Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд амалиётида суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича тушунтириш берилишини тақозо этувчи масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу муносабат билан, Жиноят кодекси (бундан буён — ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, тегишлича умумий юрисдикция суди ёки хўжалик суди томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган суд ҳужжати (суд буйруғи, ажрим, қарор, ҳал қилув қарори, ҳукм) тушунилиши лозим.
Жиноят кодекси 232-моддаси диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжати деганда, шунингдек ҳакамлик судлари ва чет давлат судларининг ҳал қилув қарорлари асосида, белгиланган тартибда, берилган ижро варақалари тушунилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Суриштирув, тергов органлари ва судлар эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддаси биринчи қисми диспозициясида қуйидаги жиноят таркиблари назарда тутилган:
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин давом эттириш;
Шуни назарда тутиш зарурки, жиноий жавобгарлик номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганлик учун вужудга келади. Мулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни пул маблағларини ёки мол-мулкни ундириш тўғрисидаги ҳужжатни бажаришдан бўйин товланилган ҳолда, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Шу билан бирга, жиноят қонуни истисноларни ҳам назарда тутади, қайсики бунда номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик жиноий жавобгарликни эмас, балки бошқа оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан, ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган маҳкумнинг жавобгарлиги уни жиноий жавобгарликка тортиш йўли билан эмас, балки ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш орқали таъминланади (ЖК 46-моддаси тўртинчи қисми).
Жиноят кодекси 232-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ҳужжатининг хусусияти аҳамият касб этмайди. Шу боис, суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилинганлик учун жиноий жавобгарлик суд ҳужжатининг мулкий ёки номулкий хусусиятга эга бўлган-бўлмаганлигидан қатъи назар юзага келади.
4. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликка тортишнинг мажбурий шарти бўлиб, маъмурий жазога тортилганидан ва жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма тарзда огоҳлантирилганидан сўнг шахс томонидан суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш бўйича ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг давом эттирилиши ҳисобланади.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш деганда, шахс томонидан номулкий хусусиятга эга қонуний кучга кирган суд ҳужжати талабини бажаришдан бўйин товлаш бўйича қилинган ҳар қандай ҳаракат тушунилиши лозим. Бироқ, жиноий жавобгарликка тортиш учун ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1981-моддаси бўйича маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг давом эттирилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 71-моддаси талабига риоя этилиши, чунончи шахс ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши, ҳам шахс келгусида суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида суд ижрочиси томонидан ёзма тарзда огоҳлантирилган бўлиши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув, тергов органлари ва судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 232-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун муқаддам унга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилган бўлиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жиноят қонунчилигида шахс суд ижрочиси томонидан маъмурий жазога тортилгандан қанча муддат ўтгандан сўнг суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги белгиланмаган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бироқ, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда (бундан буён — Қонун) суд ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажариш учун беш кунлик муддат назарда тутилган. Шу боис, Қонун аналогиясини қўллаб, жиноий жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантириш муддати беш кундан ошмаслиги лозим.
Шунга кўра, шахсни жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш тўғрисидаги хатда суд ижрочиси ўтказиб юборилиши суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик келтириб чиқарадиган муддатни (5 кунгача) аниқ кўрсатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Судларга тушунтирилсинки, Қонун айрим тоифадаги номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатлари бўйича суд ижрочиси томонидан бир қатор (масалан, уйга киритишда, уйдан чиқаришда, иморатни бузиб ташлашда, ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказишда ва ҳ.к) ижро ҳаракатларини амалга оширишни назарда тутади. Ушбу тоифадаги суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда, маъмурий жазо қўлланилгандан ва огоҳлантириш муддати ўтгандан сўнг шахс томонидан суд ҳужжати талабларини бажарилмаслиги ҳолатининг ўзи кифоя ҳисобланади ва суд ижрочиси томонидан тегишли ижро ҳаракатларининг амалга оширилиши аҳамият касб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Шуни эътиборга олиш лозимки, жиноят қонуни ЖК 232-моддасида назарда тутилган умумий нормадан истисноларни ҳам назарда тутади, бунда суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодексининг махсус нормалари бўйича (масалан, ЖК 122, 123-моддалари, 148-моддаси биринчи қисми) келиб чиқади ва қилмишни ЖК 232-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
8. Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш деганда, суд ҳужжатларини ижро этиш органлари мансабдор шахсларининг фаолиятига қаршилик кўрсатишга, шу жумладан суд ҳужжати талаби бажарилишини қийинлаштиришга ҳамда уни ўз вақтида ва сўзсиз бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтиришга қаратилган қилмиш тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Агар суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилган шахснинг ҳаракатларида бошқа, оғирроқ жиноят белгиси бўлса (масалан қасддан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳ.к.), айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 232-моддаси ва Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиловчи тегишли моддаси мажмуи билан квалификация қилинади.
Тушунтирилсинки, шахс томонидан суд ҳужжати ҳисобланмайдиган ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш бўйича хизмат вазифасини бажараётган суд ижрочисига қаршилик кўрсатилганда, бундай шахснинг ҳаракатлари ЖК 219-моддаси билан квалификация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ва унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш (ЖК 232-моддаси) учун жиноий жавобгарлик ўн саккиз ёшдан юзага келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖК 232-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят субъекти фақат бундай шахсларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлимида қўйилган талабларга жавоб берадиган мансабдор шахс ҳисобланади.
ЖК 232-моддаси иккинчи қисми билан, жумладан, суд ҳукмига кўра муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс билан, била туриб, меҳнат шартномаси(контракт) тузган ёки бундай шартнома(контракт)ни бекор қилмаган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
Суриштирув, тергов органлари ва судлар шуни назарда тутишлари лозимки, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашдан фарқли равишда, мансабдор шахсни суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши ва келгусида суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида суд ижрочиси томонидан ёзма тарзда огоҳлантирилган бўлиши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашнинг субъекти суд ҳужжати билан муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбурияти юклатилган шахслар (қарздорлар) ҳисобланади
Агар, бундай мажбурият суд ҳужжати билан юридик шахсга юклатилган бўлса, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик учун суд ҳужжатининг тегишли талабини бажариш, ташкил қилиш ёхуд амалга оширилишини назорат қилиш мансаб вазифаларига кирган шахслар (мансабдор шахслар ва юридик шахснинг бошқа ходимлари) жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишнинг субъекти нафақат қарздор ҳисобланган шахс, балки бошқа ҳар қандай жисмоний (мансабдор) шахс бўлиши мумкин.
Иш юритувидаги суд ҳужжатининг ўз муддатида ижро этилишини таъминлаш чорасини кўрмаётган суд ижрочиси ЖК 232-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти ҳисобланиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда, суд ижрочисининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бошқарув тартибига қарши жиноят сифатида квалификация қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш узоққа чўзилган жиноят ҳисобланади. У суд ҳужжатини бажаришдан қасддан бўйин товлаш факти аниқланган пайтдан бошланиб, суд ҳужжати айбдор томонидан суд ҳужжатида қайд этилган суд фармойиши амалда бажарилган ёки жиноят содир этилишига тўсиқ бўлган воқеа бошланган пайтда тугайди.
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун судланганлик қонун бўйича суд ҳужжатини бажариш мажбуриятидан озод қилмаслиги сабабли, шахс томонидан шунга ўхшаш ҳаракатлар судлангандан кейин содир этилган ҳолларда, у умумий асосларда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби формал ҳисобланади ва шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш факти аниқланишининг ўзи кифоя бўлиб, бунда қандайдир зарарли оқибат келиб чиққан-чиқмаганлиги, жумладан моддий зарар борлиги ва унинг миқдори аҳамият касб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айни пайтда, тергов органлари ва судлар жиноят иши қўзғатилгандан кейин ва суд маслаҳат хонасига (алоҳида хонага) киргунга қадар суд фармойишини ихтиёрий равишда бажарган шахсларни жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш бўйича қонунда берилган имкониятлардан кенг фойдаланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш учун маблағ тўлаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Суриштирув, тергов органлари ва судларга тушунтирилсинки, шахсни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик, шунингдек ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатъи назар уч ойни ташкил этиши лозим.
Бунда, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш деб, шахснинг суд ҳужжатида белгиланган алимент миқдорини тўлиқ ҳажмда тўламаслиги ҳолати ҳам тушунилиши лозим.
16. Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 140-моддаси мазмунига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс муайян даврда ишламаган бўлса, алимент бўйича қарз қарз ундирилаётган пайтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Оила кодексининг 141-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд ҳужжатида белгиланган миқдордаги алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.
Шу боис, алимент тўлашдан тўла ёки қисман озод этиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлмаган тақдирда, шахснинг моддий ва оилавий шароити оғирлигини важ қилиб, алимент тўлашдан бўйин товлаши ЖК 122-моддаси билан жиноий жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида қабул қилинмаслиги лозим.
17. Суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш алоҳида жиноят таркибини ташкил этганлиги сабабли, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаётган шахснинг суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилиши ЖК 122-моддаси билан бирга ЖК 232-моддаси билан қўшимча квалификация қилинади.
18. Суд ҳужжати ижроси самараси унинг ўз вақтида ижрога қаратилиши билан ҳам боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, судлар процессуал қонунда уни ижрога қаратиш муддатлари ва тартибига, суд ҳужжатини ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга нисбатан қўйилган талабларга оғишмай риоя этишлари шарт.
19. Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш тўғрисидаги ишларни кўриш вақтида судлар бундай жиноятлар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўришлари зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш, унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари, бу тоифадаги ишлар бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини чуқур текширишлари, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.