LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Япония Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш учун берилаётган 233 млн Япония йенаси миқдоридаги грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Япония Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Япония етакчи университетлари магистратурасида ўқишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония Халқаро ҳамкорлик маркази (JICE), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Ариповга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Айирбошлаш ноталари ва Грант Битимини имзолаш ваколати берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига — лойиҳани амалга ошириш учун грант маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун Япония томони билан келишган ҳолда барча тартиб-қоидаларни расмийлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — юқорида кўрсатиб ўтилган грантларга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўрсатиб ўтилган грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония томонига воситачилик ҳақини вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар яшаш жойларида давлат божлари ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Японияда JICA лойиҳаси доирасида ўқиган ўзбекистонлик мутахассисларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нострификация қилинишига ва уларнинг ишга жойлаштирилишига кўмаклашсин;
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.