LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Саналар ўзгарганда (2000 йил муаммоси) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ҳаво бўшлиғида парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзаэронавигация» маркази ва фуқаро авиациясидан фойдаланувчилар билан биргаликда саналар ўзгарганда (2000 йил муаммоси) парвозларни таъминлаш юзасидан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар комплекси амалга оширилганлиги;
Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси тузилмаларининг саналар ўзгариши даврида ишлашга тайёрлиги текшириб чиқилганлиги;
Ўзбекистон Республикасида ҳаводаги парвозларни компьютер тизимидан фойдаланмасдан горизонталь, вертикаль ва бўйламасига эшелонлаштиришни қўллаган ҳолда бошқаришнинг захира вариантлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
саналар ўзгариши даврида Ўзбекистоннинг рўйхатдан ўтказиш белгиларига эга бўлган ҳаво кемаларининг парвозини вақтинча тақиқлаш;
1999 йил 31 декабрь соат 22.00 дан 2000 йил 1 январь соат 12.00 гача (маҳаллий вақт билан) фуқаро авиацияси аэропортларидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рўзметов), «Чкалов номидаги авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти (Кучеров), «Авиализинг», (Смирнов), «Семурғ» (Тухватулин), «Интер Карго Сервис» (Пўлатов) авиакомпаниялари, вақтинчалик чеклаш даврида тасарруфларидаги тузилмалар ҳаракатини қўшимча назорат қилишни ва мувофиқлаштириб боришни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Тян), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рўзметов), «Ўзаэронавигация» маркази (Ашуров) транзит бўйича учувчи ва Ўзбекистон аэропортларида кўрсатиб ўтилган саналарда ҳамда вақт оралиқларида қўнишни назарда тутмайдиган хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғидан фойдаланишини белгиланган тартибда амалга оширсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (В.Н.Тян) Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғидан барча фойдаланувчиларни фуқаро авиацияси аэропортларидан фойдаланишни вақтинчалик чеклаш жорий этилиши тўғрисида хабардор қилсин.