LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Осиё ривожлантириш банки томонидан бериладиган кредит линиясидан самарали фойдаланиш ва мазкур кредит линияси доирасидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш бошланишини ҳамда уларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Осиё ривожлантириш банки томонидан берилаётган 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилаётган кичик ва ўрта корхоналари лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;
кредит линияси Осиё ривожлантириш банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Маблағ жалб қилиш битими асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ҳамда Осиё ривожлантириш банки билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Лойиҳа битими асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 50 млн. АҚШ долларини Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С.Ҳамидовга Ўзбекистон Республикаси билан Осиё ривожлантириш банки ўртасидаги 50 млн. АҚШ доллари миқдорида Маблағ жалб қилиш битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.
3. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси Р.С.Азимовга Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Осиё ривожлантириш банки ўртасида 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Лойиҳа битимини имзолаш ваколати берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё ривожлантириш банки ўртасидаги Маблағ жалб қилиш битими юзасидан юридик хулоса берсин.