Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018 05.01.1994 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ТЕМИР ЙЎЛ ОРҚАЛИ ТАШИШ ЧОҒИДАГИ КАМОМАДИ ВА БУЗИЛИБ ҚОЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми суд амалиётининг бир хилда бўлишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтириш берилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Картошка ва мева-сабзавот маҳсулотини (кейинги матнларда — маҳсулот) етказиб бериш ва темир йўл орқали ташиш чоғидаги камомади ва бузилиб қолиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави, Юкларни ташиш қоидаларининг стандартлар ва техник шартларга мос келадиган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисми нормаларига амал қилишлари керак бўлади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари маҳсулотнинг камомади ва бузилиб қолишидаги айбдорни аниқлаш мақсадида юкни жўнатувчи, ташувчи ва юкни олувчи томонидан юклаб жўнатиш, ташиш ва бериш, маҳсулотни миқдори ҳамда сифати бўйича қабул қилиб олиш юзасидан белгиланган қоидаларга қай даражада риоя этилганлигини текширишлари лозим. Ишнинг жиҳатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ўрганиб чиқишлари, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига мувофиқ тарафлар томонидан тақдим этилган далилларни баҳолашлари ҳамда ишнинг барча жиҳатлари ва материалларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорлари чиқаришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави ва Юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ темир йўл тез бузиладиган юкларни, шу жумладан картошка ва мева-сабзавот маҳсулотини белгиланган муддатларда, тегишли ҳолларда эса изотермик вагонларни муз билан таъминлашнинг белгиланган тартибига ёхуд машиналашган тарзда совутиладиган ёки электрда иситиладиган вагонларни ишлатиш тартиботига (ҳарорат режимига) риоя этган ҳолда етказиб бериши шарт.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боисдан маҳсулот камомади ва бузилиб қолиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хўжалик судлари темирйўл етказиб бериш муддатлари ва ҳарорат режимига қай даражада риоя этганлигини текширишлари, етказиб бериш муддатини кечиктирганликда ёки ҳарорат режимини бузганликда темирйўлнинг айби аниқланганда эса, бу маҳсулот камомади ва бузилиб қолиши содир бўлишига қай даражада таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарори чиқаришлари лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, темирйўл етказиб бериш муддатларини ёки ҳарорат режимини бузган бўлса-ю, олувчи юкни унинг вазни ва ҳолатини текширган ҳолда беришни, тегишли ҳолларда эса тижорат далолатномаси тузишни талаб қилмаган тақдирда маҳсулотнинг камомади ёки бузилиб қолиши туфайли келтирилган зарар, жавобгарлик темирйўл зиммасига юклатилиши мумкин бўлган қисмида етказиб берувчи (жўнатувчи)га юклатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти маҳсулотнинг камомади ёки бузилиб қолишида темирйўл ҳам, юкни жўнатувчи ҳам айбдорлиги исботланса, низо бўйича ҳал қилув қарорини улардан ҳар бирининг айби даражасини ҳисобга олган ҳолда чиқариш керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир қатор стандартлар ва техник шартларда назарда тутилганки, маҳсулот сифатини аниқлаш учун вагондан маҳсулотни тушириб олиш жараёнида намуналар (пробалар) танлаб олиниши лозим. Бу ҳолда намуналар (пробалар)ни танлаб олишнинг бошланиши ва охири, қоида тариқасида, маҳсулотни вагондан тушириб олишнинг бошланиши ҳамда охирига тўғри келиши лозим. Башарти, намуналар (пробалар) танлаб олиш маҳсулот тушириб бўлинишидан олдин тугалланган бўлса, маҳсулотнинг вагонда қолган қисмидан намуналар (пробалар) танлаб олиш тартиби далолатномада баён қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар олувчи маҳсулот сифатини текширишнинг белгиланган муддатларини бузган бўлса, хўжалик судлари бундай бузишлар маҳсулот сифатига қай даражада