30.03.2010 йилдаги ПФ-4210-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 1 апрелдаги ПФ-3983-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган, уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлаш юзасидан солиқ имтиёзининг амал қилиш муддати «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ оилавий корхоналар халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан 2017 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин.