LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички бозорни юқори сифатли дори-дармон воситалари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни иштирокида йилига 6,6 млн флакон инфузион эритма ҳамда 396 млн таблетка ва капсула тайёр дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш лойиҳа қувватига эга бўлган «Кор Фармсаноат» Ўзбекистон — Ҳиндистон қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;
«Ўзфармсаноат» концерни, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, «Технофарм» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Ҳиндистоннинг «Кор Хелскер Лимитед» компанияси ва Халқаро молия корпорацияси «Кор Фармсаноат» қўшма корхонасининг муассислари эканлиги;
корхонанинг устав сармояси 5,5 млн АҚШ доллари, шу жумладан, Ўзбекистон томони улуши — 1,37 млн АҚШ доллари (25 фоиз), Ҳиндистон томони улуши — 3,63 млн АҚШ доллари (66 фоиз), Халқаро молия корпорацияси улуши — 0,5 млн АҚШ доллари (9 фоиз) миқдорида белгиланганлиги;
«Кор Фармсаноат» қўшма корхонаси ва Халқаро молия корпорацияси ўртасидаги 6,7 млн АҚШ доллари миқдорида кредит берилиши тўғрисидаги қарз битимига мувофиқ ажратилган кредитнинг 3,35 млн АҚШ доллари миқдоридаги биринчи қисми тўлиқ ўзлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Кредит «Кор Фармсаноат» қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
2. «Кор Фармсаноат» қўшма корхонаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган моддий-техника ресурсларининг барча турларига, шу жумладан, асбоб-ускуналарга, приборлар ва механизмларга, ёрдамчи материалларга, дори-дармон воситаларининг субстанцияларига бож ва йиғимлар тўлашдан (божхона расмийлаштируви амалга оширилганлиги учун бож йиғимларидан ташқари) 3 йил муддатга озод қилинсин.
3. «Кор Фармсаноат» қўшма корхонаси лойиҳаси масалалари бўйича ишлаш учун келаётган чет эллик мутахассисларга республика ҳудудида яшашлари ва транспортнинг барча турларида юришлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1999 йил ва кейинги йиллар учун прогнозни шакллантиришда «Кор Фармсаноат» қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва материаллар импорт қилинишини назарда тутсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Кор Фармсаноат» қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш юзасидан импорт контрактларни белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказсин.
7. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун «Кор Фармсаноат» қўшма корхонасига газ учун лимит ажратиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.