таъсир этишини текширишлари ва уни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорлари чиқаришлари керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот сифатини текшириш муддатлари вагон юкини тушириб олиш учун келтириб қўйилган вақтдан эътиборан ҳисоблана бошланиши сабабли, сотиб олувчи (олувчи) вагонларни юкини тушириб олишга келтириб қўйилган вақтни тасдиқловчи далилларни (вагонларни келтириб қўйиш ва йиғиштириб олиш қайдномалари, қабул қилиб олувчи-топширувчиларнинг қўлланмалари кабиларни) тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик судлари низоларни ҳал этишда маҳсулотнинг стандартлар ёки техник шартлар билан белгиланган сифатини танлаб текшириш учун уни танлаб олиш тартибига риоя этилгани ёки этилмаганини текширишлари лозим. Танлаб олишнинг белгиланган тартиби бузилган тақдирда (масалан, назарда тутилганидан оз ўлчамдаги намуна (проба) танлаб олинганда) танлаб текшириш натижалари олинган бутун туркумга татбиқ этиш мумкин эмас. Бундай ҳолда текшириш натижалари ўртача намуна (проба)ни ҳосил қилиш учун фақат бевосита олинган жойларга, мева-сабзавот маҳсулотини идишсиз тўкилган ҳолда ташишда эса маҳсулотнинг намуна (проба) танлаб олинган миқдорига нисбатангина татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар туркумнинг бир қисми олувчига шикастланган идишда келган бўлса ва идишнинг шикастланиш хусусияти бундай шикастланиш маҳсулот сифатига таъсир этиши мумкинлигидан далолат берса, шуни назарда тутиш керакки, маҳсулот сифатини текшириш учун намуналар (пробалар) шикастланган идишда ва шикастланмаган идишда келган маҳсулотдан алоҳида олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотни сифати бўйича қабул қилиб олишда белгиланган тартибга олувчи қай даражада риоя этганлиги масаласини ҳал этишда шуни назарда тутиш керакки, маҳсулотнинг сифати лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги далолатномада намуналар (пробалар) танлаб олиш тартиби, масалан, танлаб олиш жойи ва вақти баён қилинмаган, балки фақат намуналар (пробалар) стандартга, техник шартларга мувофиқ танлаб олингани кўрсатилган ҳолларда, бу далолатномани далил бўлувчи кучдан маҳрум этмайди, агарки унда олинган намуна (проба) ўлчами тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юкларни бериш Қоидаларнинг 12-параграфига мувофиқ идишсиз тўкилган ҳолда ташиладиган картошка, сабзавот ва полиз экинларини темирйўл юкни олувчининг талаби бўйича чекловларсиз вазнини текшириб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот камомади билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хўжалик судлари шуни ҳисобга олишлари керакки, юкни олувчи шикастланишларсиз ташишда темирйўлдан юқорида зикр этилган юкларнинг вазнини текшириб беришни талаб қилмаган, маҳсулотни сифати бўйича қабул қилиб олишни унга темирйўл томонидан Маҳсулот ва молларни миқдори бўйича қабул қилиб олиш Йўриқномасига мувофиқ берилгандан кейин амалга оширган, бу ҳақда камомадда жўнатувчининг (етказиб берувчининг) айби борлигини тасдиқловчи тегишли далолатнома тузилган ҳолларда, бундай далолатномалар олувчи темирйўлдан юкнинг вазнини текширган ҳолда беришни талаб қилмаганигагина асосланиб далил бўлиш кучидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни бузилмаган ҳолда ташиш ва текширмасдан беришда темир йўл юк хатида Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 65-моддасига мувофиқ белги қўйилиши шарт. Темир йўл юк хатида бундай белгининг йўқлиги камомад туфайли кўрилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъвони рад этишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судлар тарозилар жойлашган манзил ҳақидаги маълумотлар бўлмаган маҳсулот камомади тўғрисидаги далолатномаларни баҳолашда тарозилар маҳсулотни тушириб олиш жойидан қанчалик узоқликда бўлганини ва маҳсулотни тарозида тортиладиган жойга ташиш чоғида асралиши таъминланган ёки таъминланмаганини текширишлари лозим