Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг учинчи шахсларнинг бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхонасидан қарзларини қайтариш ҳисобига ундирилган асосий воситаларига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларига татбиқ этилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда ушбу Низом уларнинг қолган қисмига нисбатан татбиқ этилади.
4. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш қуйидаги шартлардан бири қониқтирилган тақдирда амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ сотиладиганлари бундан мустасно):
уларнинг жисмоний эскириши, авариялар, табиий офатлар, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши оқибатида яроқсиз ҳолга келиши;
бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қолиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир инвентарь объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқни ташкил этадиган автомототранспорт воситалари, шунингдек бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши керак, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир инвентарь объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган асосий воситалар бюджет ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан ушбу асосий воситалар асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши мумкин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган ваколатхоналарининг асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектлари қуйидаги тартибда сотилади:
бинолар ва иншоотлар (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган асосий воситалар — Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари томонидан юқори ташкилот билан (мавжуд бўлганда) келишган ҳолда ваколатхона жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали мустақил равишда сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисоб рақамларида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Давлат рақобат қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар бюджетдан ташқари воситалар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
50 фоизи — бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари томонидан асосий воситалар оммавий савдоларда сотилган тақдирда маблағларни тақсимлаш уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга (шу жумладан автомототранспорт воситаларини сотиб олишга), шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган ваколатхоналарининг асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушган маблағлар:
бинолар ва иншоотлар бўйича (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — уларни сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган тартибда;
қолган асосий воситалар бўйича — харажатлар сметасида назарда тутилган асосий воситаларни сотиб олишга, фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга, шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Давлат рақобат қўмитаси билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Давлат рақобат қўмитаси томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Давлат унитар корхоналарининг қолган асосий воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис билан келишган ҳолда давлат унитар корхоналари томонидан мустақил равишда сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир инвентарь объектнинг баланс қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (давлат унитар корхонаси томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқни ташкил этадиган автомототранспорт воситалари, шунингдек бошқа асосий воситалар асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши керак, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
бир инвентарь объектнинг баланс қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (давлат унитар корхонаси томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган асосий воситалар давлат унитар корхоналари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Муассиснинг талабига кўра ёки давлат унитар корхоналарининг ўз ташаббуси билан кўрсатиб ўтилган асосий воситалар асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши мумкин.
(12-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Чет элда жойлашган давлат унитар корхоналарининг (шу жумладан уларнинг шўъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиалларининг) асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектлари қуйидаги тартибда сотилади:
бинолар ва иншоотлар (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган асосий воситалар — давлат унитар корхоналари (шу жумладан уларнинг шўъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари) томонидан муассис билан келишган ҳолда корхона жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали мустақил равишда сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг ҳисоб рақамларида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Давлат рақобат қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ушбу Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар давлат унитар корхоналарининг асосий депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ва уларнинг тасарруфида қолади.
Давлат унитар корхоналарининг тасарруфида қоладиган маблағлар улар томонидан фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга (шу жумладан автомототранспорт воситаларини сотиб олишга), шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга йўналтирилади.
16. Чет элда жойлашган давлат унитар корхоналарининг (шу жумладан уларнинг шуъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиалларининг) бинолари ва иншоотларини (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотларини) сотишдан тушган маблағлар уларни сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган тартибда тақсимланади.
17. Давлат унитар корхоналарининг ушбу Низомга мувофиқ сотилган бинолари ва иншоотларини (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотларини) балансдан чиқариш муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Давлат рақобат қўмитаси билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошида назарда тутилган давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Асосий воситалар сотилиши муносабати билан уларни балансдан чиқариш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг раҳбарлари тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилиги ва ушбу Низомга мувофиқ ўзларининг тегишли ҳисоб рақамларига тушаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 15-бандида:
«Ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммалари тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига пайдо бўлганлари бундан мустасно)»;
«Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган маблағлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:
50-фоизи — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади.
Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомнинг 17-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотиш Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитаси томонидан тақсимланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 269-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 18 августдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 29-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 9-сон, 26-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 12-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 4-модда).