18.12.1997 йилдаги 554-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИНОЛАР МАЖМУИНИ ЕР МАЙДОНЛАРИ БИЛАН БИРГА ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИГА УНИНГ ЎЗ МУЛКИ ҚИЛИБ СОТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасидаги дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг иш шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 14 ноябрдаги ПФ-1287-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси, 15-уйда жойлашган, майдони 10543 кв. м бўлган бинолар мажмуини ер майдонлари билан бирга Германия Федератив Республикаси Ҳукуматига унинг ўз мулки қилиб сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Германия Федератив Республикаси Элчихонаси билан ер майдонлари билан бирга бинолар мажмуининг Германия экспертлари томонидан ҳисоблаб чиқилган тегишли нархда, 4,3 млн. Германия маркаси миқдоридаги баҳода, олди-сотди шартномасини имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўчмас мулкни Германия Федератив Республикаси Ҳукуматига сотишдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кафолати остидаги депозит» 20202840600571423001-сон счётига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатилган маблағларни хорижий банклардаги депозит счётларга, фоизларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кафолати остидаги депозит» 20202840600571423001-сон счётига ўтказиш шарти билан жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, депозит операцияларидан олинган фоизларни ҳисобга олган ҳолда, тушган маблағлардан Германия Федератив Республикасининг Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасига кўчмас мулк сотиб олиш учун фойдалансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
554-сон