бўлади. Агар олувчи маҳсулотни тушириб олиш жойидан тарозида тортиш жойига ташишда унинг асралиши таъминланганини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаса, камомад учун жавобгарликни етказиб берувчи (жўнатувчи) зиммасига юклаш учун асос йўқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкни етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолларда хўжалик судлари маҳсулот сифатида олувчи томонидан аниқланган камчиликларнинг юзага келиш сабабларини синчиклаб ойдинлаштиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотнинг ўлчами, ифлосланганлиги ва бошқа шу кабилар стандартларнинг талабларига номувофиқлиги каби камчиликлар етказиб беришни кечиктириш натижаси бўла олмайди ва бундай маҳсулотни юклаб жўнатиш оқибатлари учун жавобгарлик уни етказиб бериш муддати кечиктирилганда ҳам етказиб берувчи (юк жўнатувчи) зиммасига юкланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотни етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, маҳсулотни қабул қилиб олиш етказиб берувчининг вакили иштирокида амалга оширилган ҳолларда хўжалик судлари бундай қабул қилиб олиш стандартлар, техник шартлар, маҳсулот ва молларни сифати бўйича қабул қилиб олиш Йўриқномаларининг барча талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозимлигини назарда тутишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳсулот сифати лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги далолатномада маҳсулот ностандарт ёхуд анча сорти (сифати) паст деб эътироф этилишига сабаб бўлган, сифатга доир гувоҳномада (сертификатда) кўрсатилганидан ўзга белгилар баён қилинмаган ҳолларда, етказиб берувчининг вакили иштирокида тузилган далолатномаларни истисно этганда, бундай далолатнома амалдаги қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган жавобгарликни етказиб берувчининг зиммасига юклаш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сифат бўйича қабул қилиб олиш далолатномаларида маҳсулотнинг бузилиб қолиши сабаблари ҳақида хулосанинг йўқлиги, агар далолатномаларда мавжуд бўлган маълумотлардан бузилиб қолиш сабаблари хусусида ишончли хулоса чиқариш мумкин бўлса, ўз ҳолича уларни далил бўлиш кучидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда хўжалик суди маҳсулот сифатини текшириш натижалари ва маҳсулотнинг бузилиши сабаблари ҳақида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тегишли тартибда аккредитация қилинган мутахассислар, ташкилотлар (сертификатлаш, юкни ортиб жўнатишдан олдин инспекция қиладиган орган) қўшимча маълумот сўраб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар темирйўл маҳсулоти ташиш чоғида белгиланган ташиш шартларига, шу жумладан етказиб бериш муддатларига риоя этган бўлса-ю, лекин сотиб олувчи (олувчи)да қабул қилиб олиш чоғида маҳсулотнинг сифати лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги далолатномада маҳсулот сифатининг пасайиши ташиш даврида унинг табиий хоссалари оқибатида содир бўлганлиги хусусида хулоса мавжудлиги асосидагина жавобгарликдан озод қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маҳсулот яхлатилган ҳолатда етиб келган, уни дефростациялаш учун муайян муддат талаб қилинган тақдирда, маҳсулот сифатини текшириш муддати маҳсулотни дефростациялаш муддати тугагунга қадар узайтирилади. Маҳсулот дефростациялаштирилганидан кейин маҳсулот сифатини қайта текшириш амалга оширилиши лозим. Бунда маҳсулотнинг дефростациядан кейинги ҳақиқий сифати тўғрисидаги далолатномада дефростация амалга оширилган шарт-шароит албатта кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар дефростациядан кейин маҳсулот сифатини текшириш ўтказилмаган бўлса, хўжалик судлари яхлатиш туфайли қанча миқдордаги сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулот олингани олувчи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланмаганига асосланишлари лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон