23.12.2005 йилдаги 136-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
Ҳужжат 23.12.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
2. ХПКнинг 173-моддасига мувофиқ, хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти беришга, прокурор эса, ишда иштирок этишидан қатъи назар, кассация протести келтиришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси, ХПКнинг 174-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг биринчи ва апелляция инстанцияларида қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ва қарорларнинг қонунийлигини текширади.
4. ХПКнинг 175-моддасига мувофиқ кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди орқали берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳал қилув қарори, қарор қабул қилган хўжалик суди, агарда ХПКнинг 180-моддасида назарда тутилган кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари мавжуд бўлмаса, беш кунлик муддатда кассация шикоятини (протестини) иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига юборади. Бундай асослар мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг судьяси кассация шикоятини (протестини) ХПК 180-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан қайтаради.
5. ХПКнинг 176-моддасига мувофиқ, кассация шикояти (протести) ҳал қилув қарори, қарор қонуний кучга киргандан сўнг бир ой мобайнида берилиши мумкин. Ҳал қилув қарори, қарор устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати у қабул қилинган сананинг эртасидан бошлаб ҳисобланади.
ХПКнинг 149 ва 150-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қўшимча ҳал қилув қарорлари, қарорлар ҳам кассация тартибида алоҳида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, ХПК 180-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари қатъий бўлиб, уларни кенгайтирилган тарзда талқин қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХПКнинг 99-моддасига мувофиқ ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги ажрим устидан шикоят (протест) қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.2. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг, шикоят берган (протест келтирган) шахс, ХПК 180-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда, хўжалик судига кассация шикояти (протести) билан умумий тартибда ҳал қилув қарори, қарор қонуний кучга киргандан сўнг бир ой ичида мурожаат қилишга ҳақли.
8. Кассация шикояти ҳал қилув қарори, қарор устидан шикоят қилишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан берилганда ёки кассация шикояти (протести) кассация тартибида шикоят берилмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилганда биринчи инстанцияси судининг судьяси ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этади. Агар кўрсатилган ҳолатлар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, шикоят (протест) бўйича кассация инстанциясида иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ХПКнинг 182-моддасига мувофиқ, кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига мувофиқ кассация шикоятини берган шахсларнинг илтимосига кўра, агар ариза берувчи шундай чораларни кўрмаслик ҳал қилув қарори, қарорнинг қайтарма ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини исботласа, кассация инстанциясида иш юритиш тугагунга қадар биринчи ва апелляция инстанцияларида қабул қилинган ҳал қилув қарори, қарорнинг ижросини тўхтатиб қўйишга ҳақли.
11. ХПКнинг 183-моддасига мувофиқ, кассация инстанциясида иш ХПКнинг 22-бобида назарда тутилган хусусиятлар билан хўжалик судининг биринчи инстанциясида иш кўриш қоидалари бўйича кўриб чиқилади. Бунда фақат биринчи инстанция учун белгиланган қоидалар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кассация инстанциясида, хусусан, низоларни ҳал этиш учун ҳакамлик судларига топшириш (ХПКнинг 25-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш (ХПКнинг 38-моддаси), даъвонинг асослари ва предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш, даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечиш (ХПКнинг 40-моддаси), ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларнинг киришиши (ХПКнинг 41-моддаси), ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсларнинг киришиши (уларни ишда иштирок этишга жалб қилиш) (ХПКнинг 42-моддаси), бир нечта даъво талабларини бирлаштириш ва ажратиш (ХПКнинг 115-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ХПКнинг 120-моддаси) ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди. Шунингдек, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган даъвогарнинг иштирокисиз низонинг ҳал этилишига йўл қўйилмаслиги (ХПК 130-моддасининг учинчи қисми) ҳақидаги қоида ҳам қўлланилмайди. Бундан келиб чиқадики, ишда иштирок этувчи шахслар кассация инстанциясининг суд мажлисида иштирок этмаган ҳолларда, агар улар тегишли тартибда ишни муҳокама этиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсалар, иш уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кассация шикояти (протести) хўжалик суди томонидан иш юритишга қабул қилинган бўлиб, кассация шикоятини берган шахс қарор қабул қилингунга қадар ундан воз кечса, протест келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошланишидан олдин протестни чақириб олса ва ХПКнинг 184-моддасига кўра суд томонидан кассация шикоятидан воз кечиш қабул қилинса, агар ҳал қилув қарорига, қарорга нисбатан ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан шикоят берилмаган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация инстанциясида иш юритишни тугатади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган асослар бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатиш ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикояти (протести) билан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
15. Шуни эътиборга олиш керакки, ХПКнинг 187-моддасида санаб ўтилган кассация инстанцияси судининг ваколатлари қатъий бўлиб, уларни кенгайтирилган тарзда талқин қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. ХПК 188-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланилган ҳолларда, агар бу қонун бузилиши нотўғри ҳал қилув қарорининг, қарорнинг қабул қилинишига олиб келган ёхуд олиб келиши мумкин бўлса, ҳал қилув қарори, қарор бекор қилинади ёки ўзгартирилади. Бундай оқибатларнинг мавжудлиги ҳар бир аниқ ҳолатда кассация инстанцияси суди томонидан баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари, ХПКнинг 190-моддаси талабларига мувофиқ, шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ушбу кўрсатмаларни бажармаслик иш ҳолатларининг тўлиқ аниқланмаганлигига олиб келган бўлса, ишни янгидан кўришда қабул қилинган ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга асос бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХПК 191-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, хўжалик судининг ажримларига нисбатан берилган кассация шикоятлари (протестлари) хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарори устидан бериладиган кассация шикоятларини (протестларини) қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
22. Кассация инстанцияси суди ХПК 149-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўшимча қарор қабул қилишга ҳамда ХПКнинг 150-моддасига мувофиқ ўзи қабул қилган қарорни тушунтириб беришга, йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.