Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФАРҒОНА ДАВЛАТ ДОРИЛФУНУНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Юқори малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш ва Фарғона водийсининг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш учун илмий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1991 йил 1 мартдан бошлаб ЎзССЖ Халқ таълими вазирлигининг Фарғона давлат педагогика институти негизида ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Фарғона давлат дорилфунуни ташкил этилсин.
2. Мазкур дорилфунунни ташкил этиш учун ЎзССЖ Халқ таълими вазирлиги бир ой муддат ичида уз балансидан собиқ Фарғона давлат педагогика институтининг бино ва иншоотларини ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансига белгиланган тартибда ўтказсин.
3. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3 ой муддат ичида дорилфунун ҳақидаги Низомни, унинг тузилишини, ягона ўқув планини ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин ҳамда мутахассисликлар рўйхатини аниқласин.
4. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги мутахассислар тайёрлаш планига ва бюджетга тегишли ўзгартишлар киритсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 5 февраль,
32-сон