27.01.2006 йилдаги 142-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2023
Ҳужжат 19.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Суд амалиётида вужудга келаётган саволлар муносабати билан ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун, Қонун деб юритилади) бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун барча юридик шахсларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қарздор, агар унинг Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти юзага келган муддатдан қатъи назар, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан иқтисодий судга қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Қайд этилган шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қонуннинг 10-моддасига кўра иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Судья банкротлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш билан бир вақтда кузатув таомилини жорий этиш масаласини ҳал қилиши лозим (Қонуннинг 48 ва 62-моддалари). Аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги иқтисодий суднинг ажримида кузатув таомили жорий этилганлиги кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья ИПКда назарда тутилган тартибда ва Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олий маълумотли ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган ва тегишли аттестатга эга бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларининг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 9-бандига биноан, қарздорнинг аризасига кўра, банкротлик тўғрисида иқтисодий суд томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта банкротлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади.
Қоидаларнинг 21-бандига мувофиқ банкротликни яшириш аломатлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қоидаларнинг 25-бандига мувофиқ қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб эътироф этилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлангандан кейин амалга оширилиши боис, судлар қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни очиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида суд бошқарувчисига банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш мажбурияти юкланиши тўғрисида кўрсатишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори Қоидаларнинг 39 — 42-бандларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ташкил этилган хулосани ҳамда унга илова қилинган материалларни кўриб чиқиш ва улар бўйича фикрни тақдим этиш учун доимий ишловчи Комиссия хулосани ва унга илова қилинган материалларни хўжалик суди томонидан мурожаат тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқиши ва ўзининг фикрини хўжалик судига тақдим этиши кераклигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан иқтисодий судга бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни ҳамда суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 26-моддаси учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ҳудудий бошқармалари устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг кўрсатмасига биноан иқтисодий судга мурожаат этади, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади, корхоналарнинг банкротлиги жараёнлари мониторингини юритади, суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисини белгиланган тартибда вазифасини бажаришдан озод қилиш зарурлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига илтимоснома билан мурожаат этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига мувофиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар расмий нашр этиб белгиланган «Биржа» ва (ёки) «Солиқ инфо» газеталарида чоп этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатилганда иқтисодий суд Қонуннинг 50-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатларини чиқаришга ҳақли эмас. Бунда иқтисодий суд томонидан жорий этилган банкротлик таомили давом эттирилади. Ушбу давр мобайнида суд бошқарувчисида ўз вазифасини бажараётганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари ИПКда белгиланган тартибда, Қонунда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий суднинг банкротлик тўғрисидаги иш доирасида чиқарган, ИПКда назарда тутилмаган ажримлари устидан фақат Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин, Қонуннинг 50-моддаси, 91-моддаси иккинчи қисми ва 124-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган ажримлар бундан мустасно, ушбу ажримлар устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусан, Қонуннинг 59-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган хўжалик судининг ажримлари устидан Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин. Кўрсатилган ажримлар устидан шикоятлар (протестлар) улар чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредиторлар йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш (Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисми) тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан ҳам шу тартибда шикоят берилади (протест келтирилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд бошқарувчиларини тайинлаш (озод қилиш, алмаштириш) тўғрисидаги ажримлар устидан Қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади). Агар суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили жорий этилиши билан бир пайтда санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи тайинланган, тугатиш бошқарувчиси эса қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш билан бир пайтда тайинланган бўлиб, уларни тайинлаш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги иқтисодий суднинг ажримида ёхуд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, тайинланган суд бошқарувчисининг номзоди билан келишилмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар Қонунда назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг суд бошқарувчисини тайинлашга доир қисми устидан шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Қонуннинг 50-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суднинг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилади. Лекин, бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмайди. Уларнинг устидан ИПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда, яъни қарздорга жами талаблар Қонунда белгиланган миқдордан кам ташкил этган ҳолларда; иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда ва Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Қонуннинг 56-моддасига биноан суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда ва у иқтисодий суд томонидан тасдиқланганда, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай банкротлик таомили жараёнида қондирилганда банкротлик тўғрисидаги иш юритиш иқтисодий суднинг ажрими билан тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Қонуннинг 91-моддаси биринчи қисмига биноан агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида иқтисодий суд томонидан жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 119-моддаси иккинчи қисмида кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш учун белгиланган олти ойгача бўлган муддат ташқи бошқарув муддатига кирмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи бошқарув учун белгиланган муддатнинг қисқартирилишига ёки узайтирилишига Қонуннинг 91-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан йўл қўйилади. Ташқи бошқарув муддатини қисқартириш ёки узайтириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ҳолда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ кредиторлар талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажариш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) мажбурий тўловларга татбиқ этилади, қарздорга нисбатан кузатув ва (ёки) суд санацияси жорий қилинганидан кейин вужудга келган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Қонуннинг 124-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, иқтисодий суднинг банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишнинг аниқ муддатини белгилаш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 185-моддаси иккинчи қисмига биноан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий суд мурожаат этилганда, аризага қарздорни тугатиш тўғрисидаги қарор илова қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Қонуннинг 185-моддасига биноан агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги ва (ёки) ўзининг устав жамғармасини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу ҳоллар аниқланганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг барча кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун мол-мулки етарли бўлмаган ҳолларда, давлат ижрочиси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 ва 39-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақасини иқтисодий судга қайтаради. Иқтисодий суд ижро варақасини қайтариш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Агар Қонун 181-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тайинланган бўлса, у ҳолда тугатишга доир иш юритиш Қонуннинг 142 ва 144-моддаларида белгиланган қоидалар бўйича тамомланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ қарздор корхона банкрот деб эълон қилиниб, тугатиш ишлари бошланганда, 70 ва ундан ортиқ фоизлик талабга эга кредитор бўлмиш тижорат банки қарздор корхона (мол-мулки)ни, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, тугатиш қиймати бўйича ўз мулкига ўтказиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда банк:
Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлаш ва талабларни қондириш ҳамда иш ҳақи бўйича қарзларни тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк томонидан Қонуннинг 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талабларни қондириш ҳамда иш ҳақи бўйича қарздорликни тўланиши муддати суд томонидан банкрот корхонанинг мол-мулкини банкка бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак. Акс ҳолда қарздорнинг мол-мулкини банкка ўтказиш ҳақидаги банкнинг аризасини қаноатлантириш рад этилади.
Қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан банкнинг мулкига суднинг ажрими асосида банк томонидан Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талаблар қондирилганда ҳамда иш ҳақи бўйича қарздорлик тўланганда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан Қонуннинг 125-моддасига биноан ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади, ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилади. Суд харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари иқтисодий суд томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот Қонуннинг 144-моддасига асосан иқтисодий суд томонидан, зарур ҳолларда, суд мажлисида ИПК 168-моддасининг биринчи қисми талабларига риоя қилган ҳолда кўрилади. Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи асосли деб топилганда, иқтисодий суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради, ҳисобот асоссиз деб топилганда эса — суд тугатишга доир иш юритишни тамомлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Ушбу ҳолатда тугатишга доир иш юритишни тамомлаш масаласи камчиликлар бартараф этилганидан ва янги ҳисобот тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.