Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.08.1997 йилдаги 386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада иқтисодиётнинг барча соҳаларини қайта тузиш ва таркибий ўзгартириш устувор вазифалари ва йўналишларини амалга оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар йўлини изчил амалга ошириш давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислоҳотларнинг бутун даври мобайнида биринчи марта ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши аҳоли ўсиши суръатларидан ортиқ бўлди ва 103,9 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариши (105,4 %), қишлоқ хўжалиги (122,8 %), транспорт хизматлари (101,8 %), қурилиш пудрат ишлари (101 %), чакана товар обороти (113,5 %), аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш (118,1 %) ҳажмлари кўпайди. Ялпи ташқи савдо обороти 13,8 фоизга, халқ хўжалигига инвестициялар қўйиш 15 фоизга, шу жумладан хорижий инвестициялар қўйиш 23 фоизга ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инфляция суръатлари ва нақд пул эмиссияси миқдорлари пасайишига эришилди. Йиғма бюджет тақчиллиги белгиланган параметрлардан ошмади. Аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг реал даромадлари ўсиши таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда. Фонд бозоридаги фаолият фаоллашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга давлат тасарруфидан чиқаришнинг юқори суръатлари кўпинча реал мулкдорлар пайдо бўлишига, корхона ҳамда ташкилотлар молия-хўжалик фаолиятининг яхшиланишига олиб келмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ўз айланма маблағлари сақланишига ва тўлдирилишига етарли эътибор беришмаяпти. «Ўзэлтехсаноат», «Ўзавтосаноат», «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзмашсаноат», «Ўзкимёсаноат» корхоналарида тайёр маҳсулотнинг кўплаб захиралари тўпланиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дебитор қарздорликнинг, шу жумладан тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг энг кўп суммаси Ўзбекнефтгаз корпорациясига, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси, «Ўзқурилишматериаллари» компаниясига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат», «Ўзмашсаноат» уюшмалари, «Ўзметкомбинат» акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекбирлашув томонидан маҳсулот экспорти бўйича топшириқлар қониқарсиз бажарилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг 1997 йил учун белгиланган устувор вазифалари ва йўналишларининг, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бир ой муддатда хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетларини тақсимлаш ишларининг аҳволини текшириб чиқсин ва уларни тартибга солиш ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига акцияларнинг давлат улушлари бўйича дивидендлар ҳисоблаб қўшилиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцияларда давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларини, айниқса акцияларнинг назорат пакети давлат томонида сақланиб қолган акциядорлик жамиятларини бошқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлатга тегишли акцияларни биржадан ташқари савдода сотиш тартиби»ни ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда уларни юридик шахсларга фақат тендер асосида, жисмоний шахсларга эса — фонд дўконлари орқали сотишни ташкил этишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликда бюджетдан ташқари фондлар кредит ресурслари самарадорлигини ошириш ва улардан мақсадли фойдаланиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес корхоналарига уларда тегишли фондларнинг кредит линияларини очиш воситаси билан фақат тижорат банклари орқали кредит бериш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасини, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилмаган импорт асбоб-ускуналарни қайта рўйхатдан ўтказсин ва валюта маблағлари сочилиб кетишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил охиригача экспорт тушумларининг импорт бўйича харажатлар билан мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда экспортни рағбатлантириш ва савдо балансининг аҳволини яхшилаш, ташқи савдо режимини такомиллаштириш мақсадида ўн кун муддатда экспорт ва импорт бож пошлиналарини ўзгартириш, контрактларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш тўғрисида таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилсин ва улар томонидан амалга оширилаётган экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг экспортга етказиб берилишини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни аниқлаш учун илгари тузилган барча экспорт контрактларини қайта рўйхатдан ўтказсин ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси икки ҳафта муддатда кичик, ўрта бизнесни ривожлантириш учун экспертизадан ўтказиш ва кредитлар олиш жараёнига тўсиқ бўлаётган сабабларни таҳлил қилсинлар ҳамда тадбиркорлик тузилмаларини ривожлантириш учун ажратилган маблағларнинг фаол жалб этилишини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритсинлар, бунда хусусийлаштириш жараёнларининг аҳволига, шу жумладан мулкий пайлар жорий этилишига, шартнома интизомига риоя қилинишига ва ўзаро ҳисоб-китоблар таъминланишига алоҳида эътибор берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давархитектқурилиш вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишларининг қимматлашиши, марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг ортиқча сарфланиши сабабларини ўрганиб чиқсинлар ва ажратилаётган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ишларининг ҳақиқий бажарилган ҳажмлари ва ўзлаштирилган капитал қўйилмалар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда 1997 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун Республика инвестиция дастурига тузатишлар киритсинлар, уларни маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари билан боғласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг индустрияни ривожлантириш ва коммуникациялар масалалари бўйича комплекслари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги,уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва корхоналар билан биргаликда машинасозлик, электртехника, кимё саноати, темир йўл, авиация ва автомобиль транспорти корхоналарини бошқариш тузилмаси самарадорлигини пухта таҳлил қилсинлар ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш якунларига кўра хўжаликларнинг иш натижаларини пухта таҳлил қилсин ва дон экинларини қулай ерларда жойлаштириш мақсадида уларнинг майдонлари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш сувлардан фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда белгиланган лимитлардан ортиқча ва самарасиз фойдаланганлик учун қаттиқ жавобгарлик чораларини белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда пахта йиғим-терим техникасининг ўз вақтида таъмирланишини таъминласин ва 1997 йилги пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ бошқа барча масалаларини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ижтимоий инфраструктураси объектларини ишга тушириш бўйича топшириқлар бажарилиши юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгиласинлар, бунда қишлоқ умумий таълим мактаблари қуриш ва уларни ўқув мавсумига тайёрлашга, қишлоқда сув таъминотини ривожлантиришга, қишлоқ даволаш пунктлари ташкил этишга доир ишларнинг аҳволига алоҳида эътибор берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар, туманлар, корхоналар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият муассасаларини, буғ қозонлари ва муҳандислик иншоотларини 1997/98 йилнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни шу йил 1 октябргача тугалласинлар. Объектларни қиш шароитида ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар барбод бўлишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан таъсир кўрсатишнинг қаттиқ чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1997 йилнинг учинчи чораги мобайнида тиббий-ижтимоий ёрдамнинг давлат стандартларини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда кичик ва хусусий тадбиркорлик тузилмалари бошқарув кадрларини, маъмурлари ва ташкилотчиларини тайёрлаш ва ўқитиш бўйича махсус бўлимни ишлаб чиқсинлар ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари — тегишли комплекслар раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
386-сон