий таълим муассасасида белгиланган тартибда фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фанлар бўйича имтиҳон комиссияларининг раислигига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
5. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (тегишли равишда 111,6 балл, 75,6 балл ёки 39,6 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари, ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, олий таълим муассасасининг имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Олий таълим муассасаси қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин, абитуриентлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастури, уларни баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича ягона дастур ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди ва тегишлигига қараб олий таълим муассасаларига етказади.
6. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳонлар натижаларига кўра, олий таълим муассасаси қабул комиссияси белгиланган таълим йўналишлари бўйича тасдиқланган ўринлар квотасига танлов ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари топширилмайдиган таълим йўналишларининг кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлисининг баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан белгиланган квота доирасида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
8. Олий таълим муассасасида касбий имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (аппеляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар адолатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият олий таълим муассасаси ректори ва қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Кўзи ожизлар тоифасига махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган етуклик аттестати, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган диплом, ўрта таълим (11-синф базасида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига эга бўлган абитуриентлар киради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 205-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 320-модда)
2. Кўзи ожиз абитуриентлар олий таълим муассасаларига кириш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуасига мос келувчи кўп балли ёки уларга келтирилган беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.
3. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли (ёзма ёки оғзаки) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
4. Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.
5. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар бўйича комиссияларни ташкил этади.
6. Фан бўйича кириш имтиҳонларининг дастурлари умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
7. Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.
8. Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан маслаҳатлар ташкил этадилар.
9. Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.
10. Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига топширилади.
11. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси мажлисининг баённомаси ва олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан танловсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасаларининг магистратурасига (кейинги ўринларда Магистратура деб юритилади) талабаларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг магистратураларига татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 549-модда)
2. Магистратурага қабул олий таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
3. Магистратурага қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан кириш синовлари натижаларига кўра, тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Магистратурага қабул тегишли таълим йўналиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
Бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар турдош таълим йўналишлари рўйхатидаги ихтисосликларнинг бирида танловда қатнашиш ҳуқуқига эгалар.
Магистратурага қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича магистрлик мутахассислиги, ўқитиш тили ва шаклига кўра алоҳида ўтказилади.
4. Кириш синовлари уч тилда — ўзбек, рус, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Магистратурада ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
5. Абитуриентлар магистратурага кириш синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
6. Магистратурага қабул қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ жорий ўқув йили учун тайинланган олий таълим муассасаси қабул комиссияси зиммасига юкланади ва магистратурага қабул қилиш ишлари бўйича қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари тайинланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар.
8. Магистратурага хорижий фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
9. Магистратурага кириш имтиҳонлари бошланишидан бир ой аввал, олий таълим муассасаси қабул комиссияси магистратурага қабул қилиш муддатлари, мутахассисликлар номлари ва ажратилган ўринлар ҳақидаги ахборотни белгиланган тартибда эълон қилади.
10. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чоп этилган илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда);
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
12. Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.
13. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти асослари бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади).
Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
Халқаро (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл) сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 350 ни ташкил этади.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
15. Абитуриентлар қуйидаги фанлардан ёзма (ёки ижодий) кириш синовлари (махсус тест синовлари) топширадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 199-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 363-модда)
16. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказиш шакли ва фанлар бўйича синов дастурлари ҳамда абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезонлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан тегишли вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш синовлари бошланишидан бир ой аввал абитуриентлар эътиборига етказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танланган мутахассислик бўйича махсус фанлардан синов учун белгиланган баллнинг 30—50 фоизи абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилиятини, шунингдек илмий ва илмий-техник ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билимини аниқлашга ажратилади;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 199-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 363-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суҳбатдан ўтказиш учун танланган мутахассисликка мос абитуриентнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлашга қаратилган саволлар етакчи мутахассислар томонидан тузилади ва бир ой олдин абитуриентлар эътибори учун қабул комиссияси ахборот доскасида эълон қилинади. Мазкур саволлар асосида имтиҳон билетлари тузилади ва суҳбат вақтида абитуриент имтиҳон билетига жавобларини комиссияга ёзма равишда тақдим этиб, саволларга оғзаки жавоб беради. Суҳбат давомида абитуриентнинг илмий мақола ёки тезислари (ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлари) кўриб чиқилиб, суҳбат натижаларини баҳолашда инобатга олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курси бўйича ягона дастур ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади ва тегишли олий таълим муассасаларига етказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
18. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказилишига қадар, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов фанлари бўйича маслаҳатлар ташкил этилади. Маслаҳатлар жадвали олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.
19. Кириш синовларини ўтказиш учун ректорнинг буйруғи билан ҳар бир синов фанлари бўйича комиссиялар ташкил этилади. Фанлар бўйича комиссия раислари, олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунишига қараб, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
20. Синов фанлари бўйича комиссия таркиби олий таълим муассасасининг етук ва тажрибали профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил этилади. Зарур ҳолларда унинг таркибига бошқа олий таълим муассасасининг ўқитувчилари ҳам жалб этилиши мумкин.
кириш синовлари сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига малакали, талабчан ва адолатли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;
комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилаш (маслаҳатлар беришни ташкил этиш, имтиҳон саволларини тузиш, жавобларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар);
22. Фанлар бўйича синовларни ўтказиш тартиби (ўқитувчиларни аудиторияларга тақсимлаш, жавобларни шифрлаш ҳамда текшириш ва ҳоказолар) олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
23. Кириш синовларининг натижалари, баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан белгиланади ва қайдномаларга киритилади. Қайдномалар фан бўйича имтиҳон комиссиясининг аъзолари, қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул комиссиясининг раисига тақдим этилади.
24. Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг синов ишлари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.
Ўқишга қабул қилинмаганларнинг синов ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги 172-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 325-модда)
26. Олий таълим муассасасида белгиланган тартибда апелляция (норозилик) комиссиясининг иши ташкил этилади.
Абитуриент синов натижасидан норози бўлган тақдирда, синов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақидаги ариза билан олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси ёки апелляция (норозилик) комиссияси раисига мурожаат этиши мумкин. Апелляция ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
27. Магистратурага кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
28. Магистратурага тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида кириш синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Абитуриентларни тўлов-контракт асосида магистратурага тавсия этиш тўғрисида Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контракт расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
29. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги олий таълим муассасалари ректорларининг буйруқларини расмийлаштириш учун асос бўлади.
Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори 15 сентябрдан кечиктирилмай, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
1. Мазкур Низом «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.
3. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.
4. Талабалар сафидан четлаштириш мазкур Низомда белгиланган ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия деб юритилади) қарорлари асосида амалга оширилади.
Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан ташкил этилади. Унинг таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилади.
6. Олий таълим муассасаси ректорининг қарори асосида талабалар ўқишини шу олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича кўчириш ва тиклаш амалга оширилади.
7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;
олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчириш ва қайта тиклаш.
8. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади:
хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;
бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишлари (мутахассисликлари)га.
9. Олий таълимнинг турдош йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларга;
ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳақида келиб тушган аризалар тўғрисида белгиланган шаклда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига умумлаштирилган маълумот топширадилар.
11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ёки тиклаш ҳақидаги аризаларни мазкур Низомда белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Идоралараро комиссияга қарор қабул қилиш учун йўллайди.
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш тақиқланади.
13. Биринчи курсга ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ман этилади (истисно тариқасида, талабага касаллик туфайли академик таътил берилиши мумкин).
14. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олаётган талабалар аризасига кўра муайян таълим йўналиши (мутахассислик)да олий таълим муассасаларига тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
16. Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш ҳақидаги аризага талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари илова этилади.
17. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (икки ойдан ортиқ бўлмаган), ўқитиш курси ҳамда ўқишга қабул қилишнинг бошқа шартларини белгилайди.
19. Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.
20. Тўлов-контракт асосида талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда тўлов-контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан, тўлов маблағлари ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат грантлари асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини ўз таълим йўналишидан бошқа турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ариза кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган тақдирда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича олий таълим муассасаси ректори тегишли қарор қабул қилади;
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича тегишли вазирлик (идора) ёки Идоралараро комиссия олий таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
Тегишли вазирлик (идора) ёки Идоралараро комиссиянинг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
Сўровнома олингандан сўнг, талаба илгари таълим олган олий таълим муассасаси ректорининг талабалар сафидан четлаштириш ҳақида буйруғи асосида уч кун муддатда талабанинг шахсий йиғма жилди (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади.
Олий таълим муассасасида талабанинг академик маълумотномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси қолдирилади.
Олий таълим муассасаси ректорининг талабани талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасидан унинг шахсий йиғма жилди олиниб, академик фарқлар бартараф этилгандан сўнг 10 кун муддатда чиқарилади.
Шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш), талабани ўқишга қабул қилиш, олий таълим муассасаси ректори томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома олингандан сўнг амалга оширилади.
23. Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар ўқишини кўчириш ушбу юридик шахснинг розилиги билан амалга оширилади.
25. Қуйидаги ҳолларда талабаликка қайта тиклашни сўраб мурожаат қилган шахсга рад жавоби берилиши мумкин:
шахснинг академик қарздорлиги ҳамда тегишли мутахассислик бўйича зарур билимларни ўзлаштиришига тўсқинлик қилиш даражасидаги ўқув режалари ва дастурларида фарқ мавжуд бўлганлиги (мазкур Низомнинг 17-банди).
26. Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида мазкур Низом талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан қайтган шахслар истисно тариқасида, ўқишга давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.
28. Талабани бошқа олий таълим муассасасига ўқишга қайта тиклашда унинг илгари таълим олган олий таълим муассасаси розилиги талаб этилмайди.
29. Ўқишдан четлатилгандан кейин 5 йилдан ортиқ муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) ўтган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш Идоралараро комиссиянинг рухсати билан амалга оширилади.
ж) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Олий таълим муассасаси маъмурияти ташаббуси билан талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Низомнинг 30-банди «д» кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, таълим муассасасининг «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.
32. Талаба олий таълим муассасасидан четлаштирилганда, унга шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий йиғма жилдга тикиб қўйилади.
33. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш жараёнида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар аниқланган ҳолларда олий таълим муассасаси ректори мазкур ҳужжатларни текшириш ва буйруқ чиқармаслик ҳуқуқига эга.
34. Олий таълим муассасасига ўқишини кўчирган ёки қайта тиклаган талабаларнинг шахсий йиғма жилдига тегишли буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикиб қўйилади.
35. Олий таълим муассасалари ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарур миқдордаги академик маълумотнома бланкаларига буюртмалар берадилар.
Академик маълумотнома бланкаларининг олий таълим муассасаларида сақланиши, рўйхатга олиниши ва берилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.
36. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик олий таълим муассасаларига юкланади.
Зарурат бўлганда ректор ҳужжатларни юборган олий таълим муассасаларидан расмий хат билан маълумотлар тўғрилигини тасдиқлашни сўраши мумкин.
37. Олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва тиклашига асос бўлган барча ҳужжатлар ваколат доираси бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек олий таълим муассасаларида 3 йил давомида сақланиши лозим.
38. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган тартибда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.