Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10 ВА 11-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради»;
2) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тиббий фаолият тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, фармацевтика фаолияти эса тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 19 май,
ЎРҚ-246-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 148-модда)