Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.04.1991 йилдаги 87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧАКАНА НАРХЛАР ИСЛОҲОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЛАБАЛАР ВА ЎҚУВЧИ ЁШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛИ УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана нархлар ислоҳоти натижасида умумий овқатланиш қийматининг анча ошганлиги туфайли талабалар ва ўқувчи ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ССЖ ҳудудида 1991 йил 8 апрелдан бошлаб олий ўқув юртлари талабаларининг, давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг ошхоналарида кунлик тушки овқат қийматидан 1 сўм 50 тийин чегириш йўли билан бир марталик овқатланишнинг имтиёзли тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ давлат банки уч кун муддатда жумҳурият ўқув юртларининг талабалари ва ўқувчиларига имтиёзли тушки овқат бериш тартибини ва таомларнинг тўла ҳамда имтиёзли қиймати ўртасидаги тафовутни қоплаш шартларини ишлаб чиқсинлар. Тижорат савдосидан олинаётган даромадлар берилаётган имтиёзлар харажатини қоплашнинг асосий манбаи деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув жумҳурият ўқув юртлари талабалари ва ўқувчиларига комплекс таомлар тарзида имтиёзли овқатлар бериш учун талабалар ошхоналарига зарур маҳсулотлар ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув мазкур қарорни бажариш юзасидан мукаммал чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан масъулият Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплексининг раҳбари ўртоқ Э.С.Самандаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-сон